Ultimate magazine theme for WordPress.

АЛЛОҲ СЕНГА ҚИЗ БЕРСА

109

Шукр килгин aкажон,

Аллоҳ сенга қиз берса.

Ҳафа бўлма опажон,

Аллоҳ сенга қиз берса.

* * *

Аёлингни ранжитма,

Қайнонагга бақирма,

Суюнчини аяма,

Аллоҳ сенга қиз берса.

* * *

Меҳрибонроғ ўғилдан,

“Дада” эмас, дер “Дадажон”.

Чой ичарсан қўлидан,

Аллоҳ сенга қиз берса.

* * *

АЛЛОҲ-СЕНГА-ҚИЗ-БЕРСА-1

Қилгин яхши тарбия,

Ўргат намоз ибодат.

Сажда қил, қилгин тоқат,

Аллоҳ сенга қиз берса.

* * *

Ўсса бўлиб солиха,

Мисли Ойша, Фотима,

Топшир солих қўлига,

Аллоҳ сенга қиз берса.

* * *

АЛЛОҲ-СЕНГА-ҚИЗ-БЕРСА

Дерлар: оша охир кун,

Етмай қолса савобинг,

Бераркан ажрин қизинг,

Аллоҳ сенга қиз берса.

* * *

Бермаса не қилардинг,

Тирноққа зор ўтардинг.

Кўп исёнкор бўлмагин,

Аллоҳ сенга қиз берса.

Ҳамиша хушкайфият Сизга ҳамрох бўлсин!

Ушбу веб-сайт маъмури ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга ва оилангизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик, бахтли ҳаёт кечириш ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб Қобилжон Атаханов

P.S. Эътиборингизга тақдим этилаётган шеърларга муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Сизга шеър манзур келган бўлса, илтимос, ижтимоий тармоқларнинг тугмаларидан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг!

Шеърият гулшанидан баҳра олиш истагингиз бўлса, марҳамат ушбу манзилга ташриф буюрсангиз барча тўпланган шеърлар жамланмаси билан танишиш имконига эга бўласиз.