Ultimate magazine theme for WordPress.

КЕЛ, БИЗГА СУЯН, ВАТАН!

78

 

КЕЛ, БИЗГА СУЯН, ВАТАН!

 

Биз суянчиғ бўламиз,

Кел, бизга суян, Ватан.

Биз қорачиғ бўламиз

Ўзинг асраган, Ватан!

Шу кунларга минг шукр,

Минг шукрлар Оллоҳга.

Шу юртда топдик ҳузур,

Ҳамда тушдик нигоҳга.

Ватан, сен Ўзбекистон

Бўлгунингча жонини

Қилиб буткул армуғон,

Топиб минг имконини

Шундай севди бир инсон,

Етаклаб карвонини

Карвон қилган шу сарбон.

Биз қандай жим турайлик,

Ўт олгудек бу юрак.

Осмонларда юрайлик,

Кўкдан топайлик дарак.

Томчини дарё қилган

Бобомиз бор, бобомиз.

Жонини фидо қилган

Момомиз бор, момомиз.

Биз мустаҳкам бўламиз,

Бизлар бекам бўламиз.

Ҳавас билан қарашар,

Ҳар дам илдам бўламиз.

Ҳозирча шундай марра,

Ютуқлари бор юртим.

Ҳали бундан минг карра

Бўлади гулзор юртим.

Мен эса Мафтунаси,

Нур бордир тилагимда.

Шу Ватанни жойладим

Кичкина юрагимга.

Юрагим бўлди денгиз,

Юрагим бўлди тенгсиз,

Юрагим бўлди қуёш,

Юрагим – сабр-бардош.

Энди унга сиғмайди

Ўткинчи ҳой-ҳаваслар.

Унга хавф сололмайди

Дили сиёҳ нокаслар.

Сабр берди худойим,

Қадр берди худойим.

Жон Ўзбекистон дедим,

Сатр берди худойим.

Улкан шеърият билан

Бемалол сўзланаман.

Шу катта юрак билан

Жаҳонга юзланаман.

 

Норматова Мафтуна

 

Ҳамиша хушкайфият Сизга ҳамрох бўлсин!

Ушбу веб-сайт маъмури ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга ва оилангизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик, бахтли ҳаёт кечириш ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб Қобилжон Атаханов.

P.S. Эътиборингизга тақдим этилаётган шеърларга муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Сизга шеър манзур келган бўлса, илтимос, ижтимоий тармоқларнинг тугмаларидан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг!

Шеърият гулшанидан баҳра олиш истагингиз бўлса, марҳамат ушбу манзилга ташриф буюрсангиз барча тўпланган шеърлар жамланмаси билан танишиш имконига эга бўласиз.