Ultimate magazine theme for WordPress.

КОРОНОВИРУСДАН ҲИМОЯЛАНИШ УЧУН ИММУНИТЕТНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЗАРУР

130

Ваҳима эпидемияси: Коронавирусдан қўрқмаслик, ҳотиржамликни сақлаш ва эҳтиёт чоралари ҳақида…

Кундан кунга коронавирус беморларининг сони ошиб, шифокорларнинг одатий либослари ўрнини махсус ҳимоя кийимлари эгаллаб олаётган бир вақтда ўз уйларида карантинда бўлган инсонлар орасида хотиржамликни сақлаш жуда қийин иш бўлиб қолгани рост. Аммо, ҳотиржамликни сақлаш ҳамда ваҳимага берилмаслик – вирусга қарши курашишдаги зарурий чорадир.КОРОНОВИРУСДАН ҲИМОЯЛАНИШ УЧУН ИММУНИТЕТНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЗАРУР

Бугунги кунда коронавирус беморларининг аксарияти тузалиб кетгани, ўлим кўрсаткичлари ҳаддан ташқари катта эмаслиги, Хитой ушбу касалликни енга олгани ҳақида унутманг. Ушбу ҳолатда инсонларнинг ваҳимага берилишлари ҳеч нарсани ўзгартира олмайди, балки вазиятни янада мураккаблаштириб юборади.

КОРОНОВИРУСДАН ҲИМОЯЛАНИШ УЧУН ИММУНИТЕТНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЗАРУР

Сиздан талаб этиладиган нарса – ушбу муаммога бўлган қарашларингизни ўзгартиришдир. Янгиликлар орқали бериб борилаётган салбий нарсаларни, ваҳимали ёлғонларни ўқимасликка ҳаракат қилинг. Пашшадан фил ясовчи, ваҳимачи инсонлар билан сўзлашманг.

Шуни тушуниб олиш керакки, вирус фақатгина ҳаво-томчи йўли орқали эмас, кир кўллар ва ушбу қўллар билан кўзларга тегиниш орқали ҳам юқиб қолиши мумкин. Коронавирусдан ҳимояланишнинг энг оддий ва самарали усули – қўлларни совун билан тез-тез, 20 сония давомида обдон ювишдир. Қўлларингиз кир бўлса кўз, бурун, юз ва оғиз қисмларига тегинманг. Тўғри, ушбу қоидаларга амал қилиш бирозгина қийин бўлиши мумкин, аммо бир неча кун эҳтиёткорликка бефарқ бўлмасангиз, улар одат тусига киради.

КОРОНОВИРУСДАН ҲИМОЯЛАНИШ УЧУН ИММУНИТЕТНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЗАРУР

Каратин вақтида уйда қолинг, зарурат бўлмаган ҳолатларда кўчага чиқманг.Уйингизда кичик ёшдаги болалар бўлса уларнинг қўлларни совун билан ювишларига кўмак беринг. Айни вақтда Ҳукумат вакиллари коронавирусни тарқалиб кетишига қарши курашмоқдалар: касаллар карантинга жойлаштирилган, уларнинг атрофдагилар билан мулоқот қилишлари чеклаб қўйилган. Ушбу вазиятга босиқлик билан ёндошиш, қоидаларга амал қилиш жуда ҳам муҳим.

Шуни ҳам унутмангки, катта ёшли, сурункали касалликлар билан оғрийдиган, юрак-қонтомир касалликларига мойил бўлган инсонлар энг хавфли гуруҳга мансуб бўлиб турибдилар. Оила аъзоларингиз орасида шундай инсонлар бўлса, уларни имкон қадар ҳимоя қилинг, кўчага заруратсиз чиқишларига имкон берманг.

КОРОНОВИРУСДАН ҲИМОЯЛАНИШ УЧУН ИММУНИТЕТНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЗАРУР

Коронавирусдан ҳимояланиш учун иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлардан кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Спорт ҳақида ҳам унутманг, кўчага чиққан вақтда ниқоб тақиб юринг. Оддий ҳамда осон усуллар билан, эхтиёткорлик чораларига тўғри амал қилган ҳолатда ушбу касалликдан ўзингиз ҳамда оила аъзоларингизни ҳимоя қила оласиз!

Ушбу веб-сайт маъмури ва муаллифи ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда эзгули ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб Қобилжон Атаханов.

P.S. Эътиборингизга тақдим этилаётган мақолаларга муносабат билдириб, шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, яқинларингиз билан ўртоқлашинг.

Танланган сара мақолалар билан танишиш истагингиз бўлса, марҳамат ушбу манзилга ташриф буюрсангиз барча тўпланган мақолалар жамланмаси билан танишиш имконига эга бўласиз.