Ultimate magazine theme for WordPress.

РЕАКТИВ АРТРИТ – САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ ВА ДАВОЛАШ

139

Реактив артрит – бўғимларнинг асептик яллиғланиши бўлиб, касаллик сабаби бўғимлардан ташқари аъзоларда инфекцион яллиғланиш касалликлари ҳисобланади (бурун ҳалқумда, ичакларда, урогенитал аъзоларда). Реактив артрит бўғимлар, пайлар, шиллиқ қаватлар (конюктивит, уевит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, уретрет, сервитсит, баланит), тирноқлар, лимфа тугунларининг ассиметрик зарарланиши ва тизимли реакциялар билан намоён бўлади. Реактив артрит диагностикасида клиник белгиларни лаборатор текширувлар асосида тасдиқлангандан сўнг қўйилади.

Касаллик давосида инфекция ва яллиғланишга қарши муолажалар олиб борилади. Хасталикнинг оқибати ижобий бўлиб, касаллик тўлиқ даволанади.

Касаллик сабаблари

Ушбу касаллик кўпинча ичак тизими ёки урогенитал аъзолар инфекциялари натижасида ривожланади. Аммо, реактив артрит келиб чиқиши инфекциянинг тўғридан-тўғри бўғимларни зарарлаши билан рўй бермайди, ичак инфекциялари ва урогенитал инфекциялар билан касалланган инсонларнинг барчасида ҳам реактив артирт ривожланавермайди.

Реактив артрит касаллиги иммуногенетик назарияга асосланган ҳолда, асосан гиперреактив иммун тизимига эга бўлган инсонларда, яъни организмдаги турли хил инфекцияларга сезувчанлик жуда юқори бўлганларда ривожланади. Иммун тизими микроблар антигенига қарши курашиши билан биргаликда, ўз тўқималарини ҳам бегона ҳисоблайди ва уларга қарши антитаналар ишлаб чиқара бошлайди (аутоиммун касаллик).

Натижада бўғимларда мураккаб иммунокимёвий реакциялар таъсирида асептик (йирингсиз) яллиғланиш келиб чиқади.

Реактив артрит классификацияси

Этиологиясига кўра реактив артрит қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

• Постентероколитик – ичаклар инфекцияси билан боғлиқ: иерсиния, салмонелла, дизентерия таёқчаси, кампилобактерия, клостридия инфексиялари;

• Урогенитал – хламидий, уреаплазмоз ва бошқа урогенитал аъзолар инфекциялари билан касаллангандан сўнг ривожланувчи реактив артрит.

Реактив артрит белгилари

Реактив артритга хос бўлган классик триада белгиларига – конюктивит, уретрит ва артритнинг симптомлари киради. Реактив артрит белгилари одатда бирламчи инфекцион касаллик ўтказилгандан сўнг 2-4 ҳафта ичида намоён бўлади.

Аввалига уретрит белгилари юзага чиқади, пешоб ажралишининг кўпайиши, пешоб ажратиш вақтида оғриқ ва ачишиш ҳиссини сезиш. Сўнгра конюктивит белгилари – кўз ёшланиши, қизариши ва кўзда ёт жисм тушгани каби оғриқ ҳисси. Касалликнинг типик кечувида уретрит ва конюктивит белгилари яққол намоён бўлмайди.

Reaktiv artrit – sabablari, belgilari va davolash-2

Классик триада белгиларидан энг кеч ривожланадигани артрит симптомларидир. Бунда артралгия, бўғимларда шиш, маҳаллий гиперемия ва бўғимлар қизариши кузатилади.

Артрит симптомлари юзага чиқиши ўткир кечади, яъни тана ҳарорати субфебрил кўрсаткичларда, беморнинг умумий аҳволи оғир, 1-2 бўғимларнинг зарарланиши (фалангалараро, тўпиқ, тизза бўғимлари) белгилари намоён бўлади, кам ҳолларда зарарланиш қўл бўғимларини қамраб олади. Кучли шиш ва оғриқ ҳисобига бўғимлар функцияси бузилади, кам ҳолларда вертебралгия ҳам кузатилади.

Реактив артрит белгилари 3-12 ой давомида сақланиб қолиши мумкин, сўнгра касалликнинг тўлиқ қайта тикланиши кузатилади. Реактив артрит касаллигининг хавфи шундаки, касаллик қайта хуруж қилиши ва бунда бошқа бўғимлар ҳам зарарланиш эҳтимоли юқорилигидир. Реактив артритнинг типик кўриниши сифатида Рейтер касаллигини келтириш мумкин, бунда ҳам бўғимлар, кўз шиллиқ қавати ва сийдик айириш тизими аъзолари зарарланади.

Реактив артрити асорати сифатида кўпгина беморларда (12 % га яқин) тўпиқ деформатцияси ривожланади. Касалликнинг оғир кўринишларида бўғимлар деструкцияси ва ҳаракатсизлиги (анкилоз) келиб чиқади.

Касаллик диагностикаси

Реактив артритда қонда эритроцитлар чўкиш тезлиги ошади, веноз қонда C-реактив оқсил ва антинуклеар омил аниқланади. Реактив артрит специфик маркер бўлиб ҲЛА 27 антигени ҳисобланади. Реактив артритни ревматоид артритдан дифференсация қилиш ревматолог томонидан амалга оширилади. Ушбу касаллик аниқланиши билан биргаликда бемор уролог ва венеролог текширувидан ҳам ўтади.

ПЗР – текширувида инфекцион қўзғатувчи ва реактив артритга сабаб бўладиган микробни аниқлаш мумкин. Аммо, бўғимдан олинган суюқликда инфекция аниқланмайди, мана шу ҳолат бактериал артритдан фарқлашда ёрдам беради. Касаллик диагностикасида рентгенография текшируви катта аҳамият касб этмайди. Бўғим функцияси ёки артроскопия ўтказиш талаб этилмайди.

Реактив артритни даволаш

Реактив артрит давосида асосан бирламчи инфекцияни бартараф этишга қаратилади. Камида 4 ҳафтагача давом этувчи анитибиотик терапия буюрилади. Хламидийлар сабабли келиб чиқадиган артрит давосида макролидлар, тетратциклин, фторхинолонлар буюрилади.

Бўғимларда яллиғланишга қарши ностероид яллиғланишга қарши воситалалар қўлланилади. Реактив артритнинг оғир кўринишларда гормонал терапия қўлланилади. Касалликнинг чўзилган шаклида базис яллиғланишга қарши препаратлардан фойдаланилади – сулфасалазин, метотрексат.

Reaktiv artrit – sabablari, belgilari va davolash-3

Бўғимларга асос (ствол) ҳужайраларни юбориш зарарланган бўғим тўқималарини тикланишида, метоболизмни рағбатлаш ва яллиғланишни тўхтатишга яхши самара беради.

Хасаталикни даволашда физиотерапия муолажаларидан самарали усул – фонофорез (гидрокортизон), синусоидал-модуллашган ток, криотерпия, ЛФК ҳисобланади. Яллиғланиш бартараф этилгандан сўнг, тўқималарни тиклашда даволовчи ванналар буюрилади – денгиз тузи, олтингугурт, лой терапияси.

Касаллик оқибати ва профилактикаси

Реактив артрит касаллиги оқибати турлича бўлиши мумкин. 35 % беморларда касаллик бутунлай даволанади ва келажакда бошқа хуруж қилмайди. Айрим беморларда эса артрит, энтерит ва тизимли реакциялар ривожланади. 25 % инсонларда эса касаллик сурункали шаклига ўтади ва вақти вақти билан хуруж қилиб туради. 5 % беморларда реактив артритнинг оғир кўриниши кузатилади, бундай инсонларда бўғимлар деструкцияси ва функциясининг бузилиши келиб чиқади.

Реактив артритнинг профилактикасида бирламчи инфекцион касалликларни даволаш зарур бўлади, масалан ичак инфекциялари – салмонелла, иерсиниоз, дизентерия, сийдик айириш тизимида – хламидиоз каби инфекцион касалликлар.

Ушбу веб-сайт маъмури ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда эзгули ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб Қобилжон Атаханов.

P.S. Эътиборингизга тақдим этилаётган мақолаларга муносабат билдириб, шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, яқинларингиз билан ўртоқлашинг.

Танланган сара мақолалар билан танишиш истагингиз бўлса, марҳамат ушбу манзилга ташриф буюрсангиз барча тўпланган мақолалар жамланмаси билан танишиш имконига эга бўласиз.