Домой >> МУТОЛАА >> У менинг Онам…

У менинг Онам…

У МEНИНГ ОНАМ

 

Сийнаси букилган елка ортида,

Бир мушфиқ, бир ҳоксор аёлни кўрдим.

Шунда зим кўзларим ҳаёл тортди-да,

Нигоҳим узолмай, ўйларим сўрдим.

 

Қўллари меҳнатдан бўлибди қадоқ,

Тиззаси жойнамоз устида уҳлар,

Кўзлари ёшланиб толмади қандоқ?

Унинг ноласидан тебранар руҳлар.

У менинг Онам...

Жисмидан-да кичик тушар сояси,

Оҳ нечун, юракда катта дардлари.

Қулай деб турибди, сабр қояси,

Бўғзини куйдирар ҳаёт шартлари.

 

Қаршисида турар улкан пойдевор

Забт этай дейди-ю, чарчади бироз,

У ахир ёлғиз, у ахир аёл

Ўзгадек юрдими зеб қилиб пардоз!?

 

Билмади, умри ҳам ўтди югуриб,

Яшади ҳамиша  топмай ҳаловат.

Ҳаста бўлишга ҳам қўйди улгуриб,

Шунда ҳам айтар, тинмай саловат.

 

Тақдирга кўниккан у мунгли аёл,

Фақат фарзанд учун яшар барҳаёт.

У ҳам фарзандидек сурганди ҳаёл,

Орзулари бўлди минг қатра баёт.

 

Ўйларим поёни тугамай бутун,

Бағрига чорлади кел дея онам,

Ўшал ҳаловатсиз, шул мушфиқ бугун-

У менинг онамдир, у менинг онам..

Нозимахон Нурматова

Ҳамиша хушкайфият Сизга ҳамрох бўлсин!

Ушбу веб-сайт маъмури ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга ва оилангизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик, бахтли ҳаёт кечириш ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

P.S. Сизга шеър манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг!

Шеърият гулшанидан баҳра олиш истагингиз бўлса, марҳамат ушбу манзилга ташриф буюрсангиз барча тўпланган шеърлар жамланмаси билан танишиш имконига эга бўласиз.

Шунингдек, Нозимахон Нурматованинг қаламига мансуб бўлган шеърлар Сизни қизиқтирса, мазкур саҳифада танишиб баҳра олишингиз мумкин.

Шеърга муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан. Олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Iltijo (sheriyat) - miniatyura

Iltijo (sheriyat)

ILTIJO   Bu ko’hna olamda orimsiz otam. Shul olam shodligi ziyoyim onam Sizga nelar qilsam, …

Биз сайтни энг яхши намойиш этиш учун cookie-файллардан фойдаланамиз. Ушбу сайтдан фойдаланишда давом этиб, Сиз cookie-файллардан фойдаланишга розилик билдирасиз.
Қабул қилиш
Рад этиш