Долзарб янгиликлар
Internetda pul ishlash
Бош саҳифа » Интернет бизнес » Интернетда пул ишлаш сирлари — Биринчи қисм.

Интернетда пул ишлаш сирлари — Биринчи қисм.

Глобал тармоқдан доимий равишда даромад орттириш

Ассалому алайкум, муҳтарам ва азиз меҳмонлар ҳамда блог муҳлислари!

Интернетда пул ишлаш ҳозирги кунда, яъни бизнинг ҳаётимиз кечаётган, Интернет асри — деб аталган глобал бир даврда аксарият кишиларни, айниқса ёш йигит ва қизларимизни, нафақат уларни балки, барчамизни бирдек қизиқтираётган кенг қамровли ва ўта долзарб бўлган мавзуларни ёритиш мақсадида эътиборингизга ҳавола этилаётган мақолаларимнинг бирида Сиз билан учрашиб турганимдан бағоят ҳурсандман!

“Бойлик учун тузоқ қўйган ҳар кимса,
Ғамдан бошқа нарса кўрмайди ҳаргиз!”

Муйиддин Жувайний

Мазкур соҳани ўзлаштиришга жазм қилган ҳамюртларимизга ўзим томонимдан шу йўналишда орттирган шахсий тажрибаларимни улашиш, билимларимни улар билан ўртоқлашиш, ва ниҳоят уларни ҳам ўзим етишган даражага эришишлари мақсадида яратган шахсий блогимга хуш келибсиз!

Ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг, ўз уйингизда, шахсий компьютерингиз қаршисида ўтирган ҳолда ҳеч қандай ортиқча ташвишларсиз глобал тармоқдан даромад орттириш қанчалик ҳузурбахш, шундай эмасми?

Бошқа одамларга ўхшаб саҳардан эрта туриб ишга шошмайсиз, одамлар тирбанд бўлган транспортларда урилиб-туртилмайсиз, иш жойингизга кеч қолсангиз бошлиқдан дакки эшитишдан ёки ойлик маошингизни кесиб юборишидан чўчимайсиз.

Умуман олганда бирор бир корхона, ташкилот ёки муассасада меҳнат қилувчи кишиларга нисбатан фарқли ўлароқ ўз меҳнат фаолиятингизни ва унга сарф қиладиган вақтингизни мустақил равишда ўзингиз идора қиласиз. Ўзимизнинг тилимизда қисқача қилиб айтадиган бўлсак, — ўзингиз хон ва ўзингиз бексиз!

Интернетда пул ишлаш сирлари

Албатта бу кўпчилик кишиларни бир хил қизиқтиради деб ҳисоблайман, аслида ҳам шундай. Шу ўринда, Сизда – “бу соҳани қандай қилиб ўзлаштириш мумкин?” — деган савол туғилиши табиий.

Келинг, азиз дўстим дунё миқёсидаги бир неча миллионлаб одамларни ўзига чорлаб келаётган ушбу масалага менинг шахсий блогим саҳифаларида ёритилаётган мақолаларга кенгроқ назар ташлаб кўрамиз.

Хориж давлатларининг аксариятида, шунингдек Россия ҳамда Украина давлатларида нафақат ўрта ёшли аҳоли, балки мактаб ёшидаги ўқувчилар ҳам тармоқ орқали даромад топиш сирларини аллақачонлар ўзлаштириб олишган ва ўз меҳнатлари натижасида бир мунча яхшигина даромад олишаётганлари ҳозирги кунда ҳеч кимга сир эмас.

Бунинг асосий сабаблари ва омиллари жуда ҳам кўп, уларни барчасини бирма бир санаб чиқиш учун бир қанча вақт ҳамда бир неча мавзуларга бағишланган жуда кўп сонли ва ҳажмли мақолалар ҳамда китоблар нашр этилишини тақазо қилади.

Шу муносабат билан ушбу мавзуга бағишланган бошқа саҳифалардаги мақолаларимда уларнинг ҳар бирига алоҳида мавзу танлаган тарзда мақола тайёрлашни лозим деб ҳисоблайман ва Сиз албатта улар билан бевосита блогнинг айнан ушбу мавзулар бўйича бошқа саҳифаларида чоп этилган мақолалар орқали танишиб чиқиш имконига эга бўласиз.

Айрим хорижлик тармоқда фаолият юритадиган тадбиркорлар ушбу соҳани мукаммал ўзлаштириб, инфо-бизнес йўли билан ҳақиқий миллионер бўлишга ҳам улгурушган.

Ҳурматли дўстим, Сиз балки ушбу сўзларимга ишонмаслигингиз мумкин, лекин бу айнан ҳақиқат ва ҳеч кимга сир бўлмаган факт.

Айтингчи, — ким ҳам шундай тарзда бойишни, ҳеч бўлмаганда ойлик иш ҳақига қўшимча даромад орттиришни истамайди дейсиз?! Албатта барча ҳам бирдек шундай бўлишини истайди. Аммо, кимлардадир шундай имконият ва шарт-шароит мавжуд бўлса, айримларда эса бу фақатгина орзу-ҳавас бўлиб қолмоқда.

Мазкур мақоламда чет эл давлатларидаги инфо-бизнес соҳасининг етакчи вакиллари ҳақида маълумот бериш истагида Россиялик — Евгений Поповнинг биринчи яратган, тармоқда Russeller номи остида шуҳрат қозонган веб-сайтини эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман.

Ушбу веб-сайтда тармоқда қандай қилиб веб-сайт, блог ва порталлар яратиш ҳамда улар ёрдамида даромад олишга оид видео ва аудио дарсликлари ҳамда электрон китоб шаклидаги ўқув қўлланмалари жамланган.

Булардан ташқари, ойма-ой нашр этиладиган махсус журналлари билан ҳам танишишингиз мумкин. Унда эълон қилиб бориладиган кўп сонли мақолаларни ўқиб чиқиб, ушбу соҳани ўзлаштиришда ҳамда ўз билим ва тажрибаларингизни оширишда фойдалансангиз бўлади.

Глобал тармоқдан доимий равишда даромад орттириш

Азиз меҳмонлар ва муҳлислар, шу ерда мени юқорида айтганимнинг исботи сифатида веб-сайт, блог ва ҳар хил мавзу ва йўналишдаги порталлар яратиш ҳамда инфо-бизнес соҳасини юритиш бўйича унинг бир қатор бепул ҳамда пуллик видео ва аудио дарсликлари, ўқув қўлланмалари ва бошқа турдаги инфо-бизнес маҳсулотларига диққатингизни тортмоқчиман.

Ҳамкорликка ўзгаларни ҳам чорланг

Интернетда пул ишлаш сирлари - Биринчи қисм.

Унинг кейинчалик яратилган EvgeniyPopov номли инфо-бизнес соҳа вакилларига яхши таниқли бўлган веб-сайтида ана шундай ўқув курслари тўпланмаси жамланган.

Шулар билан бир қаторда, унинг ушбу ресурсда 4 (тўрт) босқичли махсус ҳамкорлик дастури мавжуд бўлиб, унда рўйхатдан ўтиб тармоқда сотишга мўлжалланган DVD дискларини ўзингизни махсус ҳамкорлик ҳавола (ссылка)ларингиз орқали реклама (тарғиб) қилиш ёки уларнинг баннерларини ўз шахсий веб-сайт ёки блогингизга жойлаштириш йўли билан мижоз жалб қилган ҳолда яхшигина даромад орттиришингиз мумкин.

Бундай усулда пул ишлаб топишни, бошқа усулларда даромад олишга нисбатан энг мақбули ва ишончли варианти сифатида тан олишимиз мумкин. Нега бундай — дейсизми?

Бу шундан иборатки;

  • биринчидан бунда Сиз ҳеч қадай маблағ сарфламай туриб, ўз веб-сайтингиз ёки шахсий блогингиз ёрдамида мунтазам равишда даромад олиб турасиз,
  • иккинчидан – реклама қилишдан оладиган даромадингиз ишончли бўлиб, у ўз маҳсулотини тақдим этувчи ҳамкорингиз томонидан кафолатланади, буни бевосита ўзингиз ҳам назорат қилиб боришингиз мумкин.

Бунинг учун унинг ушбу веб-сайтини ҳамда ҳамкорлик дастуридан фойдаланиш шартларини диққат билан яхшилаб ўрганиб чиқинг ва шу йўл билан даромадга эга бўлиш истагингиз бўлса, марҳамат улардан истаганигизча фойдаланинг.

Агарда уларни қандай амалга оширишни билмасангиз ёхуд бирор бир масалада менинг ёрдамимга муҳтожлик сезсангиз, бевосита мазкур мақолам остида шарҳ қолдириш йўли билан ўз муаммоларингизни баён қилинг ёки E-mail — (goldbestseller@mail.ru) — электрон манзилим орқали менга мурожаат қилсангиз, албатта бу масалаларни ечимида ёрдам кўрсатишим ёки ўз маслаҳатларимни беришим мумкин.

Интернетда пул ишлаш

Мен ҳам унинг ушбу сайт ва блоглари ҳамда ҳамкорлик дастурида тақдим этилган дарсликлар ёрдамида шу соҳани ўзлаштиришда билим олишга ва ўз савияларимни ўстириб боришга эришдим.

Айниқса унинг бепул видео ва аудио дарсликлари ҳамда ўқув қўлланмаларини ўз шахсий компьютеримга юклаб олиб, уларни мунтазам равишда ўрганиб боришим натижасида бир неча веб-сайт ва блогларни яратиш, уларни Интернет тармоғида юритиш, оммалаштириш ва ривожлантириш ҳамда улар ёрдамида Интернет тармоғи орқали бизнес юритиш сирларини ўзлаштириб олдим.

Сотувга қўйилган дарсликларини эса харид қилиб олишимга тўғри келса ҳам ўз мақсадимдан қайтмадим. Бундан мен ҳеч ҳам афсусланмайман, балки жуда ҳам хурсандман ва бунинг учун шахсан унга ўзимнинг беқиёс миннатдорчилигимни билдираман.

Агар Сизда ҳам унинг дарсликларидан фойдаланган ҳолда шу соҳаларни ўзлаштириш иштиёқи бўлса, марҳамат, мутлақо бепул тарзда мен улардан бирини Сизга ҳадя қиламан. Ушбу дарсликни мана бу жойдан юклаб олганингиздан сўнг, агар Сизга малол келмаса, билдирган (мажбурий эмас) ташаккурномангизни бажону-дил қабул қиламан. Зеро, у Сизга маъқул келмаган бўлса, бундай қилмасангиз ҳам мингдан-минг розиман.

Ушбу блогдаги мақолаларни ҳамда унда юклаб олиш учун жойлаштирилган видео дарсликларни юклаб олишни имкони борича ўз яқин кишиларингизга ҳам тавсия қилинг.

  • биринчидан, бу билан савоб иш қилган бўласиз;
  • иккинчидан, ўзингизга ўхшаган яна бир инсонга шу йўналишда пул ишлаб топишига ёрдам берган бўласиз.

Юқорида қайд этиб ўтганимдек, яна бир Россиялик инфо-бизнес соҳасининг етакчи вакили сифатида ном чиқарган Александр Борисовнинг шахсий блоги, яъни Isif-Life номи билан Интернет тармоғида яхшигина шухрат қозонишга эришган унинг ажойиб веб-ресурси билан Сизни таништириб ўтмоқчиман.

Ҳамкорлик дастурлари

Мана шу юқоридаги суратдаги блог айнан Александрнинг шахсий блогидир. У ушбу блогни мана 10 йилга яқин вақт давомида муваффақият билан юритиб, шу давр орасида инфо-бизнес соҳасига тааллуқли бир қанча бепул ва пуллик видео ҳамда аудио дарсликлар ҳам яратиб, ўз муҳлисларига тақдим этишга ва шу орқали шуҳрат қозонишга улгурган.

У ўзининг фаолияти давомида мазкур блоги ҳамда ҳамкорлик дастури ёрдамида ҳақиқий миллионерга айланган десам ҳеч ҳам адашмайман.

Ҳамкорлик дастурлари барчага бирдек фойда келтиради

Ҳамкорлик дастурлари барчага бирдек фойда келтиради

Агар унинг блогига ташриф буюриб, ундаги саҳифалар билан бирма-бир танишиб чиқиш билан бирга, унинг бепул ва пуллик видео ҳамда аудио дарсликларини кўриб чиқсангиз, мени юқорида таъкидлаб ўтган сўзларимга тўла ишонч ҳосил қиласиз.

Унинг ўқув дарсликлари жуда ҳам сифатли бўлибгина қолмай, балки оддий киши учун тушунарли тарзда ёзиб тайёрланган. Мен шахсан ўзим ҳам инфо-бизнес соҳасини ҳамда тармоқда пул ишлашни ўрганишимда унинг ҳамкорлик дастуридаги дарсликларидан фойдаланганман, ҳозирда ҳеч ҳам бундан афсусланмайман.

Мана бу қуйидаги скриншот суратда унинг инфо-бизнес соҳасида яратилган видео ҳамда аудио дарсликлари тўплами ўрин олган ҳамкорлик дастури бўйича веб-ресурсини намойиш қилиб ўтганман, унинг ушбу ресурси билан яқиндан танишмоқчи бўлсангиз, мана бу манзилга ташриф буюришингиз мумкин.

Интернетда пул ишлаш

Сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу веб-ресурсни диққат билан ўрганиб чиқинг, жуда ҳам ажойиб тарзда яратилган блог, шундай эмасми?

Агар Сиз ҳам худди шунга ўхшаш блог яратишни ва унинг ёрдамида мунтазам равишда даромад олишни истасангиз, менинг мана бу совғамни юклаб олинг ва ўз мақсадингиз сари ишонч билан интилинг, мен эса Сизга фақат омад тилиб қоламан.

Видео курсни фаоллаштиринг ва амалиётда қўлланг

Агарда Сизда ўз шахсий веб-сайт ёки блогингиз бўлиш истаги бўлсаю, лекин бундай дарсликларни қаердан топишни ва қандай қилиб бепул юклаб олишни билмасангиз, унда мен Сизга қуйида кўрсатиб ўтадиган ҳаволаларим орқали юклаб олишингизни тавсия қиламан.

Ушбу видео дарсликнинг ҳажми бир оз каттароқ бўлганлиги сабабли уларни юклаб олиш Сиз учун қулай ва осонроқ бўлишини эътиборга олиб, уни уч қисмга бўлиб тармоққа жойлаштирдим, унинг биринчиси мана бу манзилда жойлашган.

Уларни ўз шахсий компьютерингига юклаб олганингиздан сўнг ушбу учта қисмдан иборат — .rar — форматидан иборат бўлган файлларни қуйидаги келтирилган суратларда кўрсатиб ўтилган ҳолатда уларни — «blog_za_chas_aleksandr-1» деб номланган энг асосий папкадаги «Videos» папкасига жойлаштиринг, акс ҳолда махсус дастур асосида тайёрланган видео дарсликларни кўрсатувчи восита ёрдамида фойдаланиб кўриш имконига эга бўлмайсиз.

Интернетда пул ишлаш

Шу муносабат билан суратлардаги йўриқномаларга қатъий амал қилиб, унда белгиланган топшириқларни бирин-кетин аниқ бажариб уларни жамлаб олинг ва роҳатланиб видео курсни томоша қилинг.

Мазкур видео курс Сизни ўз мақсадингизга эришишгизда албатта қўл келади, ҳа менга ишонинг, ҳеч ҳам афсус қилмайсиз, наф берса берадику, зарар қилмайди.

Интернетда пул ишлаш

Видео курсни иккинчи қисмни бу ердан юклаб олишингиз мумкин. Сиз ушбу видео курсни ўзлаштириб, Интернет тармоғида жуда ҳам таниқли инфо-бизнесмен бўлиб кетмасангиз ҳам оддийгина, лекин анча чиройли ва кўркам кўринишга эга бўлган тўлақонли функционал равишда ишловчи ҳамда Сизга доимий равишда фойда келтирувчи шахсий блог ёки веб-сайт эгасига айланасиз, мен бунга юз фоиз ишонаман.

Ниҳоят видео курснинг охирги қисмига ҳам навбат етиб келди, уни мазкур ҳавола ёрдамида юклаб олсангиз бўлади. Ушбу папкани очганингизда унинг ичида жойлашган бошқа турдаги файллар билан бир қаторда папкалар ҳам мавжуд бўлиб уларнинг орасидан «Videos» номли папканинг ичига видео курснинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги худди шундай номдаги папкалар ичидаги видео файлларни айнан биринчи қисмдаги шундай номли папканинг ичига кўчириб ўтказинг.

Интернетда пул ишлаш

Видео дарсликларни айнан мен томонимдан тайёрланган скриншот суратларда кўрсатиб ўтганимдек тартибда жойлаштирганингиздан кейин барча — .rar — форматидаги файлларни компьютерингиздан ўчириб (удалить) юборишингиз мумкин. Агарда қандайдир муаммога дуч келсангиз ҳеч ҳам тортинмай менга мурожаат қилинг, албатта ёрдам бераман.

Интернетда пул ишлаш

Келинг азизларим, ушбу мавзуга бағишланган кенг қамровли мавзуга шу ерда қисқача танаффус эълон қилсакда, Сизга ўз қимматли вақтингизни сарфлаб менинг шахсий веб-блогимга ташриф буюриб, эътиборингизга тақдим этилган мазкур мақоламни тўлиқ ўқиб, танишганингиз учун ўз миннатдорчилигимни изҳор қилиб, мазкур мавзуни давоми сифатида келгуси саҳифадаги мақолада яна учрашишга умид билдириб қоламан.

Ҳа айтгандек, менинг узундан-узун мақоламни ўқиб чарчаган бўлсангиз, Сизда озгина бўлсада мотивация, яъни руҳиятингизни кўтариш мақсадида Сизга ажойиб қатра-ҳандалар тайёрлаб қўйганман, уларни ўқисангиз озроқ бўлса ҳам чарчоғингиз кўтарилади деган умиддаман.

 

Шифокор кабинетига бир эркак кириб келди.

Шифокор унга деди:
—  Ечининг!
—  Нега?
—  Негалигини мен Сиздан кўра яхшироқ биламан.
Эркак ечинишга мажбур бўлди.
Шифокор ундан сўради:
—  Хўш, Сизни нима безовта қиляпти?
—  Тушунинг, мен касалмасман, ҳайдовчиман, касалхонага кўмир олиб келгандим. Шу кўмирни қаерга тўкай?

 

Икки собиқ синфдош учрашиб қолишди.

— Қара-я, минг йил бўпти кўришмаганимзга. Қаерларда йўқолиб кетувдинг?
— Армияда эдим.
— Ў-ў, самоволкага чиқиб кетавериб командирларингни жонига теккандирсан-а?
— Бирор мартаям савоволкага чиқмадим.
— Қизиқ, қандай қилиб, қаерда хизмат қилдинг ўзи?
— Сувости кемасида.

Ҳамша хушкайфият Сизга ҳамрох бўлсин!

Ушбу блог маъмури, мақолаларнинг муаллифи ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга ва оилангизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик, бахтли ҳаёт кечириш ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

P.S. Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг! Агар мақолага муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан. Олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

Муаллиф: - Қобилжон Атаханов

Тавсия этамиз

Faqatgina bir soat umrimiz qolsa...

Faqatgina bir soat umrimiz qolsa…

Hayotiy voqea asosida Salom aziz do’stlar hamda saytimiz muhlislari! Sizlar bilan LiveJournal.Uz deb nomlangan menining shaxsiy blogimni “Ҳаёт …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *