Ultimate magazine theme for WordPress.

ЭРОНДА ҲАРБИЙ ТРАНСПОРТГА ҚАРШИ БОМБАЛИ ҲУЖУМ УЮШТИРИЛДИ

58

Эроннинг Систон – Балужистон вилоятига қарашли Заҳидан шаҳарчасида ҳарбий транспортга қарши бомбали ҳужум уюштирилди.

Эрон давлат телеканалининг маҳаллий манбааларга таянган маълумотига кўра Заҳиданга қарашли Корин шаҳарчасида кеча кечқурун ҳарбий транспортни нишонга олган бомбали ҳужумда, Инқилобий кучлардан бир қўмондон билан бир ҳайдовчининг вафот этгани айтилмоқда.

Ҳужум ҳақидаги тасвирларга ўрин берилган ахборотда, “Маҳаллий манбаалар бир ҳарбий етакчи билан бир ҳайдовчининг шаҳид бўлганлигини қайд этди. Расмий мақомлар эса мавзу ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.” деган ифодаларга ўрин берилди.

Шунингдек ҳужумнинг, “Жайшул адл” ташкилоти томонидан амалга оширилганлиги айтилди. Давлат телеканалида берилган маълумот ортидан баёнот берган Систон – Балужистон шаҳар ҳокими Али Аҳмад Моҳебетий, ҳужумнинг йўл четига жойлаштириб қўйилган бомба орқали амалга оширилганини қайд этди.

Ҳужумда жон берган ёки моддий жиҳатдан зиён кўрилмаганини эслатиб ўтган Моҳебетий, “Корин минтақасида Инқилоб кучлари қўмондонларидан бири билан ҳайдовчининг шаҳид бўлганлиги ҳақидаги гаплар фақатгина миш – мишлардангина иборатдир” деди.

Моҳебетий, ҳужумнинг масъулиятини “Жайшул адл” ташкилоти томонидан бўйнига олингани ва воқеа ҳақида тергов ишлари бошланганлигини қайд этган trt.net.tr веб сайти ўз ахборотномасида.