Ultimate magazine theme for WordPress.

ҚАТЪИЯТ ХАЛҚНИ БИРЛАШТИРАДИ, ҚОНУННИ – КУЧАЙТИРАДИ

76

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 25.04.2020 йилда regulation.gov.uz порталига муҳокамага киритилган эди. Мазкур муҳокама жорий йилнинг 10 май кунига қадарли давом этиши белгиланган эди. Ҳозирги кунга қадарли ушбу қонунга киритилаётган ўзгартиш юзасидан 650 та таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Сафар ОЛЛОЁР ҳам биринчилар қаторида қонун муҳокамасига бефарқ қолмаган ҳолда ўз таклифларини билдирган, ушбу мақолада унинг фикрларини Сизнинг эътиборингизга тақдим этмоқдаман.

Qati’yat-xalqni-birlashtiradi,-qonunni-kuchaytiradi-2

“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига мен қуйидагиларни таклиф этаман:

Биринчидан,  Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 42-моддасининг биринчи қисми қайта таҳрир қилиниб, унда мазкур модданинг моҳияти юридик асослантирилиши шарт.

Иккинчидан, мазкур модда талаблари, мулкчилик шакли ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ этилиши шарт.

Учинчидан, мазкур модда талабларини бажармаганлик юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатилишининг ҳуқуқий мезонлари ишлаб чиқилиши керак. Унга биноан, қайсидир юридик ёки жисмоний шахсга тақдим этилган ҳужжатнинг шу моддага амал қилинмаган жиҳатлари устидан юқори турувчи идорага ёки адлия органларига тақдимнома киритиш мумкин бўлсин.

Тўртинчидан, ушбу қоидани бажармаганлиги учунгина эмас, шу билан бирга лозим даражада бажармаганлиги (услубий ва имло хатолари матн мазмунига салбий таъсир қиладиган ҳужжатлар юзасидан) ҳам мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда – биринчи марта, беш бараваридан ўн бараваригача – иккинчи марта жарима солишга сабаб бўлсин.

Бешинчидан, ушбу модда талаблари жисмоний шахсларга ҳам қўлланилиши қайд этилиши шарт. Чунки бошқа тилда ёзилган ариза унга ўша тилда жавоб ёзишни тақозо этади.

Олтинчидан, барча жарималар қоидабузарларнинг ўз ҳисобидан тўланиши қатъий белгилаб қўйилиши шарт.

Еттинчидан, ушбу қоидабузарликлар бир йил давомида икки мартадан ортиқ қайтарилса, жавобгар шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши ва уч йилдан беш йилгача масъул мансабдор шахс сифатида ишлаш имкониятидан суд қарорига асосан маҳрум этилиши лозим.

Ушбу веб-сайт маъмури ва муаллифи ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда эзгули ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб Қобилжон Атаханов.

P.S. Эътиборингизга тақдим этилаётган мақолаларга муносабат билдириб, шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, яқинларингиз билан ўртоқлашинг.

Танланган сара мақолалар билан танишиш истагингиз бўлса, марҳамат ушбу манзилга ташриф буюрсангиз барча тўпланган мақолалар жамланмаси билан танишиш имконига эга бўласиз.