Домой >> ЖАМИЯТ >> МАДАНИЯТ >> ИЛМ-ФАН >> Абитуриент учун бешта маслаҳат

Абитуриент учун бешта маслаҳат

Талабалик бахтига эришиш қанчалик қийин эканлигини, бир марта абитуриент бўлган одам тушунади. Давлат имтиҳонларидан ўтиш, керакли баллни тўплаш осон иш эмас.

Талабалик сўзи ортида қанча машаққат, қийинчилик, куч, сабр-тоқат деб аталмиш тушунчалар ётади. “Илм олиш, игна билан қудуқ қазиш билан тенгдир”, — дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, ўқиш жафоли, кети вафолидир. Яъни меҳнат қилган инсон, албатта, роҳатини ҳам кўради. Бунинг учун изланишдан тўхтамаслик даркор.

Шу билан бир қаторда, абитуриентлар ўртасида кўплаб муаммоларга дуч келиш мумкин. Чунки, билим олиш қийинчиликлари абитуриентни ҳам физиологик, ҳам руҳан, ҳам маънан толиқтиради. Кириш имтиҳонларига тайёргарлик вақтида катта ахборотни қабул қилишга, уни ёдлаш ва тушунишга тўғри келади.

Abiturient uchun beshta maslahat-1

Бунинг натижасида ўқишга бўлган иштиёқ сусаяди, мия ва организмнинг зўриққанлиги туфайли дам олишга бўлган эҳтиёж сони ортади.  Бу толиқишлар ички ҳиссиётларга ҳам ўз таъсирини кўрсатиб, абитуриентнинг ўзига бўлган ишончини камайтиради, иродасини заифлаштиради, ҳаттоки, мақсадидан воз кечишга ҳам ундайди.

Бундай иродасизликни енгиш мақсадида кўплаб олимлар, шифокорлар ва психологлар ўзларининг энг фойдали тавсияларини ва ўқишнинг енгил усулларини абитуриентларга тақдим этишган. Шу маслаҳатларнинг бештаси билан танишамиз:

  1. Барвақт ухлаб, барвақт туришга одатланинг. Миянгизни етарлича дам олишига ва бутун кун ўзингизни тетик ҳис қилишингиз учун сизга 8 соат кифоя қилади. Бу эса кечки 22:00 дан тонгги 06:00 гача бўлган вақт оралиғини ташкил этади. Шу билан бир қаторда эрталабки бадан тарбия ва мусаффо ҳаводан баҳраманд бўлиш, кайфиятингизга ижобий таъсир кўрсатади ва кунингизни мазмунли бўишини таъминлайди.
  2. Шифокорларнинг айтишига қараганда, абитуриентлар катта эътиборни эрталабки нонуштага қаратишлари керак. Чунки, эрталабки овқат кишига кун давомида зарур энергияни беради. Организм уйқудан уйғониши учун тонгда бир стакан сув ичиш тавсия қилинади. Нонушта ҳам витаминларга бой ва тўйимли бўлиши керак. Бутун кунгги ўқиш оралиғида тамадди қилиш ва кўп суюқлик ичиш ҳар қандай касалликларни олдини олади ва кишига куч бағишлайди.
  3. Психологларнинг таъкидига кўра, тайёргарлик вақтида қийналиб қолмаслик учун танаффус қилиб туриш ҳам керак. Ҳар 40 дақиқада 10-15 дақиқа дам олиш, тинимсиз
    8 соат ўқигандан фойдалироқдир. Сабаби толиққан организм ҳеч қандай ахборотни қабул қилмайди.
  4. Ўқилган нарсаларни ёддан чиқармаслик учун доимо такрорлаб туриш керак, дастлаб, мавзуни ўқигандан сўнг 15-20 дақиқадан кейин яна бир эсга олиш, 7-8 соатдан сўнг кўздан кечириб, бир суткадан кейин ойнага қараб бутун мавзуни овоз чиқариб гапириш, энг самарали йўлдир. Ҳар такрорлашда хатоларга диққат қаратиб, уларни ўзингиз таҳлил қилсангиз, ўқилган барча маълумотлар хотирага муҳрланади.
  5. Доимо битта машғулот билан банд бўлиш, кишини зериктириб, унга бўлган қизиқишини сусайтиради. Шу сабабли дарсдан сўнг сайр қилиш, бироз спорт билан шуғулланиш тавсия этилади. Машғулотлар турини алмаштириб туриш, мияни тез чарчашдан халос этади, ўқиш учун янги кучларни тўплашга  ёрдам беради.

Схемалар, жадваллар ва диаграммалар билан ишлаш  абитуриент учун жуда фойдали. Бундай ҳолатда тайёрланган информация мияда осонроқ эсда қолади. Уларни абитуриентнинг ўзи тайёрласа янада яхши.

Abiturient-uchun-beshta-maslahat-2

Vaterleoo универститети (Канада) олимларининг таъкидлашича, чизиш-эслаб қолишнинг энг самарали усулидир.  Визуал “шпаргалка”ларни яратиш учун рангли фломастер ва ручкалардан фойдаланиш, улар ёрдамида энг муҳим маълумотларни белгилаб қўйиш яна бир фойдали усулнинг намунасидир.

Мана шу беш усул ва маслаҳатлар сизни  муваффақият сари етаклашига ишонамиз. Барчангизга омад ёр бўлсин!

Тайёргаликлар билан толиққан бўлсангиз керак. Келинг, энди мен Сизни бироз бўлсада, кайфиятингизни кўтаришга ҳаракат қиламан. Ҳажвияга муносабатингиз қандай, келинг бир мазза қилиб кулишайлик?!

Талабалар ошхонасида талаба ошпазга мурожаат қилиб:

— Ошпаз ака, менга олтита манти берворинг.

Ошпаз:

— Ў-ў-ў, талабалар кучайибдими?

Талаба:

— Илтимос, мантига қўшиб, олтита вилка ҳам…

Ҳамиша хушкайфият Сизга ҳамрох бўлсин!

Ушбу веб-сайт маъмури, мақолаларнинг муаллифи ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга ва оилангизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик, бахтли ҳаёт кечириш ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

P.S. Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг! Мақолага муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан. Олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

How To Get Out Of Debt In 1 Year Or Less!

How To Get Out Of Debt In 1 Year Or Less!

Don’t act so surprised, Your Highness. You weren’t on any mercy mission this time. Several …

Биз сайтни энг яхши намойиш этиш учун cookie-файллардан фойдаланамиз. Ушбу сайтдан фойдаланишда давом этиб, Сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.
Қабул қилиш
Рад этиш