Ultimate magazine theme for WordPress.

ТУЯ СУТИ — ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ, ДАВОЛАШ УЧУН ИШЛАТИЛИШИ

147

Туя сути нафақат мазали, балки озуқаларга бой бўлган Шарқ мамлакатларининг анъанавий ичимлиги. Таъми ширин, бироқ бу тўғридан-тўғри туяга берилган сув ва емиш сифатига боғлиқ. Шунингдек, унинг характерли хусусиятлари орасидан қуйилганда осон кўпириши ва бошқа ҳайвон сутларига қараганда қуюқроқ эканлигини ажратиб кўрсатиш мумкин.

Туянинг сути ўз сифатини узоқ вақт давомида сақлаши мумкин, бу уни узоқ масофаларга ташиш имконини беради. Умуман олганда, туя сути жуда ёғли эмас (5 фоиздан ошмайди). Кўпинча икки ўркачли туялар етиштирилади, чунки уларнинг сути бир ўркачли туяникига қараганда ёғлироқдир. Шунингдек, туя сути сигир сутидан кўра фойдалироқ ҳисобланади.

Бундан ташқари, ёғ кислоталари туфайли, бу маҳсулотни музлатиш мумкин. Эритилганидан кейин унинг зардоби ажралиб қолмайди. Бундан ташқари, туя сути ачитқи сут маҳсулотлари олиш учун бошқа ҳайвонларнинг сути билан аралаштирилиши мумкин, масалан қатиқ, айрон (чалоп), сузма, қурут тайёрлашда.

ТУЯ СУТИДАН ҚАНДАЙ МАҲСУЛОТЛАР ТАЙЁРЛАНАДИ

Туя сутидан қуйидаги каби маҳсулотлар тайёрлаш мумкин:

  • Қимиз;
  • Лабан (таъми қатиқни эслатади);
  • Лабне (зайтун мойига ботириб олинадиган ва соуслар ва салатлар учун хизмат қилган пишлоқли тўпчалар);
  • Сариёғ;
  • Эритилган сариёғ;
  • Сутли коктейллар;
  • Музқаймоқ;
  • Пишлоқ.

Бундан ташқари, туя сути ачитқи сут маҳсулотлари олиш учун бошқа ҳайвонларнинг сути билан аралаштирилиши мумкин, масалан қатиқ, айрон (чалоп), сузма, қурут тайёрлашда.

ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Туя сутининг фойдаси унинг таркибидаги ноёб моддалар мавжудлигида ётади. Ушбу маҳсулот таркибида темир микроелементи мавжуд, у қон таркибини яхшилайди ва ҳужайралардаги метаболик жараёнларда иштирок этади. Бундан ташқари, ўзида қизил қон таначалари ҳосил бўлиш жараёнини фаоллаштирадиган аминокислоталар сақлайди, шунинг учун туя сути камқонликдан азият чекадиганларга айниқса тавсия этилади.

Фосфор ва кальцийнинг таъсири туфайли суякларда регенерация фаоллашади ва уларнинг мустаҳкамлиги ортади. Кўп миқдорда аскорбин кислотаси мавжудлиги иммунитетни мустаҳкамлаш ва организмнинг ҳимоя функцияларини яхшилашга кўмаклашади.

Tuya sutining foydasi-2

Д – витамини мавжудлигини ҳисобга олганда бу маҳсулот болаларда остеопороз ва рахит хавфини камайтиради. Б – гуруҳ витаминлари эса асаб тизимининг фаолиятини нормаллаштиради ва стресс, уйқусизлик ва чарчоқдан қутилишга ёрдам беради.

Кўп миқдорда натрий мавжудлиги туфайли туя сути чанқоқни тезда қондиради, бу чўлда сафар қилиш даврида айниқса муҳимдир. Қолган микроелементлар қаторида ҳужайра ферментларининг бир қисми бўлган кобалт, юрак-томир тизими фаолиятини яхашиладиган калий ҳам мавжуд. Калориялигига келганда, бу кўрсаткич юқори эмас (82 ккал), шунинг учун вазн ташлаш даврида ва қоматни бузмаслик учун уни оз миқдорда истеъмол қилиш қарши кўрсатилмайди.

ТУЯ СУТИ БИЛАН ДАВОЛАШ

Туя сутининг саратон ва оқ қон касаллигини даволашда ёрдам бериши илмий жиҳатдан тасдиқланган. Эҳтимол, бу хусусияти унинг таркибида танадан саратон ривожланишини рағбатлантирувчи моддаларни чиқариб ташлашга ёрдамлашадиган моддалар мавжудлигига боғлиқ.

Бундан ташқари, туя сути сил, ошқозон яраси ва ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ бошқа муаммоларни даволашда ишлатилади. Ушбу маҳсулотни ошқозон ости бези, жигар ва ичак муаммолари мавжуд бўлганда қабул қилиш тавсия этилади.

Туя сутини қандли диабетдан азият чекадиган беморлар қонидаги қанд миқдорини сақлаб туриш учун истеъмол қилишлари мумкин. Шифокорлар кунлик миқдорни 500 милилитрдан оширишни тавсия этмайдилар.

Туя сути муқобил тиббиёт соҳасида кенг қўлланилади. Мисол учун, жигар циррозида туя сути билан даволанаш буюрилади. Бунинг учун 1 литр сутга олти чой қошиқ яхшилаб эзилган зира нисбатида аралашма тайёрланади. Кунига 100 млдан 21 кун қабул қилинади. Сут қабулидан кейин икки соат давомида овқатланиш ёки бирон суюқлик ичиш тавсия қилинмайди. Даволаниш курси тугагач, бир ой танаффус олиш керак, сўнг яна такрорлаш мумкин.

Алтсегеймер касаллигида беморларга хотирани яхшилаш, яхшироқ ухлаш, жисмоний фаолликни оширишда ёрдам беради. Аутизмда организмда антиоксидант ферментлар ва таъсири шунга ўхшаш бўлган моддалар даражасини ўзгартиради, оксидланишли стресс оқибатларига қарши курашади.

Туя сути касалликнинг дастлабки босқичларида ёрдам беради. Агар туя сутининг ноанъанавий даволашдаги самарадорлиги тўғрисида етарлича маълумотга эга бўлмасангиз, маслаҳат ва тиббий кўрик учун шифокор билан маслаҳатлашишни афзал билинг.

КОСМEТОЛОГИЯДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Туя сути косметологияда ҳам қўлланилади. Ушбу маҳсулот асосида терини ёрқин қуёш нурларининг салбий таъсиридан ҳимоя қиладиган ниқоб тайёрлаш мумкин. Бундан ташқари, туя сути кўплаб тери касалликларини даволашда ёрдам беради. У намлантирувчи, озиқлантирувчи ва ёшартирувчи хусусиятларга эга.

Туя сути ажинлар пайдо бўлишини олдини олади, тери тонусини тиклайди. Бунинг учун тоза юз терисига сутни суртиш, 5 дақиқадан кейин эса ювиб ташлаш тавсия этилади.

Tuya sutining foydasi-3

Янада етукроқ терилар учун қуйидагича ниқоб тайёрлаш мумкин: кичикроқ идишда тенг миқдорда оқ гил, туя сути, атиргул ёғи ва табиий асал аралаштирилади. Тайёрланган ниқоб тоза юз терисига суртилади. Беш дақиқадан сўнг юз аввал илиқ, кейин совуқ билан ювиб ташланади.

Шунингдек, туя сути кўп косметик юз кремлари таркибига киритилган. Бундан ташқари, дўкон расталарида туя сути бўлган шампунларни учратиш мумкин. Бутун тана териси силлиқ ва юмшоқ бўлиши учун ванна қабул қилишда сувга бир неча стакан туя сути қўшиш кифоя. Бундай амалиёт ҳафтада бир марта амалга оширилиши мумкин.

ТУЯ СУТИ ЗАРАРЛАРИ ВА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

Туялар сути унинг таркибий қисмларига индивидуал интолерантлиги бўлган кишиларга зарар етказиши мумкин. Аллергик беморларга қарши кўрсатмага эга.

Туя сути таркибида лактоза мавжуд, у қабул қилинганда галактоза ва глюкозага парчаланади. Галактоза организм томонидан ёмон ўзлаштирилади ва шунинг учун у бўғимларда тўпланиши, тери остида ёғ шаклида захираланиб, целлюлитга олиб келиши мумкин.

Агар инсон организми кезеинни қабул қилмайдиган бўлса, демак, бу маҳсулот қабул қилинганда танадан кальций ювилиб кета бошлайди ва бу суякларнинг ҳолатига салбий таъсир қилиши мумкин.

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

Мутахассислар сутни эрталаб нонуштадан бир соат олдин ёки овқатдан бир ярим соат кейин ичишни тавсия этишади. Суткалик меъёр — 500 мл. Қайнатиш тавсия этилмайди, чунки туянинг сути тезда зардоби ажралади ва творогга айланиб қолади.

ТАРКИБИ

Озиқавий қиймати

Оқсиллар4 г
Углеводлар5.1 г
Ёғлар4.9 г

Витаминлар

Витамин Б120.16 мкг
Витамин Б20.02 мг
Витамин Б10,08 мг
Витамин C7,7 мг
Витамин А40 мкг

Минерал моддалар

Рух0,4 мг
Кобалт5 мкг
Темир0,1 мг
Натрий70 мг
Кальций121 мг
Калий180 мг

* Барча миқдорлар 100 гр маҳсулотдаги улушни акс эттиради.

Ушбу веб-сайт маъмури ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда эзгули ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб Қобилжон Атаханов.

P.S. Эътиборингизга тақдим этилаётган мақолаларга муносабат билдириб, шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, яқинларингиз билан ўртоқлашинг.

Танланган сара мақолалар билан танишиш истагингиз бўлса, марҳамат ушбу манзилга ташриф буюрсангиз барча тўпланган мақолалар жамланмаси билан танишиш имконига эга бўласиз.