Последние новости
Домой » ИНТЕРНЕТ БИЗНЕС » Google AdSense — Интернетда пул ишлашнинг энг қулай ва ишончли усули!
Google AdSense — Интернетда пул ишлашнинг энг қулай ва ишончли усули!

Google AdSense — Интернетда пул ишлашнинг энг қулай ва ишончли усули!

Google компаниясининг глобал тармоқда тутган ўрни.

Ассалому алайкум, муҳтарам ва азиз меҳмонлар ҳамда сайт муҳлислари!

Интернет тармоғига уланиб, излаш тизимларида қидириш учун Интернетда пул ишлаш… жумласини киритсангиз, орадан бир сония ўтмай қаршингизда бир қанча веб-сайтлар намоён бўлади, секин-аста уларни кўздан кечириш мақсадида бирма-бир ташриф буюрсангиз ҳар хил йўллар ва усулларда даромад олишни тавсия этишдан иборат бўлган маълумот ва маслаҳатлар берувчи мақолалар, аудио ва видеолавҳаларни кўплаб учратиш мумкин.

Ўзимнинг бевосита хизмат вазифаларимни бажариш билан боғлиқ айрим бир вазиятларни инобатга олган ҳолда Сизнинг доимий эътиборингизда бўлган шахсий веб-сайтимда бир мунча вақт давомида янги мақолалар чоп этишимнинг имконияти мавжуд бўлмади, бунинг учун олдиндан узр!

Навбатдаги мақоламда Сизлар билан учрашиб турганимдан бағоят ҳурсандман ва бугунги мақолада мен Сизнинг эътиборингизга Интернет тармоғида ажойиб ва дунёда энг кўп мижоз тўплаш имконига сазовор бўлган ҳамда ўзининг бевосита кўрсатаётган хизматлари ёрдамида кишиларга буюк тармоқдан имкон қадар кўпроқ пул ишлаб топишдек энг долзарб масалада катта имконият ва шарт-шароитлар яратиб бераётган Google AdSense тизими ҳақида атрофлича ва тўлақонли маълумот беришга ҳаракат қиламан.

Бугун биз Сизлар билан биргаликда, Google AdSense тизими — Интернетда пул ишлаш бўйича қандай ўрин эгаллашига бағишланган мавзу юзасидан суҳбатлашамиз.

Google AdSense — Интернетда пул ишлашнинг энг қулай ва ишончли усули!

Ҳозирги даврдаги ҳар бир Интернет фойдаланувчилари орасида бутун дунё ҳамжамиятини ўргимчак тўрига узвий боғлаб турган энг қудратли Google компаниясининг глобал тармоқда тутган ўрни ҳақида эшитмаган ёки билмаган одам бўлмаса керак, тўғрими?

Биламан, бу саволга ушбу тармоқдан фойдаланувчи ҳар биримиз бир овоздан – “ҳа, ҳаммамиз яхши биламиз” – деб жавоб берамиз. Лекин ҳаммамиз ҳам ушбу компания томонидан тақдим этилаётган барча имкониятлар, қулайликлар ва яратилган шарт-шароитларнинг хусусиятлари ҳақида тўлақонли тушунчаларга эгамизми? – деган саволга аксарият Интернет тармоғидан фойдаланувчилар тўлиқ жавоб бераолмайдилар.

Интернет тармоғидан энг фаол фойдаланувчи сифатида ажралиб турувчи айрим ҳамюртларимиз мазкур компаниянинг тармоқ фойдаланувчиларига тақдим этаётган хизматлари, уларга яратилаётган қулайликлар, комфорт шаклидаги шарт-шароитларни тақдим этиши ҳамда фойдалувчиларни нафақат ўзининг хизматларидан фойдаланишлари билан чекланиб қолмасликларини таъминлаш билан бир қаторда, ўз тизимига қарашли бўлган йўналишлар ёрдамида яхшигина даромад орттириб олишлари учун ҳам тўлақонли имкониятлар яратиб берганлигини яхши билсаларда, баъзи бир кишиларимиз ёки Интернет тармоғидан фойдаланишни эндигина бошлаган янги мижозлар эса бундай имкониятлар ҳақида батафсил тушунчаларга мутлақо эга бўлмасликлари мумкин.

Google AdSense тизими бугунги кундаги Интернетда пул ишлаб топишнинг энг осон, тез ва реал натижалар берувчи ягона ва энг ишончли, шу билан бирга кафолатланган усулларидан ҳисобланади, ушбу мавзунинг кенгроқ талқинда тасаввур қилишингиз учун Интернетда пул ишлаш сирлари мавзусига бағишланган мақолаларимни ҳар бирини бирма-бир батафсил ўқиб, танишиб чиқсангиз кифоя бўлади.

Google AdSense тизимида пассив даромад олиш

Google AdSense тизими ёрдамида Интернет тармоғида мунтазам равишда пул ишлаб топиш ушбу тармоқда фаолият юритувчи инфо-бизнесменлар тилида “пассив даромад олиш” дейилади. Пассив даромад деганда, биз нимани тушунмоғимиз лозимлигини кўриб чиқсак.

Бунда биз, “Сиз ишламасангиз ҳам Сизга пул тўланаверади” — деган айрим кишиларимиз онгига ўрнашиб қолган ёки нотўғри тушунча сифатини келтириб чиқарадиган фикрлардан фарқлаб олишимиз зарур.

Ушбу тушунча кўпчилик кишиларимиз орасида кўплаб учраб туради, ва бу албатта кўчма маънода ишлатиладиган сўзлар бирикмасидир. Аслида, эса ишламайдиган ёки ишлашни мутлақо истамайдиган кишиларга тармоқда ҳеч қачон ўз-ўзидан пул тўланмайди, бу ўз исботини тўлиқ топган, айни бир вақтда ҳам аччиқ, ҳам аниқ ҳақиқатдир.

Мен доим бир нарсага ҳайрон бўламан, ахир реал ҳаётимиз каби Интернет тармоғида ҳам ишламаган одамга ҳеч ким ҳеч қачон ҳақ тўламаслигини, яъни бирор-бир реал фаолият билан шуғулланмасангиз ёки бирор-бир вазифани бажармасангиз тармоқдан даромад олишнинг ҳеч қандай имкони йўқлиги ҳақидаги оддийгина ҳаётий ҳақиқатни тушунмасликларига ақлим бовар қилмайди.

Google AdSense — Интернетда пул ишлашнинг энг қулай ва ишончли усули!

Аксарият ҳолларда Интернет тармоғидаги излаш тизимларига ҳамюртларимиз томонидан киритилаётган сўров (запрос)ларини учратиб ёқа ушлаб қоласан киши. Киритилаётган сўровлар қандай – дейсизми?

Мана ўзингиз эътибор беринг,Интернетда сармоясиз пул ишлаш”, “Интернетда пул тикмасдан даромад олиш”, “Интернетда маблағ сарфламай даромад олиш”, энг кулгули ва ажабланарлиси – “Интернетда ишламай туриб даромад олиш”, яна бу ҳам етмагандек, сўровномаларнинг охирига “ йўллари” ёки “… усулларини қўшиб қўйишади.

Булар дарҳақиқат кулгули эмасми? Албатта бу ҳам кулгули, ҳам ажабланарли ҳолатдир. Нега одамлар ишламай туриб ёки бирор бир сармоя тикмай туриб даромад орттиришни излашади ҳайронман, наҳотки, бундай имконият на реал ҳаётимизда, на Интернетда мавжуд бўлмаслигини билмасалар ёхуд тушунмасалар, қизиқ?!

Юқоридаги сўровномаларга ўхшаш рекламаларни тармоқда жуда ҳам кўп учратиш мумкин, лекин улар ҳақиқатдан мутлақо йироқ нарсалардан бошқаси эмас. Уларнинг аксарияти, реал ҳаётимизда учраб турадиган фирибгар “муттаҳам”лар каби Интернет тармоғидаги фирибгарлар томонидан ўйлаб топилган фирибгарлик усулларидан бошқа нарса эмас. Бундай уловларга алданиб, улар таклиф этадиган усуллардан фойдаланишни мутлақо тавсия этмайман.

Ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг, Сиз бирор бир савдо қилувчи дўкон очиб, уни жиҳозлаб, савдо-сотиқ қилиш учун маҳсулотлар билан тўлдириб, уни ишга тушириб, сўнгра даромад олишга киришасиз тўғрими? Унга аввалам бор бинони ёки сотиб оласиз ёхуд ижара келишувига асосан вақтинча фойдаланишга оласиз, бунинг учун тўловларни амалга ошириш керакми, албатта керак.

Сўнгра, савдо-сотиқ бўйича хизмат кўрсатиш учун дўконни маҳсулотлар билан тўлдириш керакми, жуда ҳам керак. Булар учун ҳар ким ҳам сармоя тикмай ёки унда ишламай, яъни меҳнат қилмай туриб ҳам даромад олиши мумкинми, менимча йўқ албатта?!

Агар менинг бу гапларимга ишонмайдиган кишилар орангизда учраса, менга албатта мақолам остида шарҳ сифатида изоҳ ёзиб қолдирсангиз, мен Сизни барча шубҳалантираётган савол ёки муаммоларингизга, шу масаладаги ҳолатларга асослантирилган жавоб ёки батафсил тушунтиришлар беришим мумкин, бу албатта бепул.

Тўғри, Google AdSense тизими ёрдамида тармоқда пул ишлаб топишнинг энг ишончли, осон ва тез орада реал натижа берувчи усул сифатида Интернет сарҳадларида кенг оммалашган, лекин уни нотўғри талқин қилиш керак эмас деб ҳисоблайман.

Ҳақиқатан ҳам бу усул тармоқдан пул ишлаб топишнинг жуда ҳам қулай, ишончли ва кафолатланган усуллари орасида биринчи рақам сифатида эътироф этилган ва мазкур усулдан бевосита фойдаланган ҳолда реал ҳаётдаги асосий иш жойингизда оладиган ойлик иш ҳақингиздан бир неча баробар кўпроғини ҳам “ишлаб, яна бир бор такрорлайман фақатгина ишлаб” топсангиз бўлади. Унинг бошқача усуллари ҳали одамзот томонидан яратилмаган ва келажакда ҳам яратилиши гумондир.

Бинобарин, Google AdSense тизими ёрдамида пул ишлаб топиш бу реал ҳақиқат, мен буни реклама қилиш ёки ўз ҳамкорлик ҳаволамни Сизга тавсия этиш билан бунга Сизни жалб қилмоқчи эмасман, фақатгина уни Сизга реал пул ишлаб топиш манбаи сифатида тавсия этаман холос.

Бир қарашда бу гап эртакка ўхшайди, лекин бундай фаолият юритиш орқали бир қанча кўплаб миқдорда пул ишлаб топаётган одамлар нафақат чет элда яшовчи инфо-бизнесменлар орасида, балки Сиз яшаб турган шаҳар ёки қишлоғингизда ҳам топилиши аниқ, фақатгина Сиз уларни танимайсиз ёки улар билан учрашмаган бўлишингиз мумкин.

Пассив даромад ҳақида тўлиқроқ тушунчага эга бўлишингиз учун реал ҳаётдан мисол келтиришга ҳаракат қиламан. Бунга реал ҳаётдаги пассив даромадга энг яхши мисол сифатида бирор бир уй-жой ёки бинони ижара (аренда)га бериш орқали пул ишлашни кўрсатиш мумкин. Тасаввур қилайлик, ижарага берувчи ўзига мулк сифатида тегишли бўлган бешта уй-жойини ёки бино иншоотини ижарага берди.

Коммунал тўловларга ажратиладиган ҳаражатлардан ташқари, мижозлар ҳар ойда ижара берувчига маълум бир миқдорда пул маблағи тўлаб боришади. Ҳар бир уй-жойдан ёки бинодан дейлик, мисол тариқасида бир ойда 100 АҚШ доллари миқдорида даромад олинишини ҳисобга олсак, мулк эгаси ҳар ойда 500 АҚШ доллари миқдорида пассив даромад кўриб боради.

Тўғри, бу даромад ҳар ойда 500 АҚШ доллари миқдорида унга ҳар ойда ойма-ой, у ишласа ҳам, ишламаса ҳам тўлаб борилаверади. Лекин, шу ўринда бир нарсани ёдимиздан чиқармаслигимиз лозимки, ушбу мисолда келтириб ўтган кишимиз қачонлардир ўз меҳнати натижасида орттирган даромадлари ҳисобидан ушбу мулкларни сотиб олиб, уни ижарага бериш йўли орқали даромад қилмоқда. Бу ишламай туриб ҳам даромад олиш турига кирмайди, бу усул сармоя киритиш орқали даромад орттириш турига тааллуқлидир.

Google AdSense тизимида қандай тарзда ёки қандай йўллар орқали пул ишлаш мумкин?

Энди Google AdSense тизимининг хусусиятларини баҳолашга тўхталадиган бўлсак, ушбу тизим ҳам уй-жой ёки бино иншоотни ижарага бериш каби мулк эгасига мунтазам равишда фойда келтирадиган даромад манбаидир. Сиз ушбу тизим ёрдамида ҳар ҳафтада етти, ҳар бир ойда тахминан ўттиз, бир йилда эса уч юз олтмиш беш кечаю-кундуз давомида узлуксиз равишда тармоқдан даромад орттириб боришингиз мумкин.

Google AdSense — Интернетда пул ишлашнинг энг қулай ва ишончли усули!

Google AdSense тизимининг ажойиблиги ва бетакрорлиги шундан иборатки, Сиз ухлаётган вақтингизда ҳам, асосий иш фаолиятингиз билан машғул бўлган пайтингизда ҳам, меҳнат таътили даврида дам олиш масканларида хордиқ чиқараётган даврингизда ҳам, чет элга саёҳатда юрган кунларингизда ҳам, умуман олганда кечаю-кундуз тинимсиз тарзда Сизга даромад келтириш йўлида хизмат қилади.

Бир сўз билан қисқача қилиб айтганда, Google AdSense тизими бетўхтов, тиним билмай Сизга қайғуриб ишлайверади, ишлайверади, Сиз эса фақатгина даромадни ҳисоб-китоб қилиш билан машғул бўласиз! Келадиган даромад ҳам ўзимизнинг миллий валютамизда эмас, балки АҚШ доллари кўринишида Сизнинг номингизга тинимисиз келиб туради.

Х-ў-ў-ў-ш, энди биз учун нима иш қилиш қолади?, — деб сўрарсиз, биз эса уларни сарфлашимиз лозим бўлади. Сарфлаганда ҳам уларни ўз жойига, ақлни пешлаган ҳолда тўғри йўлни танлабгина сарфлашимиз зарурдир. Чунки, ҳар бир бизга берилаётган имкониятлар албатта бу дунёда ҳисоб-китоблилигини унутмаслигимиз лозим.

Шу ўринда, азиз дўстим Сизда, — хўш Google AdSense тизимида қандай усулда ёки қанақа йўллар орқали пул ишлаш мумкин? – деган савол туғилиши табиийдир. Мен қуйида Сизга ушбу савол юзасидан қисқароқ ва тушунарли тарзда жавоб беришга ҳаракат қиламан. Сизнинг энг аввало қиладиган ишингиз ўзингиз яхши тушунадиган, барча сир-асрорларини тўлалигича биладиган соҳа, мутахассислик ёки фаолиятингизга доир веб-ресурс, яъни веб-сайт, шахсий блог ёки информацион портал яратишингиз зарур бўлади.

Агар Сизда уларнинг яратилиши бўйича тушунчалар, лозим даражадаги малака ва тажриба етарли бўлмаса ёхуд Сиз уларни ўзлаштиришни истамасангиз марҳамат қилиб менинг ушбу веб-лойиҳамнинг веб-сайт, шахсий блог ёки информацион портал яратишга бағишланган дарсликларим нашр қилинадиган туркумга ташриф буюриб, унда чоп этиб борилаётган мақолалар ҳамда дарсликлар бўйича қўлланмалар билан бирма-бир танишиб борсангиз, бунинг уддасидан албатта чиқасиз.

Демак, Сизда веб-ресурс мавжуд деб ҳисоблайдиган бўлсак, Сиз ушбу ресурсингиздан Google AdSense тизимининг рекламалари учун ўзингиз истаган қисмидан жой ажратасиз, ушбу жойга тизимнинг рекламалари жойлаштирилгач, веб-ресурсингиз фаолият юритиши натижасида Сизга даромад оқиб келаверади.

Тўғри, албатта бирданига катта ҳажмдаги маблағ келмайди, ушбу тизим ёрдамида пул ишлаб топишни бошлаганингиздан кейин ўз веб-ресурсингизни Интернет тармоғида мунтазам равишда ривожлантириб, оммалаштириб боришингиз ва бунинг учун маълум миқдорда вақт ажратишингиз, диққатингизни бир ерга жамлаган ҳолда меҳнат қилишингиз зарур бўлади.

Хўш бундай меҳнат нимадан иборат бўлади? – деб сўрашингиз мумкин, бу саволга мен қуйидаги тарзда жавоб бераман. Бунинг учун Сиз ўз веб-ресурсингизни энг аввало инсонлар учун фойда келтирувчи маълумотлар, ахборотлар, аудио ёки видео файллар, суратлар, қўшиқлар, матнлар умуман олганда ҳозирги кунда одамларни кўпроқ қизиқтираётган масалалар юзасидан тўпланган барча йўналишлардаги энг долзарб, қизиқарли бўлган ва айнан инсонлар учун биринчи навбатда наф берувчи информациялар билан бойитиб боришингиз шарт.

Шу ўринда яна юқоридаги ижара мисолига қайта мурожаат қиламиз, мулк эгаси уй-жойларни ёки бино иншоотларни ижарага бериш орқали пул топишдан аввал уларни шахсий мулк сифатида харид қилиб олиши, уларни таъмирлаши, жиҳозлаши ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириши учун маълум бир муддат вақт, куч ва пул маблағлари сарф қилишига тўғри келади, бу табиий жараён. Ҳамма нарсалар тайёр бўлганидан кейингина уларни ўзга шахслар тасарруфига фойдаланиш учун ўтказганидан сўнг келадиган мўмайгина даромадни олишни бошлайди.

Google AdSense тизими ҳам худди шундай, Сиз ўз шахсий веб-ресурсингиздан унга ижара учун жой ажратиб берасиз, ушбу тизим эса унга ўз хизматларини ёки савдо-сотиқ фаолиятини реклама қилиб бериш тўғрисида буюртма берган мижозларнинг рекламаларини Сиздан ижарага олган жойга жойлаштиради ва Сизнинг веб-ресурсингизга ташриф буюрган мижозларингиз ёки муҳлисларингизга намойиш қилиш орқали маълум бир миқдорда даромад олади.

Умумий ҳисобда олган даромадларининг бир қисмини ўзининг эҳтиёжлари учун ажратиб олиб, қолган қисмини Сизнинг ҳисобингизга тўлаб беради. Мана Сизга, буюк арифметиклар томонидан яратилган ҳисоб-китоб шундан иборат, менимча тушунтиришларимдан қониқиш хосил қилдингиз деб ўйлайман.

Агарда булар ҳам Сизда тўлақонли тасаввур қолдирмаган бўлса, мақола остида уни шарҳлаш йўли билан ўз изоҳларингиз билан бирга саволларингизни ёзиб қолдирсангиз, биринчидан бунинг учун миннатдор бўламан, иккинчидан саволларингизга янада батафсилроқ маълумотларга асосланган мақола тайёрлаб, атрофлича тушунтириш беришга ҳаракат қиламан.

Агар Сиз ҳозир Интернетда пул ишлаш сирларини мукаммал тарзда ўзлаштириб олишингиз учун бир оз вақтингизни ажратиб, диққатингизни шу йўналишга сарфлаб глобал тармоқ тизимидан пул ишлаб топиш ҳақида яхши билим олиш, мазкур йўналишда Сизга наф келтирувчи керакли нарсаларни ўрганиш истагида бўлсангиз, менинг шахсий веб-сайтимда чоп этиб борилаётган ҳар бир мақолаларни бирма-бир ўқиб боринг, шу билан бир қаторда унда берилаётган тавсияларни амалда бажариб борсангиз тез кунларда ўз олдингизга қўйган мақсадингизга албатта эришасиз.

Бунинг натижасида Сиз томонингиздан сарфланган вақт ва меҳнатларингиз эртага Сизга Google AdSense тизими даромад келтира бошлайди. Шундан сўнг, Сизнинг биргина қиладиган ишингиз ҳар ой ўз шахсий веб-ресурсларингиз орқали келадиган долларларни санашдан иборат бўлиб қолади.

Google AdSense тизимидан кўпроқ миқдорда пул ишлаб топиш учун рекламалар жойлашган веб-ресурсларингизни глобал тармоқ тизимида ҳар томонлама ва ҳар жиҳатдан ривожлантиришингиз ҳамда оммалаштиришингиз керак бўлади.

Ҳа, албатта бу осон иш эмас, бунга эришиш учун бир мунча тер тўкиб меҳнат қилишингиз зарур бўлади ҳамда унда кўплаб-кўплаб узлуксиз равишда маълумотлар, ахборотлар ва мақолалар чоп этиб бориш билан бирга, одамлар учун наф келтирувчи бошқа турдаги файллар билан ҳам бойитиб боришингиз лозим.

Шунинг билан бир қаторда, Google AdSense тизими ёрдамида даромад орттиришнинг барча жиҳатлари фақатгина шу нарсаларга боғлиқ эмас, Сизнинг веб-ресурсларингиз кўпроқ миқдорда даромад келтирадиган даражада бўлиши учун унинг домен номига, хостинг хизматининг сифат даражасига, веб-ресурсингизни браузерда юкланиш ва ишлаш тезлигига, унинг ташқи дизайни (кўриниши)га, веб-ресурсларингизда нашр қилинадиган маълумотлар, ахборотларнинг фойдаланувчилар учун қизиқарли бўлиши билан бирга, уларга наф келтириш ёки келтирмаслик жиҳатларига, умуман олиб айтадиган бўлсак, веб-ресурсингизнинг жуда кўп жиҳатлари қанча миқдорда фойда олишингизни ҳал қилишда муҳим ўрин тутади.

Агарда Сизда веб-сайт, шахсий блог ёки информацион протал ёхуд корпоратив сайт яратиш истаги туғилган бўлса, мен ўзим томонимдан шу йўналишда мунтазам равишда тайёрланиб, нашр қилиб бориладиган махсус ўқув дарсликлар бўйича мақолаларимни бирин-кетин ўзлаштириб борсангиз, тез орада ўз шахсий веб-ресурсингизни тўлақонли яратиш сирларини ўзлаштириб оласиз. Мен эса ўз навбатида Сизга омад ва матонат тилаб қоламан.

Google AdSense тизими ёрдамида қандай мавзудаги веб-ресурсларда пул ишлаш мумкин?

Ушбу саволга тўлақонли ишонч билан айтаманки, Сизнинг веб-ресурсингизнинг танланган мавзуси унчалик катта роль ўйнамайди, Google AdSense тизими ҳар қандай мавзу ва ҳажмдаги, катта, кичик ёки унча катта бўлмаган ўртача ҳажмдаги веб-ресурсларга эга бўлган веб-уста (мастер)ларга ўз шахсий веб-ресурсларида ушбу тизимнинг рекламаларни намойиш қилиш орқали тез ва осон даражада пул ишлаб топиш имкониятини яратиб беради.

Google AdSense — Интернетда пул ишлашнинг энг қулай ва ишончли усули!

Бундан ташқари, Google AdSense тизимининг ўзи Сизнинг веб-ресурсингизни кўпроқ қидирув натижаларида чиқариб беришга, ресурсингизни тезроқ оммалашишига ҳамда унга кўпроқ фойдаланувчилар киришига ёрдам беради. Чунки, Сизнинг веб-ресурсингизга бир кунда қанча кўп фойдаланувчилар ташриф буюрса, унинг рекламалари ҳам унга шунча кўп миқдорда даромад келтиради, шу билан бирга Сизга ҳам тўлов миқдори ортиб боради.

Хўш, тармоқдан пул ишлаб топишингиз учун веб-ресурсингизга қандай рекламаларни қўйишингиз керак? Мазкур тизимнинг энг ажойиб ва муҳим қулайликларидан бири ҳам шуки, у ҳам бўлса Сиз бу ҳақида мутлақо бош қотиришингиз шарт эмас.

Барча зарур ишларни Google AdSense тизимининг ўзи Сиз учун уларни амалга оширади. Сиз фақатгина унинг томонидан тақдим этиладиган махсус реклама кодларини ўз шахсий веб-ресурсингизга жойлаштириб қўясиз, Google AdSense тизими эса веб-ресурсингиз тематикаси ва мавзуси айнан қандай йўналишда эканлигини ўзи аниқлаб, уларга мос келадигагн рекламаларни ўзи кўрсатиб боради.

Масалан, Сиз уй ҳайвонларидан бири бўлган ит боқиш, уларни асраш, сайр қилдириш, насл қолдириш ва ҳоказолар ҳақида веб-ресурс яратгансиз ва Сиз шу йўналишдаги қизиқишларингиз юзасидан маълумотлар нашр қилиб, бошқа турдаги файллар билан бойитиб борасиз, Google AdSense тизимининг ўзи веб-ресурсингизда итлар учун махсус озиқ-овқатлар, улар учун хизмат кўрсатадиган дўконлар, дорихоналар ва уларни даволовчи ёки парваришловчи муассасалар, улар касалланганда ишлатиладиган дори-дармонлар ҳақида маълумотларни тақдим этувчи корхона, ташкилот ва муассасаларнинг рекламаларни кўрсатиб боради.

Демак, бундан кўриниб турибдики, Сизнинг веб-ресурсингизга ташриф буюрувчилар нафақат итларни боқиш ёки сақлаш билан боғлиқ маълумотларни олибгина қолмай, реклама ёрдамида уларни парваришлаш ҳамда даволаш бўйича ҳам тўлақонли маълумотлар олишлари мумкин бўлади. Бу шуни англатадики, Сизнинг веб-ресурсингиз инсонлар учун энг муҳим бўлган маълумотларни улашмоқда, айнан шу жиҳатдан ҳам одамлар учун наф келтирувчи веб-ресурс сифатида баҳоланиб, уни тармоқда янада ривожланиши учун ёрдамлашади.

Бундан ташқари, агар ўз веб-ресурсингизга Google қидирув тизимини ҳам жойлаштирсангиз, Сизнинг веб-ресурсингиз орқали амалга оширилган қидирув натижалари билан бирга Сизнинг ресурсингиздаги рекламалар ҳам кўрсатилиб борилади.

Google AdSense тизимига қандай аъзо бўлиш мумкин?

Менимча бундан осонроқ иш бўлмаса керак деб ҳисоблайман, чунки Google AdSense тизими аъзо бўлишни ҳозирги кунда мактаб ўқувчиси ҳам эплаб олади. Оддийгина қилиб тушунтирадиган бўлсам, Google компанияси тизимида тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб, махсус электрон почта қутисини шакллантирасиз, агарда Сизда бу масалада қийинчилик юз берса ёки уни амалга оширишни билмасангиз, менинг айнан шу мавзуга бағишланган мақоламни ўқиб, танишиб чиқсангиз ва унда амалга ошириш лозим бўлган вазифаларни бирма-бир мен томонимдан кўрсатилганидек бажарсангиз, бунга албатта эришасиз.

Мазкур тизимда рўйҳатдан ўтганингиздан сўнг, Google компанияси тизимига қарашли барча йўналишдаги хизматлардан биргина шу аккаунтингиздан фойдаланиб ишлашингиз мумкин бўлади. Шундан сўнг, ўз шахсий аккаунтингиз ёрдамида Google AdSense тизимига кириб, у ердаги Сиз томонингиздан тўлдирилиши лозим бўлган формани батафсил маълумотлар билан тўлдириб чиқасиз ва ушбу тизимнинг рекламаларини жойлаштиришни режалаштирган ўз шахсий веб-ресурсингизнинг “url” манзилини иловада қайд этиб кўрсатасиз.

Бинобарин ушбу масалада ҳам Сизда тўлақонли тушунча мавжуд бўлмаса, менинг мазкур мавзуларда тайёрланган ва чоп этилган мазкур манзилдаги мақолаларимни бирин-кетин ўқиб, ўзлаштирсангиз буни албатта уддалайсиз деб ҳисоблайман.

Мазкур тизимда рўйхатдан ўтганингиздан сўнг, Google AdSense компанияси мутахассислари томонидан Сизнинг аъзолигингиз тасдиқланган тақдирда, ўз аъзолик аккаунтингиздаги шахсий кабинетингизга кириб керакли ҳажм ва кўринишдаги реклама кодларининг нусха сифатида кўчириб олиб, ўз шахсий веб-ресурсингизнинг махсус ажратилган жойларига қўйишингиз ва унинг намойиш этилиши натижасида пул ишлашни бошлашингиз мумкин бўлади.

Компания томонидан аъзоликни тасдиқлаш жараёни одатда кўп вақтни талаб қилмайди, энг узоғи билан 48 соат давомида аъзолигингиз ёки тасдиқланади ёки рад этилади. Бунинг сабаблари жуда ҳам кўп бўлиши мумкин, лекин мазкур мавзу мутлақо алоҳида ёндошувни талаб этганлиги боис, шу мавзуга бағишланган мақолада бу тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтишга ҳаракат қилганман.

Google AdSense компанияси тизимида қанча миқдорда пул ишлаб топиш мумкин?

Сизнинг веб-ресурсингиз Интернет тармоғида қанчалик ривожланган ва оммалаштирилган бўлса, унга бир сутка давомида қанча кўп одам веб-ресурсингизга кириб, ундаги қизиқарли маълумотлар ва ахборотлар билан танишиш жараёнида мазкур рекламалардаги ҳаволаларнинг бирини босиб реклама қилувчининг веб-ресурсига ўтса Сизнинг ҳисобингизга шунча кўп миқдорда пул тушиб бораверади.

Агар, Сизнинг веб-ресурсингиздан реклама қилувчининг веб-ресурсига ўтган фойдаланувчи, ўша реклама қилинаётган маҳсулотни ёки бирор-бир бошқа маҳсулотни харид қилиш (бунда хизмат кўрсатиш турлари ҳам бўлиши мумкин) учун буюртма бериб, тўловни амалга оширса, унда Сизнинг кўрадиган даромадингиз яна бир неча баробар кўпайверади.

Шунингдек, Сизнинг веб-ресурсингизда Google AdSense тизимининг реклама кодлари жой олганидан сўнг, шахсий аккаунтингиздаги кабинетингизда ҳар бир реклама материаллари, уларнинг қайси бири қанча миқдорда даромад келтираётганлиги, қайси бири самарасиз ишлаётганлиги ҳақида тўлиқ ахборотлар ва веб-ресурсингизни Интернет тармоғидаги фаолияти давомида келаётган даромадларнинг ҳисоб-китоби ҳақида батафсил ҳисобот кўрсатиб борилади.

Google AdSense — Интернетда пул ишлашнинг энг қулай ва ишончли усули!

Ўз навбатида Сизда, — олинаётган даромад учун солиқ тўланадими? – деган савол туғилиши мумкин. Бу савол албатта долзарб бўлибгина қолмай, ҳозирда кўпгина веб-уста (мастер)ларни бир хилда ташвишлантириб келаётган мунозарали масаладир. Бу мавзуга атрофлича ва кенгроқ тушунтириш бериш мақсадида шу мавзуга бағишланган мақолада батафсил маълумотлар ёритиб берилган.

Хўш, Google AdSense тизими шунча кўп веб-ресурсларга реклама материалларини қаердан етказиб беради? Ушбу компания дунё ҳамжамиятида фаолият юритиб келаётган жуда кўплаб катта ва кичик, маҳаллий ва хорижий компания, фирма, ташкилотлар, умуман олганда ўз маҳсулотлари ва кўрсатадиган хизмат турларини тақдим этувчи субъектлар билан реклама қилиш ишларини амалга ошириш бўйича узлуксиз ва бетўхтов шартномалар тузиб боради.

Чунки ушбу компания барча тадбиркорлик субъектлари ҳамда юридик шахслар томонидан Интернет тармоғида реклама ишларини амалга оширувчи энг қудратли, ишончли ва ўз шон-шуҳратига сазовор бўлган компания сифатида қадрланади ва эъзозланади. Бунинг энг ягона сабаби, у бутун дунё ҳамжамиятида фаолият юритаётган барча субъектларни, ҳох у фуқаро бўлсин, ҳох у юридик шахс бўлсин ҳаммани бирдек, ҳалол ва алдовсиз ишлашга даъват қилади, ўзи ҳам ана шу тамойилга қатъий амал қилади. Агарда ушбу компания билан тузилган шартнома талабларига амал қилмаганларни ёки уни алдашни мақсад қилган шахсларни тезда аниқлаб, ушбу шахсларга нисбатан қатъий жазо чораларини қўллайди.

Буни оддийроқ қилиб тушунтирадиган бўлсам, бу шундан иборатки, Сизнинг веб-ресурсингиз уйда боқиладиган итларни парваришлаш ва уларни сақлашга бағишланган бўлсаю, Сиз ўз веб-ресурсингизда Google AdSense тизими рекламаларини намойиш қилиш бўйича томонлар ўртасида тузиладиган шартномада тақиқланган, яъни тамаки, спиртли ичимликларни ёки инсониятнинг шахсиятига қарши қаратилган ўта шафқатсиз муносабатда бўлиш тўғрисидаги материалларни реклама қилишни амалга оширсангиз, Сизнинг ушбу тизимдаги аккаунтингиз зудлик билан “қора рўйхатга” киритиб қўйилади.

Шу билан бўлдими, ҳаммаси шуми, шунга ҳам шунча ваҳимами? – деб ўйлаётган бўлсангиз хато қиласиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас, энг аввало “қора рўйхатга” киритиласиз, кейин Сизнинг веб-ресурсингиз Интернет тармоғидаги излаш тизимларидаги эгаллаб турган позициялари бекор қилинади ва намойиш этилиши бўйича “банн”, яъни тақиқ қўйилади ва қидирув тизимларида кўрсатилмай қўйилади.

Бундан кейин ўз веб-ресурсингизни Интернет тармоғидан ўзингиз ҳам қидириб топа олмай қоласиз. Бу дегани, унинг барча сифатлари, кўрсатгичлари ва унга фойдаланувчиларнинг барча сўровлари бўйича тақдим этиш ишлари бекор қилинади ва фойдаланувчига Сизнинг веб-ресурсингиз қайта кўрсатилмайди. Мана энди бу тамом дегани ҳисобланади.

Қани энди шу билан тамом бўлса эди, бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас, эндиги навбат Сизнинг ҳисобингизда тўпланган маблағларга қаратилади ва уларнинг тўловлари бекор қилиниб, компания ҳисобига ўтказиб юборилади. Қараб турибсизки, шунча меҳнат қилиб, шунча вақт ажратиб қилган барча ҳаракатларингиз биргина шунинг ўзи билан якун топади.

Шунинг учун Google AdSense тизими билан ҳамкорлик қилишни бошлаган вақтингиздан эътиборан, алдов ва муғомбирликни мутлақо ишлатилишига йўл қўйманг, бу яхши натижаларга олиб келмайди. Энди энг ачинарли бир ҳолатни тушунтиришга ҳаракат қиламан, бу шунда ифодаланадики, Сиз энди ўз шахсий веб-ресурсингизни янгитдан яратиб, уни Интернет тармоғига жойлаштириб, яна мутлақо нолдан бошлаб оммалаштирган тақдирингизда ҳам, ўз шахсий компьютерингиз “IP” манзилидан туриб Google AdSense тизимидан қайтадан рўйхатдан ўта олмайсиз ва ўз аккаунтингизга кираолмайсиз ҳамда унинг рекламаларини ҳам ўз веб-ресурсингизга жойлаштириб, бунинг натижасида даромад ололмай қоласиз. Бу шундан далолатки, Сизнинг шахсий компьютерингиз “IP” манзилига тақиқ қўйилган.

Мана энди барчаси барбод бўлди десак аниқроқ бўлади. Менимча бошқачароқ тушунтиришни ҳожати қолмаган, — деб ўйлайман. Агар шу тариқа ҳам тўлиқроқ ва атрофлича тушунтириб бера олмаган бўлсам, мақола остида ўзингизни қизиқтирган саволлар билан бирга шарҳ ёзиб қолдиринг, мен албатта бунданда бошқачароқ усуллар билан тушунтириш беришга ҳаракат қиламан.

Энди Google AdSense тизими Сизнинг веб-ресурсингиз учун реклама материалларини тақдим этиши масаласига қайтадиган бўлсак, ушбу тизим Сизнинг ихтиёрингизга реклама материалларининг улкан танловини танлаш имконини яратиб беради. Ҳар қандай тематика ва мавзуда веб-ресурс яратманг, Google AdSense тизими Сизнинг веб-ресурсингиз бағишланган мавзусига мос келадиган рекламаларни танлаб, уларни топиб кўрсата олади.

Сизда Google AdSense тизими қайси веб-ресурсда қандай рекламаларни жойлаштиришни қандай қилиб аниқлайди? – деган савол туғилиши мумкин. Google компаниясида фаолият юритаётган ўз касбининг билағонлари ҳар қандай веб-ресурснинг тузилиши қандайлигини, ресурснинг саҳифалари қай йўсинда ишлашини, инсонлар ҳамда жамиятга қандай наф келтириши мумкинлиги ва бошқа бир қатор жиҳатларини яхшилаб таҳлил қилиб кўрадилар, натижада барча ижобий жиҳатларни ҳисобга олиб рекламаларнинг махсус мураккаб ва кундан-кунга такомиллаштирилиб борилаётган кодларини янгилаб яратиш борасида тинмай иш олиб боришади ва шу йўналишда ўз мижозларига рекламаларни мос тарзда танлаб тақдим этишади.

Сиз Google AdSense тизими томонидан тақдим этилган оддий ва содда созланмаларни ўз веб-ресурсингизга мослайсиз ва ажратилган махсус жойга ўрнатасиз, қолган барча ишларни компаниянинг ўзи Сизнинг ўрнингизга бажаради.

Шунинг билан бирга, Google қидирув тизимининг махсус блогини ўз веб-ресурсингизга жойлаштирсангиз Google компанияси Сизга ресурсингиз орқали амалга оширилган ҳар бир қидирув, ҳар бир натижа учун пул тўлайди.

Қандай рекламалар Google AdSense тизими томонидан намойишга қўйилади?

Азиз дўстим, Сиз бу масалада ҳуч ҳам қайғурманг, Google AdSense тизими ҳар доим веб-ресурсингизнинг тематикаси ва мавзусига энг яқин ва мос бўлган рекламаларни намойиш қилиб боради. Лекин, баъзан веб-ресурсингизда ярим яланғоч аёлларнинг суратлари ёки бошқачароқ ёқимсиз ҳолатларни тасвири туширилган рекламаларни намойиш этилишини истамаслигингиз мумкин.

Бу ҳолат учун ҳам Google AdSense тизими Сизга бевосита ёрдам беради ва унинг махсус реклама фильтри ёрдамида хоҳлаган турдаги рекламанинг ресурсингизда намойиш этилишини чеклаш имконига эга бўласиз. Бу ишни амалга оширилиши ушбу тизимнинг энг мақбул жиҳатларига мос келади ва унинг ўзи ҳам буни қўллаб-қувватлайди.

Google AdSense — Интернетда пул ишлашнинг энг қулай ва ишончли усули!

Мазкур реклама фильтри ёрдамида Сиз веб-ресурсингизга рақобатдош бўлган ресурсларнинг реклама материалларини ҳам намойиш этилишини тақиқлашингиз мумкин. Масалан, Сиз ит боқиш, уларни асраш, сайр қилдириш, насл қолдириш ва ҳоказолар ҳақидаги маълумотларни тақдим этувчи веб-ресурс яратгансиз, табиийки, ресурсингиз фойдаланувчилари айнан шу соҳага қизиқувчи кишилар бўлишади.

Агар Сизнинг веб-ресурсингизга ўхшаш рақобатдош ресурсларнинг рекламалари Сизнинг сайтингизда намойиш этилса, табиийки Сизнинг ресурсингиз фойдаланувчилари ушбу рекламалар орқали мутлақо бошқа веб-ресурсларга ўтиб кетишлари мумкин. Бу эса шундан далолат берадики, Сизнинг веб-ресурсингиз ўз фойдаланувчиларини йўқотади ва ушбу фойдаланувчилар яна қайтиб келиши гумон бўлиб қолади деган гап.

Бу эса ўз навбатида, Сизнинг веб-ресурсингизни Интернет тармоғида эришган шуҳратига ҳамда эгаллаган позициясига салбий таъсир кўрсатади. Бундан имкон қадар қочиш ва унга қарши ижобий натижаларга эришиш борасида кураш олиб бориш лозим бўлади.

Инсониятга яхши маълумки, бизнинг реал ҳаётимиз кечаётган жамиятда – “яшаш, ривожланиш ва тараққий этиш учун курашиш” зарурлиги табиий ато этилган муҳим жиҳатлар сараси сифатида аҳамият касб этади.

Шулар билан бир қаторда, Google AdSense тизимининг фильтрлари ва веб-уста (мастер)лар учун жуда қўл келадиган бошқа созланмаларни тақдим этиши, Интернетда пул ишлаб топиш йўлида амалга ошираётган ҳаракатларингизни анча осонлаштиради. Бир сўз билан айтганда, Google AdSense тизими Сизнинг манфаатларингиз йўлида тинмай ишлайди – Сиз эса дам оласиз, хордиқ чиқарасиз!

Лекин, бу дегани – Сиз мутлақо ишламай, бекорчиликка берилиб юраверинг, — дегани эмас. Бундай ўйлаганлар жуда ҳам катта хатога йўл қўядилар. Сиз вақти-вақти билан, ҳеч бўлмаганда бир ҳафта давомида камида икки ёки уч марта ўз шахсий веб-ресурсингизда янги ва муҳим бўлган янгиликлар, мақолалар, қизиқарли материаллар қўшиб бориш билан бойитишингиз зарурдир, акс ҳолда беэътиборсизлик қилиб уни доимий равишда омммалаштириб бормасангиз, веб-ресурсингиз қидирув тизимларидаги эгаллаган позициялари тез орада пасайиб кетиши мумкин.

Бу эса энг ёмон кўринишдаги ҳолатларга олиб келади ва тармоқдан орттириб бораётган даромадингиз миқдори ҳам кескин пасаяди, бора-бора мутлақо даромад олиб келмайдиган ва инсонларга наф келтирмайдиган веб-ресурси сифатида баҳоланиб, Google тизими томонидан “банн” қўйилиши мумкин. Мен албатта, — Сизни бундай ҳолатни юз беришга йўл қўймайсиз, — деб ҳисоблайман.

Ишончим комилки, Google AdSense тизими томонидан яратилган бундай қулайликлар ва имкониятлар нақадар пухта ўйланиб, татбиқ этилаётганлигига ушбу тизимга аъзо бўлиб, мазкур дастурда ишлай бошлаган даврингизда ўзингиз буларга тўлиқ амин бўласиз!

Мен ушбу мақоламни чоп этиш билан бирга Сизни Google AdSense тизими ёрдамида миллиардер бўлиб бойиб кетишингизни кафолатламасам-да, мазкур тизим ёрдамида Интернет тармоғида хорижлик бир қатор инфо-бизнес соҳаси вакиллари қатори бир мунча яхшигина даромад ишлаб топишингиз мумкинлигига ишонч билдириб қоламан.

Агар Google AdSense тизими ҳеч қандай даромад келтирмаганда, одамлар учун фойдаси бўлмаганда ҳамда юқорида баён этилганларимнинг барчаси шунчаки сафсата бўлганида эди, мен ўзим учун қанчалик қадрли бўлган вақтимни йўқотиб, бунинг натижасида қанча меҳнат сарф қилиб ушбу мақолани ёзиб, Сизнинг эътиборингизга тақдим этмаган бўлар эдим.

Бундан ташқари, бугунги кунга келиб ўз веб-ресурсларида Google AdSense тизими рекламаларини намойиш этаётган қанчадан-қанча обрўли бўлган, ўз шуҳрати ва салоҳиятига эга бўлган компанияларнинг веб-ресурслари ҳам мазкур тизимнинг рекламаларини жойлаштириш учун алоҳида махсус жой ажратишмаган ва бу ишга киришмаган бўлар эдилар.

Синаб кўриш истагингиз бўлса, ўзингиз бир таҳлил қилиб кўришингиз учун ўзимизнинг юритимизда ёки хориж давлатларда машҳур бўлган компаниялар ва инфо-бизнес соҳа вакилларининг веб-ресурсларига ташриф буюриб, кузатиб кўринг, ўзингиз бунга шоҳид бўласиз.

Агар бу гапларга шубҳа қиладиган бўлсангиз, менинг мазкур мавзуни кенгроқ ёритиш мақсадида нашр қилган ушбу мақоламни, сўнгра эса мазкур саҳифадаги маълумотларни батафсил ўқиб, унда келтирилган мисолларни атрофлича таҳлил қилиб чиқсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди.

Юртимизда фаолият юритаётган кўпгина веб-уста (мастер)лар ана шу йўл орқали тармоқдан даромад топишяпти, демак бу иш Сизнинг ҳам қўлингиздан келади, Сиз ҳам фойда олишингиз мумкин! Google AdSense тизими ёрдамида қанча миқдорда пул ишлаб топишингизнинг асосий боғлиқлиги, Сизнинг веб-ресурсингизнинг қанчалик машҳурлигига, унга бир сутка давомида қанча кўп фойдаланувчи ташриф буюришлигига, ташриф буюрувчиларга Сизнинг веб-ресурсингиздаги материаллар қанчалик қизиқарли эканлиги билан жалб этиш жиҳатларига ҳамда бир марта ташриф буюрган фойдаланувчилар қанча вақт давомида веб-ресурсингиздаги маълумотлар билан узлуксиз фойдаланишлари ва яна бир қанча факторларга бевосита боғлиқ.

Сизнинг веб-ресурсингиз одамлар учун қанчалик қизиқарли бўлса, улар ўз вақтларини кўпроқ веб-ресурсингиздаги маълумотлар билан узлуксиз равишда (чиқиб кетмай) танишиш учун сарфласалар, Сиз шунча кўп миқдорда пул ишлаб топиш имкониятини қўлга киритасиз. Ҳеч ким кирмайдиган ва ҳеч кимга фойда келтирмайдиган ҳам ундаги материаллар одамлар учун қизиқарли бўлмаган веб-ресурсдан ҳеч қандай фойда келмайди.

Энди веб-ресурсда жойлаштирилган рекламаларнинг нархларига тўхталиб ўтсак. Ҳар хил реклама, ҳар хил нархда баҳоланади. Рекламалар аксарият 1 АҚШ долларидан кўпроқ нархда бўлиши мумкин, дейлик бир сутка давомида – бир киши веб-ресурсингизда намойиш этилаётган рекламани сичқонча билан бир марта босса, Сизнинг ҳисобингизга 1 АҚШ доллари миқдорида пул келиб тушади.

Бундан ташқари, 4-5 АҚШ доллар миқдоридаги нархли рекламалар ҳам намойиш этилиши мумкин, тармоқда яхшигина ривожланган ва оммалаштирилган, ўз шуҳрати ва юқори мавқеига эга бўлган, бир сутка давомида кўп сонли одамлар ташриф буюрадиган ва доимий фойдаланувчиларига эга бўлган веб-ресурсларида намойиш этиладиган рекламанинг нархи бир босишга 15 АҚШ доллари миқдорида фойда келтириши ҳам кўп марта кузатилган.

Демак, бундан шундай хулоса қилишимиз лозимки, энг аввало барча эътиборни пул топиш ёки ҳали ривожланмаган веб-ресурсдан даромад олишга эмас, уни глобал тармоқда етарли даражада ривожлантириш ва оммавийлаштиришга ҳамда одамлар учун наф келтирадиган қизиқарли ва долзарб муаммоларни ечишга, инсонларни мушкулини осонлаштиришга қаратилган маълумотлар, ахборотлар ҳамда бошқа турдаги файллар билан бойитиб боришингиз зарур.

Азиз дўстим ҳамда юртдошим, энди ушбу мақолани ёзиб, тайёрлашим ҳамда Сизнинг эътиборингизга тақдим этишим учун асосий туртки бўлган масалага тўхталиб ўтмоқчиман. Мақолани шу қисмигача ўқиб, танишиб чиққанингиздан сўнг, Сизда – “хўш, буни бунчалик тушунтириб, оммалаштиришнинг Сизга нима кераги бор?” ёки “бундан Сиз қандай манфаат кўрасиз?” – деган саволлар ҳаёлингизда пайдо бўлиши мумкин.

Менга аслида, бундан заррача ҳам фойда йўқ, фақатгина менинг веб-ресурсимни Интернет тармоғида оммалашишига бироз кўмак бериши мумкин холос. Лекин асосий мақсад бу эмас, менинг асосий мақсадим ўзимга ўхшаган юрдошларим ҳам ўз шахсий веб-ресурсларини яратишларини, уни доимий равишда юритиб, уни тармоқда ривожлантириб ҳамда оммалаштиришларини, унда энг аввало одамлар ҳамда жамият учун қандайдир наф келтирадиган, умуман олганда барча учун бирдек фойда берадиган маълумотлар ҳамда ахборотларни жамлаб боришларини, бунинг натижасида эса ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллаган глобал тармоқ орқали бир мунча бўлсада, даромад орттиришларини истайман.

Мана шу менинг олдимда турган энг долзарб ва муҳим бўлган асосий мақсад. Бу мақсад ҳеч бўлмаганда бир инсонга наф келтирсаю, ўша инсон ўз эҳтиёжлари учун шу йўл орқали манфаат кўришига олиб келса, мен ўзимни беихтиёр баҳтиёр деб биламан.

Келинг азиз дўстларим, ушбу мавзуга бағишланган мақолага шу ерда қисқача танаффус эълон қилсакда, Сизга ўз қимматли вақтингизни сарфлаб менинг шахсий веб-блогимга ташриф буюриб, эътиборингизга тақдим этилган мақоламни тўлиқ ўқиб, танишиб чиқганингиз учун миннатдорчилигимни изҳор қилиб, мазкур мавзуни давоми сифатида келгуси саҳифадаги мақолада яна учрашишга умид билдириб қоламан.

Азиз ҳамюртим, сабрингизга қойил қолдим, мақола шунчалик узундан-узун бўлиб ёзилдики, ўзим ҳам чарчаб кетдим, Сизчи?! Лекин Сиз уни шу жойгача ўқиб келдингизми, демак Сизни мазкур мавзу жуда ҳам қизиқтириб қолган. Энди мен Сизни бироз бўлсада, кайфиятингизни кўтаришга ҳаракат қилиб кўраман. Ҳажвияга муносабатингиз қандай, келинг бир мазза қилиб кулишайлик?!

Олис йўналишга қатнайдиган юк машинаси ҳайдовчиси йўл-йўлакай бир қаҳвахонага кириб товуқ гўшти сотиб олди. Аммо қўл ювиш учун чиққанида, қўшни столда ўтирган уч нафар безорилар товуқ гўштини еб қўйдилар. Ҳайдовчи ҳеч нарса бўлмагандек, овқатнинг пулини тўладида, қаҳвахонадан чиқиб кетди.

Бироздан сўнг безорилардан бири сотувчига деди:

— Бу йигит жуда қўрқоққа ўхшайди. Ўзини ҳимоя қила олмаслиги аниқ. Кўриниб турибди.

Шунда сотувчи унга:

— Ҳа, машина ҳайдашниям яхши билмас экан. Ҳозиргина йўл четида турган учта мотоциклни устидан мажақлаб ўтиб кетди.

Ҳамиша хушкайфият Сизга ҳамрох бўлсин!

Ушбу веб-сайт маъмури, мақолаларнинг муаллифи ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга ва оилангизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик, бахтли ҳаёт кечириш ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

P.S. Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг! Агар мақолага муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан. Олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

О программе Қобилжон Атаханов

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *