Ultimate magazine theme for WordPress.

КАЛЬКУЛЯТОР – ОДАМ…

34

Математик амалларни бажариш бўйича жаҳон чемпиони бўлган испаниялик 41 ёшли Алберто Кото Гарсия янги рекорд ўрнатди.

Қандай қилиб дейсизми?

Бунинг учун у Боливиянинг денгиз сатҳидан 3600 метр баландликдаги Ла-Паз шаҳрини танлади ва Боливия давлат университетининг икки профессордан иборат ҳакамлар ҳайъати олдида амалларни бажарди.

У 2 дақиқа-ю 57 сония ичида 8 хонали сондан квадрат илдиз чиқарди, иккита 8 хонали сонни кўпайтириб, натижани эълон қилди ҳамда 100 даражали икки соннинг йиғиндисини ҳисоблаб, айтишга улгурди.

Қойил, бундай одамга калькулятор не хожат?!