Домой >> МУТОЛАА >> Илтижо (шеърият)

Илтижо (шеърият)

ИЛТИЖО

 

Бу кўҳна оламда оримсиз отам.

Шул олам шодлиги зиёйим онам

Сизга нелар қилсам, бари бўлар кам,  

Ўтинчим бор менинг, якка Аллоҳга-

Олиб борай сизни, Маккатуллоҳга.

Iltijo-(sheriyat)---1

Икки елкамдаги, икки қанотим

Ҳам зарим, ҳам дурим бор-у бисотим

Сизлар бор экан, ширин ҳаётим

Ўтинчим бор менинг, якка Аллоҳга-

Олиб борай сизни, Маккатуллоҳга.

Iltijo (sheriyat) - 2

Жисмимга жон эрур дуоларингиз,

Қиблагоҳга тенгдур улуғ пойингиз

Фақат тўридадур нурли жойингиз

Ўтинчим бор менинг, якка Аллоҳга-

Олиб борай сизни Маккатуллоҳга.

Iltijo (sheriyat) - 3

Сочингизга оқлар йўрғалаб яна,

Меҳнатдан тинмади, толди бу тана

Кўзингизда ёшни кўрябман мана,

Ўтинчим бор менинг якка Аллоҳга-

Олиб борай сизни, Маккатуллоҳга.

Iltijo (sheriyat) - 4

Ғанимат ҳаётда борим ўзингиз,

Нурин йўқотмасин икки кўзингиз

Ўғил ўрнидаги бўлай қизингиз-

Ибодат-дуолар етиб Аллоҳга-

Олиб борай сизни, Маккатуллоҳга.

Нозимахон Нурматова

 

Ҳамиша хушкайфият Сизга ҳамрох бўлсин!

Ушбу веб-сайт маъмури ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга ва оилангизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик, бахтли ҳаёт кечириш ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

P.S. Сизга шеър манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг! Шеърга муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан. Олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Iltijo (sheriyat) - miniatyura

Iltijo (sheriyat)

ILTIJO   Bu ko’hna olamda orimsiz otam. Shul olam shodligi ziyoyim onam Sizga nelar qilsam, …

Биз сайтни энг яхши намойиш этиш учун cookie-файллардан фойдаланамиз. Ушбу сайтдан фойдаланишда давом этиб, Сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.
Қабул қилиш
Рад этиш