Ultimate magazine theme for WordPress.

“ЧУҚУРСОЙ” ҚУРИЛИШ САВДО МАЖМУАСИ ИШГА ТУШДИ

59

Олмазор тумани ҳудудида жойлашган  “Чуқурсой” (Жомий) қурилиш моллари савдо мажмуаси ишга тушди. Мажмуа ҳудуди туман санитария ва эпидемиология осойишталиги маркази  ходимлари томонидан дезинфекция қилинди. Бозорнинг кириш қисмида махсус дезинфекциялаш мосламаси ўрнатилди.

Шунингдек, бу ерга ташриф буюрувчи харидорлар ва тадбиркорларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун алоҳида тиббиёт ходими бириктирилди. Бозор тиббий ниқоблар ва антисептик воситалари билан таъминланган.“Chuqursoy”-Qurilish-savdo-majmuasi-ishga-tushdi-2

Олмазор тумани ҳокимлиги вакиллари ҳамда Санитария маркази ходимлари бозор маъмурияти ҳамда тадбиркорларга карантин талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ишлашлари юзасидан тушунтириш ва кўрсатмалар беришди.

Тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, Бош вазир қабулхонаси вакиллари ҳамда бошқа ташкилот, корхона ва идораларнинг масъул мутасадди ходимлари иштирок этишди.

Аввалги саҳифаларимизда коронавирусдан сақланиш чоралари ҳамда пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга қаратилган ислоҳотлар ҳақидаги мақолаларни эътиборингизга ҳавола қилган эдик.