МАДАНИЯТ

Франциянинг “World history ARTE”  канали Самарқанд шаҳрида

Самарқанд шаҳри ўзининг қадимий урф-одатлари, анъаналари билан дунёнинг турли чеккасидан ташриф буюраётган сайёҳларни ва қолаверса журналистларни ҳам ўзига жалб этиб келмоқда. Бу тарихий шаҳарнинг туризм салоҳиятини дунёга намоён этиш ва юртимизга ташриф буюрмоқчи бўлган сайёҳларга ватанимиз тарихи ҳақида кўпроқ маълумот етказиш мақсадида ҳозирги кунда халқаро телеканаллар Ўзбекистон ҳақида кўплаб видеороликлар, телекўрсатувлар тайёрлашмоқда.

Франциянинг “World history ARTE”  канали Самарқанд шаҳрида

Айнан ана шу мақсадда Франциянинг “World history ARTE” канали режиссёрлар гуруҳи Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди. Канал ижодкорларининг Самарқанд шаҳрига ташрифидан кўзланган мақсад, қадим тарихга эга масжид-у мақбаралар, Самарқанд шаҳрида яшаб фаолият олиб борган ёзувчи ва шоирлар ҳамда туризм соҳасининг бугунги кундаги ривожи тўғрисида махсус теле-дастур тайёрлашдир.

Маълумот тарзида хабар қилинадики, ушбу ролик АРТE каналида эфирга узатилади. Тасвирга олиш ишлари ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда.

Тэги
Показать больше?

Статьи по Теме

Кнопка "Перейти наверх" (Go To Top)
Близко
Биз сайтни энг яхши намойиш этиш учун cookie-файллардан фойдаланамиз. Ушбу сайтдан фойдаланишда давом этиб, Сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.
Қабул қилиш
Рад этиш