Ultimate magazine theme for WordPress.

ИТ САҚЛАШНИНГ ИСБОТЛАНГАН САККИЗ ИЛМИЙ САБАБЛАРИ

229

Уй ҳайвонлари ҳар қандай дорилардан яхшироқ ва улар сизга бахтли яшашга ёрдам беради.

  1. Юрагингиз соғломроқ бўлади

Ит эгалари юрак-қон томир касалликларидан ўлиш эҳтимоли камроқ. Уларнинг барчаси мунтазам равишда итлар билан ўтказиладиган кардио машғулотлари туфайли юзага келади. Сиз югириш машғулотларини ўтказиб юборишингиз мумкин, аммо ит билан сайр қилишни ўтказиб юбора олмайсиз. Қорда ва жазирамада сиз кучукни олиб ва уйдан чиқиб кетишингиз ва бир неча муддат давомида сайр қилишингиз керак. Сизнинг уй ҳайвонингиз ўзига мос келувчи жойни излаётган пайтда ҳам сизнинг оёқда оҳиста юришингиз, юракнинг мустаҳкам бўлишига ҳисса қўшади.

Узоқ вақт давомида юриш ва ит билан ўтказиладаган машғулотлар ҳақида нима дейишимиз мумкин? Ушбу фойдали машқлар таъсири юрак хуружи ёки инсультни бошидан кечирган одамлар учун янада кўпроқ фойдалироқдир. Итлар билан ўтказиладиган ҳар қандай сайр қилиш ва махсус машғулотлар инсонда урайдиган юрак-қон томир тизими касалликларидан ўлим хавфини 31 фоизга камайтиради.

  1. Иммунитет кучаяди

Ит билан сайр қилиш ва ўйнаш нафақат ёқимли бўлибгина қолмай, балки фойдали ҳамдир. Уй ҳайвонлари билан қисқа учрашувлар ҳам иммунитет тизимингизга ижобий таъсир қилади. Агар сиз итга эга бўлсангиз, камида ҳар куни иммунитетингизни мустаҳкамлашингиз мумкин.

It saqlashning isbotlangan sakkiz ilmiy sabablari_2

  1. Сиз жисмоний тайёргарликни яхшилайсиз

Ит эгалари, бу уй ҳайвонларисиз ўз тенгдошларига қараганда, жисмоний фаол ва семиришга камроқ мойил бўладилар. Қариликда, ит эгалари тезроқ ва узоқ юришади ҳамда уйда янада ҳаракатчан бўлишади.

  1. Стрессдан камроқ азият чекасиз

Итингиз билан муносабатда бўлиш хотиржамликка ёрдам беради, кортизолгормонини пасайтиради, бахт ҳиссини ва энергия қувватини оширади. Ҳатто ҳайвон билан қисқа муддатли сайр қилиш, алоқада бўлиш ва машғулот ўтказиш ёмон кайфиятни енгишга ёрдам беради, масалан, имтиҳон олдидан анча самаралидир.

  1. Сиз янги дўстлар орттирасиз

Вояга етганингизда янги дўстлар орттириш осон эмас, лекин ҳайвонларга эга бўлиш сизнинг танишлар доирангизни кенгайтиради. Итни севувчиларнинг деярли ярми уй ҳайвонлари билан юриш пайтида янги дўстлар топадилар. Умуман олганда, одамлар ўз таниши кишисининг ёнида ит бўлса, унга нисбатан ижобий муносабатда бўлишади.

It saqlashning isbotlangan sakkiz ilmiy sabablari_3

  1. Оғриқни енгишингиз осонроқ бўлади

Итлар шунчалик самарали бўлиши мумкинки, улар қисман дори-дармонлар ўрнини ҳам босади. Масалан, жарроҳлик амалиётидан кейин итлар билан сайр қилган, алоқа ёки муносабатда бўлган беморларга 28 фоиз камроқ оғриқ қолдирувчи воситалар керак бўлади.

  1. Сиз ёлғизликни ҳис қилмайсиз

Аввалроқ таъкидлаганимиздек, ит янги дўстлар топишга ёрдам беради, шунинг учун агар ҳайвоннинг эгаси ёлғиз бўлса, унда бу узоқ вақт давом этмайди. Ит эгасининг янги танишлар орттиргунига қадар, ит унинг тушкунликка тушиб қолишига йўл қўймайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, уй ҳайвонлари билан кунлик алоқада бўлган одамлар камроқ хафа бўлишади. Умуман олганда, уй ҳайвонлари кайфиятни барқарорлаштиради ва депрессия хавфини камайтиради.

  1. Сиз узоқ умр кўрасиз

Итлар нафақат сизни соғломлаштиради. Ит эгалари учун ҳар қандай сабаблардан ўлим содир бўлиши 24% га камаяди. Олимлар 10 та тадқиқот натижаларини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишди. Тадқиқотлар ўтган асрнинг ўрталаридан бери ўтказиб келиниб, уларда саккиз мамлакатдан 3,6 миллион киши қатнашган.

Мазкур мавзуга мазмунан алоқадор бўлган ва аввалги нашрларимизнинг бирида чоп этилган “Хизмат итларининг хизматдаги ҳаёти бошқа итлар каби ширин эмас” номли мақоламизни эътиборингизга ҳавола қилган эдик.

Ушбу сайт маъмури ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда эзгули ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб Қобилжон АТАХАНОВ.

P.S. Эътиборингизга тақдим этилаётган мақолаларга муносабат билдириб, шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, яқинларингиз билан ўртоқлашинг.

Танланган сара мақолалар билан танишиш истагингиз бўлса, марҳамат ушбу манзилга ташриф буюрсангиз барча тўпланган мақолалар жамланмаси билан танишиш имконига эга бўласиз.