Последние новости
Домой » ИНТЕРНЕТ БИЗНЕС » “GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш
“GOLDEN-TEA” saytida real pul ishlash

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Салом азиз ҳамюртлар! Сиз интернет тармоғида иқтисодий жиҳатдан маблағ сарфламай туриб ҳам “GOLDEN-TEA” иқтисодий инвестицион сайтида онлайн пул ишлаш мумкинлиги ҳақида эшитганмисиз?

Албатта айримлар бу тўғрисида эшитган бўлишлари керак ва ушбу усул орқали маълум бир миқдорда даромад ҳам олишга улгуришган деб ўйлайман.

“Билимлар мўллигига эмас,
фикрлар мўллигига интилмоқ жоиз”
Демокрит

Ҳозирги кунда кўпчилик одамлар, айниқса ёш йигит ва қизларимиз интернет тармоғида онлайн инвестицион сайтида реал пул ишлаш усуллар орқали моддий жиҳатдан пул сарфламай даромад орттириш йўлларини излашга ўрганиб қолишган. Бу албатта яхши, аммо биздан аввалги ўтган аждодларимиздан қолган — “текинга мушук ҳам офтобга чиқмайди” — деган мақол шундай ҳолатни кузатганимда тез-тез ёдимга тушади (ҳазил)!

Бу айни ҳақиқат, ўзингиз бир ўйлаб кўрингчи, Сизга бирор бир киши бир қандайдир юмушни бажариб беришни сўраб мурожаат қилса, Сиз албатта уни бажаришга розилик билдиришдан олдин бу юмуш Сизга қандай манфаат олиб келишини ўйлаб, таҳлил қилиб кўрасиз ва унинг натижасида Сиз қандайдир жиҳатдан манфаатдор бўлишингизга кўзингиз етгач, уни бажаришга розилик билдирасиз, бу табиий ҳол.

Акс ҳолда Сиз унинг таклифини “чиройлигина” қилиб рад этасиз ва “бу одамни эс-ҳуши жойидами ўзи, қайси аҳмоқ текиндан-текинга бундай қилади?” — деган фикрни ҳаёлингиздан ўтказиб кўрасиз, тўғрими ахир?!

Ҳа тўғри, мен айнан шундай йўл тутган бўлар эдим. Чунки, бугун одамгарчилик жиҳати устун келиб бир марта унинг юмушини бажариб берсангиз ҳам, лекин кейинчалик бунга афсусланиб келгусида бундай қилмасликка аҳд қилади киши. Агарда Сиз бениҳоя равишда бировларнинг юмушларини моддий манфаатдор бўлмаган ҳолда бажариб юраверсангиз, унда ўзингизни рўзғорингизни тебратишда мушкул аҳволга тушиб қоласиз, шундай эмасми?

Айнан шундай, ҳар қандай ақли расо киши бирор бир юмушни ёки вазифани доимий равишда моддий манфаатдор бўлмаган ҳолда бажаришга ихтиёрий тарзда розилик билдирмайди.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Гар шундай экан, пул ишлаш сирларини ўзлаштиришингизда менинг мазкур веб-ресурсимда мунтазам равишда нашр қилиб бориладиган ушбу туркумнинг турли мавзуларига бағишланган мақолаларни ўқиб, кузатиб борсангиз уларда онлайн инвестицион сайтида реал пул ишлашнинг турли хил усуллари ва йўллари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўласиз ва шу билан бирга амалий тажриба ҳам орттиришингиз мумкин.

Чунки, мен ўз мақолаларимда айнан шу мавзуга бағишланган турли-туман ва амалда синаб кўрилган усулларини ёритиб боришга ҳаракат қиламан.

Азиз юртдошим, бугун мен Сизнинг эътиборингизга “Онлайн пул ишлаш” усулига бағишланган мақоламда ажойиб бир веб-ресурсни тақдим этмоқчиман. Унинг номи Golden-tea” иқтисодий инвестицион сайти бўлиб унда Сиз билан бирга ҳам моддий жиҳатдан маблағ сарфламай туриб, ҳам моддий маблағ эвазига чой ўсимлиги кўчатларини харид қилган ҳолда унинг баргларини териб пул ишлаш сирларини ўзлаштиришга ҳаракат қиламиз.

Бу гапларим кўчма маънода ишлатилган бўлиб, ҳақиқатан ҳам Сиз чой ўсимлиги баргларини териб пул топар эканман – деб хавотирланманг, уни веб-ресурсни ўзи Сизнинг ўрнингизга бажаради, Сиз эса уларни ўз ҳисобингиз (касса)га кирим қиласиз, тўпланган 50 фоиз даромад келгусида яна кўчат сотиб олиш ва бошқа ҳаражатлар учун ажратилади, 50 фоизини эса Сиз ўз электрон ҳамёнингизга ўтказиб олишингиз мумкин, бу ҳақида кейинроқ тўлиқ тушунтириш бериб ўтаман.

Сиздан биргина илтимосим, мақолани сўнгги қисмигача тўлиқ ўқиб, танишиб чиқинг, шошма-шошарлик қилиб ярим йўлда қолдириб, тавсия қилинаётган саҳифаларга ўтиб кетсангиз мақоланинг келгуси сатрларида мазкур веб-ресурсдан фойдаланиб даромад олиш бўйича изоҳлаб ўтиладиган сир ва асрорларидан бехабар бўлибгина қолмай, унда бериладиган имкониятларни ҳам қўлдан бой беришингиз мумкин, уларни эса бошқатдан орқага қайтаришнинг имкони бўлмайди.

“GOLDEN-TEA” сайтида қандай қилиб пул ишлаш мумкин?

Тайёрмисиз, қани кетдик бўлмаса, энг аввало мазкур сайтнинг ташқи дизайнига баҳо берамиз нима дейсиз?! Воҳ ажабо, буни қарангки, кўз ўнгимизда одамни ўзига жалб этадиган дизайнга эга бўлган ажойиб кўринишдаги веб-ресурс намоён бўлади, бу ҳали ҳаммаси эмас, агар қарши бўлмасангиз секин-аста унинг барча хусусиятларини қуйида батафсилроқ кўриб чиқамиз.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Ҳақиқатан ҳам ажойиб, шундай эмасми? Бу ҳали ҳаммаси эмас, унинг барча жиҳатлари ва қулайликлари ҳамда унинг ёрдамида қандай усуллар орқали пул ишлаш мумкинлигини батафсилроқ ўзлаштиришга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Энг аввало, веб-ресурснинг юқори қисмига эътибор қаратадиган бўлсак, у ерда бир неча давлатларнинг байроқ рамзларини кўрамиз, бу шундан далолат берадики, ушбу веб-ресурс мана шу рамзлар билан белгиланган давлатларда яшовчи миллат шу тиллардан бирини танлаган ҳолда ҳам ундан фойдаланиш мумкинлигини билдиради.

Лекин, минг афсуслар бўлсинки, улар орасида бизнинг Сиз билан оғзаки ёки ёзма тарзда сўзлашадиган, собиқ СССР мустабид давридан қолиб кетган, аммо ҳозирги ҳаётимизда ўзининг муносиб ўрнини тутиб турган «Кирилл» ёхуд бўлмаганда биз учун муқаддас саналмиш мустақиллигимиз даврида қабул қилинган «Lotin» алифбосига асосланган ҳолда байроғимизнинг йўқлигини кўриб ўксинманг, биз ўзбеклар авлодиданмиз, биз ўзимиз хоҳлаган тилни танлаб ҳам ишимизни дўндириб кетаверамиз, тўғрими?!

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Шунга қрамай, биз эса унда ёзиб ёки ўзаро суҳбатлашиб жуда қойил қилиб қўймасак ҳам, аммо ўзимизга анча таниш бўлган рус тилини танлаймиз, Сиз эса азиз юртдошим ўз танловингизга кўра, бошқа тилдан фойдаланишингиз ҳам мумкин бўлади. Яна қуйида веб-ресурс билан танишишда давом этамиз ва унинг шу юқори қисмида сайтдаги ўз аккаунтингизга кириш (войти) ҳамда рўйхатдан ўтиш (регистрация) тугмачаларини кўриб турибмиз.

Бундан ташқари, ушбу иккита тугмачалар ўртасида жойлашган ҳаво ранг фонга ёзилган “vk” ва “f” ҳарфларига кўзимиз тушади, бу белгилар “Вконтакте” ҳамда “Фейсбук” номи билан ўз шуҳратига эга бўлган ижтимоий тармоқларга тегишли бўлиб, биз кўриб чиқаётган сайтда рўйхатдан ўтишимиз ва ўз аккаунтимизга шу йўл орқали ҳам ташриф буюришимиз мумкинлигидан далолат беради.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Агар Сизда ушбу веб-ресурсда ўз аккаунтингиз яратилган бўлмаса ҳеч ҳам афсусланманг, ҳозирчалик буни унча аҳамияти йўқ, лекин кейинчалик унда албатта рўйхатдан ўтиб ўз аккаунтингиз очишингиз ва унда ўз саҳифангизни юритиб боришингиз зарур. Чунки, аксарият онлайн пул ишлашга иҳтисослашган веб-ресурслар турли хилдаги ижтимоий тармоқларда ўз аккаунтларига эга бўлган мижозларни жалб қилишга асосий эътиборни қаратишади ва шундай талабларни жорий этишади.

Энди веб-ресурснинг юқори қисмидаги рўйхатдан ўтиш (регистрация) тугмачасини ёнидаги булут шаклидаги оқ фон ичидаги ёзувга эътибор қаратамиз унда кўрсатилишича, унда ҳар бир рўйхатдан ўтган кишига 10 000 монет ҳисобида беғараз тарзда бонус ҳисоби берилиши кўрсатилган.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Бу шундан далолатки, Сиз рўйхатдан ўтганингиздан сўнг ушбу бонусдан фойдаланган ҳолда сайтда чой ўсимлиги кўчатини харид қилиб уни махсус ўйин майдончасига экиб, ундан териб олинадиган чой баргларини веб-ресурс маъмуриятига сотиш йўли билан даромад олишни бошлашингиз мумкин.

Бундан фойдаланиб Сиз ҳеч қандай маблағ сарфламай туриб пул ишлаш имконига эга бўлишингиздир. Бу ҳали мазкур сайтнинг барча имконият ва қулайликлари эмас, Сиз унда тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб унинг барча жиҳатлари билан ҳар бир бўлимларига бирма-бир кириб батафсил танишиб чиқинг, мен эса ўз навбатида ушбу сайтдаги бошқа бир қатор имкониятлардан фойдаланган ҳолда пул ишлашнинг бошқа сирлари билан бирма-бир таништириб бораман.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Азиз дўстим, биз ушбу сайт билан танишишда давом этар эканмиз, уни қайси даврдан бошлаб ўз фаолиятини амалга ошираётганлигига аҳамият берайлик, бу жуда ҳам муҳимдир, у Интернет тармоғида фаолият юритаётганига уч йилу икки ойдан ошганлигига гувоҳ бўламиз. Хўш, шу ўтган давр давомида қанча киши унда рўйхатдан ўтганлигига ҳам назар ташлаб кўрсак, унда рўйхатдан ўтган кишиларнинг сони 1.072.313 дан ортганини кўрамиз.

Демак, агар биз рўйхатдан ўтган кишилар сонини 3 йил 2 ой ҳисобидан келиб чиқиб, 38 ойни ташкил этувчи сонга бўлсак, мазкур веб-ресурсдан рўйхатдан ўтиб фойдаланаётган кишиларнинг умумий сони бир ойда тахминан 18.189 нафар кишини ҳамда уларга тўлаб берилган маблағларни кузатсак, шу кунга қадарли 75.522.305 (етмиш беш миллион беш юз йигирма икки минг уч юз беш) рублни ташкил қилганлигига ишонч ҳосил қиламиз.

Бу рақамлар мен ушбу мақолани ёзаётган вақтимдаги кўрсатгичлар бўлиб, Сиз айнан унга ташриф буюрганингизда бошқача, яъни бундан ҳам кўпроқни ташкил этиши мумкин. Хўш, бундан қандай хулоса қилса бўлади? Бу шундан далолатки, демак мазкур веб-ресурс одамларнинг ишончини қозонишга аллақачон улгурган ва ҳозирда ҳам ўз шухратини йўқотмай фаолият юритиб келмоқда. Хулоса қилиб айтганда, одамлар унинг ёрдамида ҳеч қандай хавотирсиз пул ишлаб топишмоқда.

Ишлаб топилган пулларни шахсий ҳисобингизга ўтказиш таритиби

Бунга мақоламнинг охирги қисмигача ўқиб борсангиз, албатта Сиз ҳам амин бўласиз. Буни мен ўз мисолимда реал тарзда келтирилган исботларим орқали тасдиқлаб бераман.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Ҳақиқатан ҳам мазкур веб-ресурсда бир оз маблағ тиккан ҳолда қисқа вақт оралиғида бир қанча баробар кўпроқ миқдорда пул ишлаб топиш мумкин, бу шахсан ўзим томонимдан синовдан ўтказилган ва юз фоизлик ишонч ҳосил қилинган факт.

Тўғри, бир вақтнинг ўзида Сиз миллионлаб пул ишлай олмайсиз, лекин бир ой давомида 10 000 дан 15 000 рублгача бўлган пул маблағини бемалол ишлаб топсангиз бўлади. Бу биргина шу веб-ресурснинг ўзидан, бундай веб-сайтлар интернетда жуда ҳам кўп. Мен келгуси мақолаларимда Сизни албатта ана шундай тўлақонли ишончга сазовор бўлган ва мунтазам равишда тўловларни амалга ошириб келаётган веб-ресурслар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар бериб бораман. Бунинг учун Сиз доимий равишда ушбу сайтнинг тегишли саҳифаларида чоп этилаётган мақолаларни кузатиб боринг.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Булардан ташқари, Сиз ўзингизга бир қанча электрон ҳамён (кошелек)ларни рўйхатдан ўтказган ҳолда уларга эгалигингизни тасдиқлатишингиз лозим бўлади. Масалан, “Paeer”, “Webmoney”, “Qiwi”, “Perfect Money” ва “MoneyYandex” (ЯндексДеньги) ҳамда “Bitcoin” ва ҳоказо каби электрон тўлов айрибошлаш тизимларида шахсий ҳамён (кошелек)ингиз бўлиши шарт. Акс ҳолда ўйинларда иштирок этишингиз учун айрим тўловларни амалга ошириш ҳамда ишлаб топилган пулларни ўз ҳисобингизга ўтказиб олишингизда муаммоларга дуч келасиз.

Мазкур веб-сайт бир вақтнинг ўзида бир неча, яъни “Paeer”, “Qiwi”, “Perfect Money”, “Webmoney”, ва “Money Yandex” (ЯндексДеньги) ҳамда “Bitcoin” каби электрон тўлов тизимлари билан ишлаш имконини беради (юқоридаги суратга қаранг).

Сизда мазкур веб-сайтдан рўйхатдан ўтиб пул ишлаб топиш истаги туғилди дейлик, унда Сиз марҳамат қилиб ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтсангиз мени рефералим бўласиз, бундан Сиз ҳеч қандай зарар кўрмайсиз, аксинча фойдаси тегса тегади, лекин зиёни тегмайди.

Мен эса Сизга ушбу веб-ресурсда пул ишлаб топишингизда амалий ёрдам кўрсатиб, олиб бораётган фаолиятингиз давомида тегишли ва фойдали маслаҳатлар бериб бораман. Бунинг учун фақатгина менинг реферал ҳаволам бўйича рўйхатдан ўтганлигингизни текшириб кўришим лозим бўлади. Бошқа реферал ҳаволалар орқали рўйхатдан ўтган кишиларга мен ҳеч қандай ёрдам кўрсатмайман ва маслаҳатлар ҳам бермайман.

Келинг азиз дўстим, веб-сайт билан танишишда давом этамиз. Сиз шу йўналишда даромад орттириш истагида бўлсангиз албатта бунинг учун иложи борича “Google” ва “Yandex” тизимларида электрон қути (почта)сини рўйхатдан ўтказганингиз маъқул, айрим бу турдаги иқтисодий инвестицион ўйинлар айнан шу тизимларда почта қутисига эга бўлган мижозлар билан ишлашни ўзлари учун қулай деб ҳисоблашади ва бошқа почталар билан рўйхатдан ўтказмай қўйишлари мумкин.

Агар Сиз ушбу электрон ҳисоб-китоб тизимларида тегишли тартибда рўйхатдан ўтишни ва ҳамён очишни ҳамда уларни шахсий идентификациядан ўтказишни билмасангиз, шу туркумга бағишланган тегишли рукнларимизда нашр қилиб бориладиган мақолаларим билан танишиб чиқсангиз бунинг уддасидан албатта чиқасиз деган умиддаман.

Булар ҳам Сизга наф бермаса, марҳамат қилиб бевосита мазкур мақолам остида шарҳ қолдириш йўли билан ўз муаммоларингизни баён қилинг ёки E-mail — (goldbestseller@mail.ru) — электрон манзилим орқали менга мурожаат қилсангиз, бажону-дил имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Мана Сиз ушбу веб-сайтда рўйхатдан ўтишга ҳам муваффақ бўлдингиз дейлик, Сизнинг қаршингизда мана бундай кўринишдаги ўйинга кириш қисми намоён бўлади, шунда Сиз бевосита “ўйинни бошлаш” (начать играть) деган ҳаво рангдаги тугмачани сичқонча билан босишингиз лозим (қуйидаги суратга қаранг). Веб-сайтнинг мазкур қисмида видео презентация ҳам жойлаштирилган бўлиб Сиз уни кўриб, танишишингиз мумкин бўлади.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Шундан сўнг Сизнинг олдингизда жуда ҳам чиройли кўринишга эга бўлган ўйин, яъни чой ўсимлигини экадиган майдонча юзага келади, лекин у ерда ҳали ҳеч қандай экин бўлмайди. Мени экин майдоним эса Сизникига кўра бошқачароқ кўринишга эга, бунинг сабаби мен ушбу сайтда тахминан бир йилдан бери мунтазам равишда даромад олиб келаман. Қуйиаги скриншот бундан роппа-роса бир йил олдин олинган сурат бўлиб шу пайтда менинг аккаунтимдаги кўчатларни кўриб турибсиз.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Аммо, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, веб-сайт маъмурияти томонидан ҳар бир рўйхатдан ўтувчи кишига бонус сифатида бериладиган 10 000 монет Сизнинг ихтиёрингизга келиб тушади ва Сиз ундан бемалол чой ўсимлиги сотиб олиш учун дўкон (магазин)га ташриф буюрасиз (қуйидаги суратга қаранг).

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Бу ерда Сизнинг олдингизда уч хилдаги чой ўсимлигининг кўчатлари намоён бўлади ва Сиз улардан энг кичиги, яъни нархи 10 000 монет турувчи (малый куст) деб номланувчи кўчатни харид қилиб оласиз.

Шунда Сизнинг қаршингизда қуйидаги кўринишдаги манзара пайдо бўлади ва Сиз ушбу чой кўчатининг устига сичқончани кўрсатгич белгисини келтириб, уни устига босиб туриб кўчатни экин экиш майдончасига келтириб танлаган жойингизга экишингиз лозим бўлади.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Сўнгра ушбу кўчат Сизга соатига 100 дона чой баргларини етказиб беради ва Сиз уларни сотиш йўли билан бир ой давомида 3600 рубль миқдорида даромад олишга эришасиз. Аммо бу маблағнинг барчаси Сизнинг ҳамёнингизга тушадиган маблағ эмас, унинг тенг ярими ўйин давомида янги кўчатлар харид қилиш ва бошқа сарф-ҳаражатларингиз учун йиғилиб бориладиган ҳисобга ўтказилади, ярими эса Сизнинг ҳамёнингизга ўтказиш учун махсус ҳисобингизда сақланиб турилади.

Ушбу сайтда қанча миқдорда пул ишлаб топиш мумкин?

Шулар билан бирга, веб-сайт маъмурияти томонидан ўйин иштирокчиларига ҳар сутка давомида бир бор 10 дан 100 монетгача бериладиган бонуси ҳам мавжуд бўлиб, ҳар куни белгиланган вақтда веб-сайтга ташриф буюриб ушбу бонусларни олиб йиғишингиз ҳам мумкин. Ушбу усул билан Сиз ўз шахсий маблағингизни сарфламай туриб ҳам пул ишласангиз бўлади. Лекин бу усул жуда ҳам кам арзимас миқдордаги пул ишлаб топишга олиб келади ва узоқ вақтлар ривожланишингизга тўғри келади.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Шу ўринда Сизда — ҳисобимда йиғилган пулларни қандай қилиб ўз шахсий электрон ҳамёнларимга ўтказиб олсам бўлади? – деган савол туғилиши табиий. Бунда Сиз ўз шахсий электрон ҳамёнларингизни ўз аккаунтингизга бириктиришингиз лозим бўлади.

Шундан сўнг, Сиз ўз ҳисобингизда тўпланган маблағларни истаган электрон ҳамёнларингизни бирига ҳеч қандай муаммоларсиз ўтказиб олишингиз мумкин. Ҳар куни ҳисобингизга ўтказиладиган маблағнинг энг кам миқдори 0.1 рубль, энг кўп миқдори эса 10 000 рубль қилиб белгиланган.

Мазкур веб-ресурс орқали тўлақонли ишонч билан пул ишлашни бошлаб синовдан ўтказиб кўришингиз мумкин, унда пул ишлаб топиш мумкинлиги ва ишлаб топилган пулларни аниқ ўз ҳисобингизга ўтказиб олишингизга мен тўлиқ ишон билдираман ва зарур бўлган ҳолларда бепул тарзда амалий ёрдам ҳам кўрсатишим мумкин.

Фақатгина ўйин қоидаларига қатъий амал қилинг! Акс ҳолда аккаунтингизни блоклаб қўйишлари мумкин ва у қайта ҳеч қачон тикланмайди. Чунки, сайт маъмурияти Сизни айнан қайси “IP” (айпи) манзилдан сайтга кирганлигингизни доимий равишда кузатиб боради. Бошқа аккаунт яратиб ҳаракат қилганингиз барибир Сизга ёрдам бермайди, ишонмасангиз ўзингиз синаб кўринг.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Юқорида мен ўзим томонимдан мазкур веб-сайт орқали ишлаб топилган ва ўз шахсий электрон ҳамёнларим ҳисобига ўтказиб олган маблағларимни 2017 йилнинг сентябрь ойини охирги саналардаги тўловларидан кўчирмани Сизнинг ихтиёрингизга тақдим этмоқдаман. Ундан кўринишиа, 26.08.2017 йилдан то 27.09.2017 йилга қадарли, яъни бир ой давомида 2.546 рубль миқдоридаги маблағни ўз шахсий ҳисоб рақамимга ўтказиб олганман. Фақатгина хавфсизликни таъминлаш мақсадида шахсий электрон ҳамёнларимнинг рақамларини қисман ўчириб кўрсатишга мажбурман, бундан кўнглингиз ранжимасин, мени тўғри тушунасиз деб ўйлайман.

Бу ҳали ҳам ҳаммаси эмас, агар ҳақиқатан ҳам кўпроқ даромад олишни истасангиз қанча кўп маблағ сармоя қилсангиз шунча кўп даромад оласиз, лекин бу муназам равишда ўсиб бораверади. Шунингдек рефераллар жалб қилиш йўли билан ҳам даромадингизни ошириб боришингиз мумкин. Мен ҳозир қуйидаги скриншот суратда ўзимнинг аккаунтимдаги чой ўсимлигини қанчага кўпайганлигини ва менинг шахсий ҳисобимдаги тўпланган маблағларни Сизга тақдим этмоқчиман. Бу маълумотлар 2018 йилнинг май ойини 15 санасида олинган. Марҳамат ўзингиз кўриб, мулоҳаза қилинг.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Мен тахминан бир йил давомида шундай даражага етказдим, у ҳам бўлса мунтазам равишда бўлмаганлиги, ўзимнинг асосий ишимдан ортиқча вақт ажрата олмаганлигим сабабли унга етарли даражада эътибор қилмадим. Агар бунинг устида доимий тарзда ишлаб борилса, бундан ҳам яхши кўрсатгичларга эришса бўлади.

Фақат бунинг учун ҳеч бўлмаганда бир кунда икки-уч соат вақт ажратиш лозим. Ўзингизни ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларингизда ривожлантириб борсангиз ҳар бир ойда аниқ 15.000 ёки 20.000 рубль миқдорида малағни ўз шахсий ҳисобингизга ўтказиб олишга бемалол эришасиз. Энди ўзингиз ҳисоблаб кўринг, шу пулларни бизнинг миллий валютамизга алмаштириб олсангиз қанча миқдорни ташкил этади.

Қуйидаги суратда менинг шахсий аккаунтимдаги тўпланган шахсий маблағларим ҳамда сарф-ҳаражатлар учун ажратилган маблағлар ҳақидаги маълумотларга эътиборингизни қаратишингизни лозим деб ҳисоблайман. Менинг шахсий ҳисобимга ўтказиб олиш учун тўпланган даромадим 556.168 монетни, сайтдаги сарф-ҳаражатларим учун тўпланган жамғармам эса 125.190 монетни ташкил этмоқда.

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Азиз дўстим шунингдек, мен Сизни қатъий тарзда гоҳлантирмоқчиманки, битта аккаунтдан ташқари бошқа аккаунт очиб рўйхатдан ўтишга уринманг, агар бундай харакатни амалга оширсангиз ресурс маъмурияти Сизнинг “IP” (айпи) манзилингиз ва бошқа манбалар (буларни сир тутишни лозим топдим, зарур ҳолларда мурожаат қилсангиз бу ҳақда алоҳида маълумот беришим мумкин) орқали иккинчи аккаунтингизни рўйхатдан ўтказганлигингизни осонлик билан аниқлаб олади ва аввалги аккаунтингизни ҳам блоклаб қўяди.

Шу билан бирга Сизнинг “IP” (айпи) манзилингизга таъқиқ қўйиш йўли билан ушбу манзил орқали ҳар қандай компьютердан ҳеч ким рўйхатдан ўтказилмайдиган қилиб қора рўйхат (черный список)га киритиб қўяди. Шундан сўнг, сарф қилган маблағларингиздан ҳам, ишлаб топган маблағларингиздан ҳам маҳрум қилинасиз.

Хулоса ўрнида ҳамда мақоламни якуний қисмида шуларни алоҳида таъкидламоқчиманки, бу ўйин ҳозирда тармоқда мавжуд бўлган кўп сонли ўйинлар орасида энг ишончли ўйин деб аниқ айтаоламан. Агар шунча узоқ вақтдан бери мунтазам равишда ишлаб келяптими, демак унга нисбатан одамларнинг ҳам ишончи шунчага ортган. Бундан ташқари, агар лохотрон ёки мошенник ресурс бўлганида, уни одамларнинг ўзи ҳам фаолият юритишини аллақачон тўхтатиб қўйишган бўлар эдилар.

Мана навбат масаланинг энг қизиқ ва ҳаяжонли қисмига ҳам етиб келди, мен ҳозир Сизнинг эътиборингизга мен томонимдан бир йил давомида ушбу ресурсга киритган молиявий сармоям, рефералларни жалб қилиш орқали ҳамда ўйиндаги ривожланиш натижасида орттирган, шунингдек бугунги кунда ҳисобимда сақланаётган маблағларим ҳақидаги маълумотлар акс этган скриншот суратни тақдим этмоқдаман. Кўринг, ҳисоб-китоб қилинг, мулоҳаза юритинг ва уларнинг натижасини ўзингиз баҳоланг. Омад Сизга ёр бўлсин!

“GOLDEN-TEA” сайтида реал пул ишлаш

Шунинг учун марҳамат қилиб менинг рефералим сифатида рўйхатдан ўтинг, ўз яқинларингиз ва дўстларингизни ҳам жалб қилинг, биргаликда ва ҳамкорликда ишласак жуда ҳам яхши даромадларга эришишимизга тўлиқ аминман.

Шу ўринда таъкидлаб ўтишим лозимки, бу ишни қилишингиз мажбурий эмас, бу фақатгина Сизнинг мустақил равишда танлаган йўлингиз бўлиши лозим. Бунинг учун мени таклифимни яхшилаб ўрганиб, таҳлил қилиб кўринг ва ўз ишончингизга таянган ҳолда қарор қабул қилинг.

Хўш азиз дўстим, мақолам озгина чўўўзилиб кетдими? Узр, уни бошидан то охиригача узлуксиз ўқиб чиққанингиз учун Сизнинг сабр-бардошингизга қойил қолдим, гап йўқ!

Энди Сизни чарчоғингизни бир оз бўлсада эсингиздан чиқаришга ҳаракат қилиб кўраман, агар қарши бўлмасангиз албатта. Эътиборингизга ушбу хандаларни ҳавола қиламан.

Мухбир жарроҳдан сўради:

— Сиз қандай қилиб машҳур жарроҳ бўлишга эришгансиз?
— Болалигимда синглим отамиздан бекитган пулларини қўғирчоғининг ичига яширарди. Мен бўлсам, ҳеч ким йўқлигида қўғирчоқни кесиб, пулларни олардим-да, кейин худди ўзидай қилиб тикиб қўярдим.

Бир аёл дугонасига деди:

— Эрталаб эримни картошка олиб келиш учун дўконга жўнатгандим, машина уриб кетибди.
— Вой шўрим! Энди нима қиласан?
— Билмадим… Ҳойнаҳой, ош дамлаб қўя қолсам керак.

Келинг азиз дўстим ва муҳлисларим, ҳозирги кундаги ҳаётимиз кечаётган глобал бир даврда аксарият кишиларни, айниқса ёш йигит ва қизларимизни, қолаверса барчамизни бир хилда қизиқтираётган, яъни онлайн пул ишлашга бағишланган кенг қамровли мавзудаги ушбу мақолага шу ерда қисқача танаффус эълон қилсакда, Сизга ўз қимматли вақтингизни сарфлаб менинг севимли блогимга ташриф буюриб, эътиборингизга тақдим этилган мақоламни тўлиқ ўқиб, танишганингиз учун ўз миннатдорчилигимни изҳор қилиб, мазкур мавзуни давоми сифатида келгусидаги саҳифаларимизда нашр қилиб бориладиган мақолаларимда яна учрашишга умид билдириб қоламан.

Ушбу сайт маъмури, мақолаларнинг муаллифи ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга ва оилангизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик, бахтли ҳаёт кечириш ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

P.S. Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг! Агар мақолага муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан. Олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Интернетдаги турли таҳдидлар ва ёш авлодни улардан ҳимоялаш

Интернетдаги турли таҳдидлар ва ёш авлодни улардан ҳимоялаш

Бугунги кунимизни модернизация жараёни ва оммавий ахборот воситаларисиз тассаввур қилиш қийин. Айниқса, интернет орқали қабул …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *