Домой >> МУТОЛАА >> Ташаккур (шеърият)

Ташаккур (шеърият)

ТАШАККУР

 

Зафар чўққисига мени етаклаб,

Ортимдан дуо-ла қолди бир аёл.

Меҳрини сочди у этак-этаклаб,

Асло манманликни қилмайин ҳаёл.

Tashakkur-(she’riyat)----1

У сабаб ҳар дам виқорла юрсам,

Кўрмадим меҳнатин миннатларини,

Билмайин баъзан юзимни бурсам,

Кўрсам фақат кўрдим ҳимматларини.

Tashakkur-(she’riyat)-2

Керак бўлса берди қўлда нонини,

Дуоси бошимда тож бўлди бугун.

Беркитмай: ”Ол”, -деди билим конини

Ундан миннатдорман шу куни бутун.

Tashakkur-(she’riyat)-3

Даккилари ҳатто, ҳикматларга тенг.

Ёзилди бир умр ёдим тошига,

Навбат менга етди, шимариб бир енг,

Йўқлаб борай энди ҳар кун қошига.

Tashakkur-(she’riyat)-4

Устоз муаллимам, сиймоси аъзим

Жаҳонам экансиз қилсам тафаккур.

Ҳар бир хизматлар, меҳнатлар учун-

Менинг мўътабарим сизга ташаккур!

 

Нозимахон Нурматова

Ҳамиша хушкайфият Сизга ҳамрох бўлсин!

Ушбу веб-сайт маъмури ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга ва оилангизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик, бахтли ҳаёт кечириш ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

P.S. Сизга шеър манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг! Шеърга муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан. Олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Aliquam ultricies pretium

Aliquam ultricies pretium

Donec est. Vivamus iaculis, diam eu arcu congue eleifend. Vestibulum commodo ligula ut augue. Maecenas pretium, diam id pharetra.

Биз сайтни энг яхши намойиш этиш учун cookie-файллардан фойдаланамиз. Ушбу сайтдан фойдаланишда давом этиб, Сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.
Қабул қилиш
Рад этиш