Ultimate magazine theme for WordPress.

У МEНИНГ ОНАМ

152

ШЕЪР

У МEНИНГ ОНАМ

 

Сийнаси букилган елка ортида,

Бир мушфиқ, бир ҳоксор аёлни кўрдим.

Шунда зим кўзларим ҳаёл тортди-да,

Нигоҳим узолмай, ўйларим сурдим.

 

Қўллари меҳнатдан бўлибди қадоқ,

Тиззаси жойнамоз устида уҳлар,

Кўзлари ёшланиб толмади қандоқ?

Унинг ноласидан тебранар руҳлар.

 

Жисмидан-да кичик тушар сояси,

Оҳ нечун, юракда катта дардлари.

Қулай деб турибди, сабр қояси,

Бўғзини куйдирар ҳаёт шартлари.

 

Қаршисида турар улкан пойдевор

Забт этай дейди-ю, чарчади бироз,

У ахир ёлғиз, у ахир аёл

Ўзгадек юрдими зеб қилиб пардоз!?

 

Билмади, умри ҳам ўтди югуриб,

Яшади ҳамиша  топмай ҳаловат.

Ҳаста бўишга ҳам қўйди улгуриб,

Шунда ҳам айтар, тинмай саловат.

 

Тақдирга кўниккан у мунгли аёл,

Фақат фарзанд учун яшар барҳаёт.

У ҳам фарзандидек сурганди ҳаёл,

Орзулари бўлди минг қатра баёт.

 

Ўйларим поёни тугамай бутун,

Бағрига чорлади кел дея онам,

Ўшал ҳаловатсиз, шул мушфиқ бугун-

У менинг онамдир, у менинг онам…

Нозимахон Нурматова

Ҳамиша хушкайфият Сизга ҳамрох бўлсин!

Ушбу веб-сайт маъмури ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга ва оилангизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик, бахтли ҳаёт кечириш ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб Қобилжон Атаханов.

P.S. Эътиборингизга тақдим этилаётган шеърларга муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Сизга шеър манзур келган бўлса, илтимос, ижтимоий тармоқларнинг тугмаларидан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг!

Шеърият гулшанидан баҳра олиш истагингиз бўлса, марҳамат ушбу манзилга ташриф буюрсангиз барча тўпланган шеърлар жамланмаси билан танишиш имконига эга бўласиз.