Ultimate magazine theme for WordPress.

ИНСОН ҲАҚИДА СИЗ БИЛМАГАН ЭНГ ҚИЗИҚ 101 ТА ФАКТ

196

Инсон ҳақида одамларни қизиқтирарли фактлар шу қадар кўпки, уларни бир саҳифанинг ўзига сиғдириш имконсиздир. Бироқ, барчага қизиқтирадиган айримларини ажратган ҳолда кўрсатиб ўтиш мумкин. Қуйидаги маълумотлар билан танишиб, ўз билимларингизни янада бойитишингиз мумкин.

1. Инсон танасининг қон билан таъминланмайдиган ягона қисми — кўзнинг шох пардасидир. Одамнинг ушбу органи кислородни бевосита ҳаводан олади.

2. Инсон миясининг ҳажмий жиҳатдан сиғими 4 терабайтдан ошади.

3. Етти ойгача бўлган чақалоқ бир вақтнинг ўзида нафас олиши ва ютиниши ҳам мумкин.

4. Инсоннинг боши 29 та турли шаклдаги суяклардан ташкил топган.

5. Миядан чиққан нерв импульси 274 км / соат (76 метр / сония) тезликда ҳаракат қилади. 

6. Бир инсоннинг мияси бир суткада дунёдаги барча телефонларга қараганда кўпроқ электрик импульслар ишлаб чиқаради.

7. Инсон танасининг таркибида ўртача: – 900 та қалам тайёрлаш учун етарли углерод; 50 литрли бочкани тўлдириш учун етарли сув; битта итдаги мавжуд барча бургаларни ўлдириш учун етарли миқдорда олтингугурт; ўйинчоқ замбаракдан отиш учун етадиган калий ҳамда 7 дона совун тайёрлаш учун етадиган ёғ мавжуд бўлади. 

8. Инсон юраги одамзот ҳаёти давомидаги фаолиятида 182 миллион литрдан ошиқ қонни тана бўйлаб ҳайдайди.

9. Сиз мазкур жумлани ўқишингиз жараёнида танангиздаги 50 мингдан ортиқ ҳужайралар ўлиб, янгилари билан ўрин алмашади.

10. Одамзот ҳомиласи 3 ойлигидаёқ бармоқ изларига эга бўлади.

11. Аёлларнинг юраги эркакларникига нисбатан бир қанча тезроқ уради.

12. Чарлз Осборн исмли кишини 68 йил давомида ҳиқичоқ тутиб қийнаб келган.

13. Ўнақай инсонлар чапақайларга қараганда ўртача 9 йил узоқ умр кўрадилар.

14. Одамларнинг тахминан 2/3 қисми ўпишганда бошини ўнг томонга эгади.

15. Инсон кўрган тушларининг 90% ни бутунлай унутиб юборади.

16. Инсон организмидаги қон томирларининг умумий узунлиги тахминан 100 минг километрни ташкил этади.

17. Инсонларда баҳор фаслида нафас олиш сони кузга қараганда ўртача 1/3 мартага кўпроқ бўлади.

18. Инсон умрининг охирига келиб, ўртача 150 триллион бит маълумотни эслаб қолган бўлади.

19. Шоколад инсоннинг миясини фаоллаштириш, яъни уни ақллироқ қилиши исботланган.

20. Дўстлар билан файзли ва сермазмун вақт ўтказиш инсон иммунитетини мустаҳкамлайди.

21. Шакар инсон танасидаги жароҳатларнинг қисқа вақт орасида битишини тезлаштиради — агар кичикроқ жароҳат устига шакар сепилса, у тезроқ тузалади ва оғриқ даражаси тезроқ камаяди.

22. Инсон танасидаги иссиқликнинг 80 фоизи бош орқали йўқотилади.

23. Одамнинг юзи қизарганда, унинг ошқозони ҳам қизаради.

24. Ташналик ҳисси, инсон танасининг вазнини 1% га тенг бўлган миқдордаги сув йўқотилишида юзага келади. Сувнинг 5% дан кўпроғини йўқотиш одамни ҳушидан кетишга, 10% дан кўпроғини йўқотиш эса инсон ўлимига олиб келиши кузатилган.

25. Инсон танасида камида 700 фермент мунтазам равишда фаолият олиб боради.

26. Инсонлар — сайёрамизда чалқанчасига ётадиган ягона мавжудотдир.

27. 4 ёшли бола кунига ўртача 450 та саволга жавоб сўрайди.

28. Сайёрамизда инсонлардан ташқари, коалалар ҳам уникал бармоқ изларига эга мавжудотдир.

29. Ер юзидаги жами бактерияларнинг атиги 1 фоизи одамларда касаллик чақириши мумкинлиги тасдиқланган.

30. Сайёрадаги барча инсонларни томонлари 1000 метр бўлган кубга қулайликча жойлаштириш мумкин.

31. Киндикнинг илмий номи — “умбиликус”дир.

32. Тиш — инсон танасининг ўз-ўзини қайта тиклашга қодир бўлмаган ягона қисмидир.

33. Ўртача кишига ухлаб қолиш учун 7 дақиқа вақт керак бўлади.

34. Ўнақай киши овқатни кўпроқ жағнинг ўнг томонида чайнайди, чапақай эса кўпроқ чап томонида.

35. Бўғимларни қирсиллатиш зарарли эмас ва бу артритга олиб келмайди.

36. Дунёда чапақайлар бутун аҳолининг бор-йўғи 7 фоизини ташкил этади холос.

37. Инсон умри давомида бошида ўсадиган сочнинг жами узунлиги — ўртача 725 километрни ташкил қилади.

38. Қулоқларини ҳаракатга келтира оладиган одамлар орасида фақат 1/3 қисми битта қулоғини ҳаракатга келтириши мумкин.

39. Одам бутун ҳаёти давомида ўртача миқдорда 8 та кичик ўргимчакни ютиб юборади.

40. Инсон организмида доимий равишда яшовчи бактерияларнинг умумий вазни 2 кг ни ташкил қилади.

41. Танадаги умумий кальцийнинг 99% тишларда мужассамдир.

42. Инсон лаблари, унинг бармоқлари учига қараганда юз марта сезгирроқ.

43. Жағнинг бир томондаги чайнов мушакларининг мутлақ кучи 195 килограммни ташкил этади.

44. Ўпишиш пайтида, бир кишидан бошқасига 278 турдаги бактериялар кўчиб ўтади. Яхшики, уларнинг 95 фоизи хавфли эмас.

45. Партенофобия — бокиралардан қўрқиш ҳиссидир.

46. Тиш эмали — инсон танаси томонидан ишлаб чиқарилган энг мустаҳкам тўқимадир.

47. Агар инсон организмидаги мавжуд барча темир моддалари тўплаб олинса, у фақатгина соат учун кичик винт тайёрлашга етади холос.

48. Атроф муҳитда инсон организми учун тумов чақирадиган 100 дан ортиқ турли хил вируслар мавжуд.

49. Бошни деворга уриб, соатига 150 калория йўқотиш мумкин.

50. Инсон — тўғри чизиқ чизиш қобилиятига эга ҳайвонот оламининг ягона вакили.

51. Инсон териси ҳаёти давомида 1000 марта алмаштирилган.

52. Аёллар эркакларга қараганда 2 марта кўпроқ кўз очиб-юмишади.

53. Инсон танасининг тузилиши фақат 4 минералдан иборат: апатит, арагонит, кальций ва кристобалит.

54. Ҳақиқий эҳтиросли бўса, мияда парашютдан сакраш ва милтиқдан ўқ отиш каби бир хил кимёвий реакцияга сабаб бўлади.

55. Эркакларнинг бўйи 130 см.дан паст, аёллар эса 120 см.дан паст бўлганда митти деб ҳисобланадилар.

56. Қўл бармоқларидаги тирноқлар оёқларникига нисбатан қарийб 4 баробар тезроқ ўсади.

57. Кўк кўзли одамлар қолганларга нисбатан оғриққа кўпроқ сезгирдир.

58. Инсон бош миясида 1 сония ичида 100 минг кимёвий реакция содир бўлади.

59. Инсон болалари тизза косачасисиз туғилади. Улар фақат 2-6 ёшга келиб шаклланади.

60. Агар бир тухум ҳужайрадан ҳосил бўлган эгизаклар бирининг у ёки бу тиши бўлмаса, одатда, бошқа бирида хам ҳудди шу тиш бўлмайди.

61. Инсон ўпкасининг сирт майдони тахминан теннис кортининг майдонига тенг.

62. Киши ҳаётининг ўртача 2 ҳафтасини бўсалар учун сарфлайди.

63. Сариқ сочли эркакларда соқол қора сочли эркакларникига нисбатан тезроқ ўсади.

64. Инсон организмида лейкоцитлар ўртача 2-4 кун давомида яшайди, эритроситлар эса 3-4 ой.

65. Одам танасидаги энг кучли мушак тил ҳисобланади.

66. Инсон юрагининг катталиги тахминан унинг мушти катталигига тенгдир. Катта ёшдаги киши юрагининг оғирлиги 220-260 грамм атрофида бўлади.

67. Туғилганида, инсон миясида 14 миллиард ҳужайра мавжуд бўлиб, ўлимгача бу рақам ошмайди. Аксинча, 25 ёшдан кейин улар кунига 100 мингтагача камайиб боради. Китобнинг саҳифасини ўқиш учун сарфланган бир дақиқада инсонда ўртача 70 та ҳужайра нобуд бўлади. 40 йилдан кейин миянинг деградацияси кескин равишда тезлашади ва 50 ёшдан сўнг нейронлар (нерв ҳужайралари) қуриб, миянинг ҳажми кичраяди.

68. Туғилганда, боланинг танасида тахминан 300 суяк бўлади, катта бўлганида эса улар 206 тани ташкил этади.

69. Инсоннинг ингичка ичакларини узунлиги тириклик даврида тахминан 2,5 метрни ташкил қилади. Ўлганидан сўнг, ичак деворининг мушаклари бўшашиши натижасида унинг узунлиги 6 метрга етади.

70. Ўнг томон ўпка, чап ўпкага нисбатан ўзига кўпроқ ҳаво сиғдириши мумкин.

71. Катта ёшли киши кунига 23 минг марта нафар олади ва чиқаради.

72. Эркак организмидаги энг кичик ҳужайралар — сперматозоидлар ҳисобланади.

73. Инсон оғзида 40 минг атрофида бактерия мавжуд.

74. Одамлар организмида тахминан 2000 та таъм билиш рецепторлари мавжуд.

75. Инсоннинг кўзи 10 миллион рангни ажрата олиш хусусиятига эгадир.

76. Севгидан экстазга масъул бўлган кимёвий бирикма (фенилэтиламин) шоколад таркибида ҳам мавжуд.

77. 2008-йилда оғриқ қолдириш учун платсебо таъсири ўрганиладиган бир тажриба ўтказилган эди. Унда кўнгиллиларга оғриқни қолдириш учун икки турдаги плацебо берилди — биринчисининг нархи 10 цент, иккинчисиники эса 2,5 доллар эди. Тажриба натижаси, биринчи плацебо оғриқни 64 фоизга, иккинчиси эса 85 фоизга камайтиришини кўрсатди. Хулоса: қиммат плацебо арзонига нисбатан самаралироқ ишлаши исботланган.

78. Инсон юраги қонни кўп қаватли уйни 4-қаватигача кўтариш учун етарли бўлган босим ҳосил қилади.

79. Тушда одам телевизор томоша қилиш вақтидаги нисбатан кўпроқ калория ёқади.

80. Баҳор фаслида болалар тезроқ ўсади.

81. Ҳар йили мингдан ортиқ чапақайлар ўнақайлар учун мўлжалланган механизмларни ишлатишда хатолик туфайли вафот этадилар.

82. Киши кулганида 17 та мушак ишлайди, хўмрайганида эса 43 та.

83. 60 ёшга келиб, кўпчилик одамлар ўз таъм билиш рецепторларининг ярмини йўқотадилар.

84. Самолётда парвоз пайтида одамнинг соч ўсиш суръати икки баравар тезлашади.

85. Инсонларнинг 1% инфрақизил нурлар, 1% эса ультрабинафша нурларини кўришга қодир.

86. Агар киши бутунлай ёпиқ хонада қамаб қўйилса, бу ҳолда у ҳаво етишмаслиги туфайли эмас, балки карбонат ангидриддан заҳарланиш туфайли нобуд бўлади.

87. Статистикага кўра, ҳар 2 миллиард кишидан биттаси 116 йилдан кўпроқ умр кўради.

88. Киши 24 соат ичида ўртача 4800 сўз гапиради.

89. Кўз ичидаги тўр парда тахминан 650 кв. мм.ни қамраб олади ва 137 миллион фотосенситив ҳужайраларни ўз ичига олади: оқ-қора кўриш учун 130 миллион таёқча ва рангли кўриш учун 7 миллион колбачалардан иборат.

90. Киши кўзлари туғилганидан бошлаб бир хил ўлчамда қолади, лекин бурун ва қулоқлар ҳеч қачон ўсишдан тўхтамайди.

91. Эрталаб кишининг бўйи кечқурунга қараганда 8 мм юқорироқ бўлади.

92. Кўзнинг фокус олиш мушаклари кунига 100 минг марта ҳаракатланади. Оёқ мушакларининг шунча марта қисқариши учун бир кунда 80 км пиёда юриш керак.

93. Йўтал — 100 км / соатгача бўлган тезликда ҳаракатланадиган ҳаво портлаши.

94. Немис тадқиқотчиларининг фикрига кўра, юрак хуружи хавфи душанба куни бошқа кунларга қараганда кўпроқ экан.

95. Суяк пўлатдан 5 марта мустаҳкамроқ.

96. Очиқ кўз билан акса уриш иложсиздир.

97. Тирноқнинг эт ичига ўсиб кириши — наслдан-наслга ўтадиган хусусиятдир.

98. Нормал одам очликдан кўра уйқусизликдан тезроқ вафот этади. Уйқусиз бўлганда ўлим 10 кун ичида содир бўлади, очликдан эса — бир неча ҳафта ўтгач.

99. Ўртача умр давомийлиги — 2.475.576.000 сонияни ташкил этади, бу вақт ичида одам ўртача 123.205.750 сўз айтишга улгуради.

100. Кулгич бўлиши учун операция қилиш шарт эмас. Бунинг учун махсус машқлар мавжуд.

101. Олма ва бананларнинг ҳиди озишга ёрдам беради.

 

Ушбу сайт маъмури ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда эзгули ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб Қобилжон АТАХАНОВ.

P.S. Эътиборингизга тақдим этилаётган мақолаларга муносабат билдириб, шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, яқинларингиз билан ўртоқлашинг.

Танланган сара мақолалар билан танишиш истагингиз бўлса, марҳамат ушбу манзилга ташриф буюрсангиз барча тўпланган мақолалар жамланмаси билан танишиш имконига эга бўласиз.