ҲАЖВИЯ

Эй, “номер”инг ўтмади, ука, ўҳшамади!

АПРЕЛИ ҚУРИБ КЕТСИН!

Ойларнинг яхши-ёмони бўлмайди-ю, аммо апрель дейишса ғижиниб кетаман. Ўз-ўзидан ўғри урган сигирнинг пули эсга тушади.

Қисир сигирим бор эди, бозорга олиб бориб, — азонда сотдим. Бўғозидан олишим керак. Сигирнинг — арқонини пахталигим устидан белга боғлаб, бозор айланяпман. Бир пайт савдо бўлаётган ҳўкизнинг биқинида турсам, қўйнимда бегона қўл рақс тушаяпти. Шартта — ушламоқчи эдим, сирғалиб чиқиб кетди, хумпар. Нима — бўлганини ўғри беш-олти қадам юргандан кейин сездим: сигирнинг пулини уриб кетибди.

1-ey nomering otmadi uka ohshamadi

— Ўғрини ушланглар, ўғрини! — жон ҳолатда бақирдим.

Мол бозори уч-тўрт дақиқа жимиб қолди. Одамлар аввалига бир-бирларига, сўнг менга савол назари билан қарашди.

— Пулимни ўмариб кетди! — қўлларимни силтаб, ўғрига ишора қилдим.

Одамларнинг бошлари ўғри томон кескин бурилди.

— Ошнам алдаяпти, бугун — биринчи апрел-ку! — деди ўғри тиржайиб.

2-ey nomering otmadi uka ohshamadi

Биринчи апреллиги тушимга ҳам кирмаганди. Одамлар ҳафсаласиз бош чайқашди.

— Қанақа биринчи апрель?! Ростдан пулимни ўғирлаб кетди, деяпман! — Ўғри ортидан ташландим. Аммо забардаст қўл, билагимдан тутиб қолди.

— Эй, “номер”инг ўтмади, ука, ўхшамади! — тақамўйлов «акам» билагимдан баттар қисди.

— Қанақа номер? Ҳақиқатан ўғирлаб кетди! — алам билан тушунтира кетдим. — Эрталаб қисир сигиримни сотгандим! Мана арқони! Кейин…

Бирдан гапларим латифадек таъсир қилаётганини сезиб қолдим: одамлар тақамўйловга қўшилиб, кула бошлашди. «Эй!» деб қўл силтадим. Зора ўғри кўриниб қолса деб, у кетган томонга чопдим. Ҳе, қораси ҳам йўқ. Девор устига чиқдим. Бозордаги ҳар битта одамни синчиклаб кузата бошладим: ўғрига ўхшаши ҳам йўқ! Бир вақт мундоқ қарасам, бозордаги ярим одам мени кузатяпти. Ҳатто баъзилари шеригига мени кўрсатиб, нималарнидир айтиб, қотиб-қотиб куляпти ҳам. «Тфу!» дедим ёнимга! Дейсиз-да! Ҳолатимни тасаввур қиляпсиз, ахир?

— Пулимни ўғирлатиб қўйдим! — дедим участка назоратчисининг олдига кирибоқ.

Вей, ҳақиқий инсон экан назоратчи йигит. Дарҳол дафтарини очиб, ручкасини қўлга олиб, «Қаерда?» деб сўради. «Бозорда, эрталаб азонда, қисир сигиримни», деб гап бошлаб, ҳаммасини айтиб бердим. Ўғил бола экан, диққат билан эшитди. Ўғрининг қиёфасини қўлимдан келганча айтиб бердим, эринмасдан ёзиб ҳам олди. Белимга боғланган арқонни диққат билан кўздан кечирди. Ҳатто ҳидлаб ҳам кўрди.

— Хўп, давом этинг, пулни олдиргач, сиз нима қилдингиз? — сўради у яна ёзишга шайланиб.

— «Пулимни ўмариб кетди, ўғрини ушланглар!» деб бақирдим.

— Одамлар ўғри томон ташланишди, — назоратчи ўзича воқеалар ривожини давом эттира кетди. — Аммо ўғри эпчил экан, ҳаммага чап бериб, одамлар орасида сувга тушган узукдай йўқ бўлди…

— Қаёқ-да, — ҳафсаласиз жавоб қилдим. — Кўзимга бақрайиб қараб, тиржайганча, «Ошнам алдаяпти, бугун — биринчи апрель!» деди.

— А? — нозир сакраб тушгандай бўлди. Сўнг олдидаги календарни варақлаб, ручкасини стол устига ташлади. — Дарвоқе бугун биринчи апрель! Ҳа-ҳа-ҳа! — у ўрнидан туриб, тентаклардай қотиб-қотиб кулганча, атрофимда айлана бошлади. Ёзган қоғозларини ғижимлаб, бурчакдаги челакка отди. — Эй, ёмон қилдингиз, ёмон қилдингиз! Ҳозир бир минут, кетмай туринг! — у ғойиб бўлди.

3-ey nomering otmadi uka ohshamadi

«Тутқаноғи борми буни? Нималар бўляпти ўзи?» ўйлай кетдим. Эшикдан назоратчи шеригини бошлаб кирди.

— Мана, мана, ўзлари, — деди кулимсираб, ручкасини қўлига оларкан. — Мана бу ўртоғимиз – ҳақиқий изқувар. Ўғрини ушламасдан қўймайди. Ўзларига бир бошдан гапириб беринг. Хўп, мол бозорига бордингиз…

— Азонда қисир сигиримни сотдим, — ҳикоямни яна бошидан бошладим. Аммо негадир, давом этганим сайин, милиционерларнинг кулгиси авжга мина бошлади. Арқонни кўрсатиш жойига келганди, изқувар чидолмади.

— Бўлди, бўлди! Ҳо-ҳо-ҳо! — деди қорнини ушлаб.

Ҳайронлигим баттар ошди! Буларга бир нарса бўлганми? Бирдан сезиб қолдим: улар мени биринчи апрель қилаётган экан! Қўл силтаб, эшик томон юрдим.

— Шошманг, биринчи апрель, балки бошлиғимизнинг ҳам эшитгиси келиб қолар!

Бегоналар дардингга шерик бўлармиди? Яхшиям уйда хотин бор, йиғлайди, сиқтайди, сочларини юлади, аммо дардимни эшитади — сал енгил тортарман! Айтганимдай, умрингдан барака топкур хотин, «Пулни ўғирлатиб қўйдим!» дейишим билан шунақа ғавғо кўтарди, учта қўшнимиз уч томондан югуриб чиқди. (Ўзи улар стартда туради — қайси томонда уруш-жанжал бўлиб қолар экан, деб) Сал тафтим босилгандай бўлди. Белимдаги арқонни ечиб, хотиннинг олдига ташлагандим, «Вой, жигарим!”лаб юборди. Қўшнилар хотинга қўшилиб ўғрининг гўрига ғишт қалашни бошлашганди, танам яйраб кетди.

4-ey nomering otmadi uka ohshamadi

Қайси хотин мактабга борадиган боласини эргаштириб юради? Аҳмоқ хотин! Аҳмаджоннинг хотини боласини эргаштириб чиққан экан-да! Ҳамма нарсанинг белига тепди.

— Амакимнинг гапига ишонманглар, бугун — биринчи апрель! — деди тиржайиб.

Қарғиш отаётган оғизлар, қарғишларнинг ярми чиққанда, очилганча қотиб қолди. Сўнг бирдан оғизлар «ҳо-ҳо-ҳо!»ларга тўлди! Хотинлар ўн беш дақиқа ҳо-ҳолашди. Шумшайиб ўтириб бердим. Хотиним кулгидан ёшланган кўзини енги билан артиб иршайди:

— Ҳе, ҳазилингиз ҳам бор бўлсин, дадаси!

Саид АНВАР


Ҳамиша хушкайфият Сизга ҳамрох бўлсин!

Ушбу wеб-сайт маъмури ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга ва оилангизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик, бахтли ҳаёт кечириш ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

P.S. Сизга мақола манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг!

Ҳажвиялар билан қизиқсангиз, марҳамат ушбу манзилга ташриф буюрсангиз барча тўпланган мақолалар жамланмаси билан танишиш имконига эга бўласиз.

Мақолалга муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан. Олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

Тэги
Показать больше?
Кнопка "Перейти наверх" (Go To Top)
Близко
Биз сайтни энг яхши намойиш этиш учун cookie-файллардан фойдаланамиз. Ушбу сайтдан фойдаланишда давом этиб, Сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.
Қабул қилиш
Рад этиш