Ultimate magazine theme for WordPress.

МУНОСАБАТ: КАРАНТИННИ ҚАЧОН ТУГАШИ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ

180

Президентимиз шу йилнинг 26 май куни инвестиция масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, карантин қоидаларига риоя этилиши билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратди.

Бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, уйларда турли йиғинлар ўтказиш ҳолатлари кўпайгани сабабли кейинги кунларда мамлакатимизда коронавирус юқтириб олганлар сони сезиларли ортди. Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан сарфланаётган триллионлаб маблағлар самарасини йўққа чиқариши мумкин.

Karantinni qachon tugashi o‘zimizga bog‘liq-2

Афсуски, кўпчилик карантин чекловлари юмшатилишини “Бўлди, энди бемалол, олдингидек яшасак бўлаверади”, деб тушунмоқда. Ҳолбуки, офат ҳали чекингани йўқ. Карантин талабларига амал қилмасак, аввало, ўзимизни, қолаверса, яқинларимиз саломатлигини хавф остига қўямиз. Шундай экан, барчамиз гигиенанинг оддий қоидаларига амал қилайлик. Кўчага тиббий ниқобда чиқишимиз, иложи борича одамлар гавжум жойларга боришдан тийилишимиз, оралиқ масофани сақлаш, умуман, тозаликка, соғлом турмуш тарзига жиддий аҳамият беришимиз керак. Шу орқали биз хавфли касалликнинг оиламизга кириб келишининг олдини оламиз. Қолаверса, ҳукуматимизнинг пандемияга қарши амалий саъй-ҳаракатлари натижадорлиги ортишига ҳисса қўшган бўламиз.

Karantinni qachon tugashi o‘zimizga bog‘liq-3

Видеоселекторда пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга қаратилган ислоҳотларни, бу йўлда жорий қилинган имтиёзларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тўғри ва манзилли етказишдаги ишлар кўнгилдагидек йўлга қўйилмагани таъкидланди. Ҳақиқатан ҳам, жойларда юрганимизда бунинг гувоҳи бўлдик. Берилаётган имтиёзлар, енгилликларни партиямизнинг асосий электоратига ўз вақтида тушунтириш парламент қуйи палатасидаги энг катта фракция сифатида биз депутатларнинг зиммасига масъулият юклайди.

Очиғини айтиш керак, бу йўналишда айни пайтда олиб бораётган ишларимиз етарли эмас. Жойларда маҳаллий кенгашга сайланган депутатларимиз билан бирга Президентнинг пандемияга оид қарорлари ва топшириқлари ижроси юзасидан парламент ва кенгашларнинг таъсирчан назоратини ҳар доимгидан ҳам кучайтиришимиз зарур.

Барно МИРЗАМОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Аввалги саҳифаларимизнинг бирида коронавирусдан сақланиш ва эҳтиёт чоралари ҳақида алоҳида мақола нашр қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қилган эдик.

Ушбу веб-сайт маъмури ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда эзгули ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб Қобилжон Атаханов.

P.S. Эътиборингизга тақдим этилаётган мақолаларга муносабат билдириб, шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, яқинларингиз билан ўртоқлашинг.

Танланган сара мақолалар билан танишиш истагингиз бўлса, марҳамат ушбу манзилга ташриф буюрсангиз барча тўпланган мақолалар жамланмаси билан танишиш имконига эга бўласиз.