Ultimate magazine theme for WordPress.

ЯНГИ ЙИЛНИ КУТИБ ОЛИШ! ҚАЕРДА ҚАНДАЙ НИШОНЛАНАДИ?

182

Янги йил ҳақиқатдан ҳам – халқаро байрам. Шундай бўлишига қарамасдан бу байрамни ҳар бир давлатда ҳар хил нишонлашади!

Италия. Янги йил куни деразалардан эски дазмол ва мебеллар учади.

Yangi yilni kutib olish!_Italiya

Италияда шундай одат бор, янги йилда ҳамма эски нарсалардан қутилиш керак экан. Шунинг учун янги йил кечаси деразадан эски нарсаларини кўчага ташлаш одат бўлиб қолган. Италияликларга бу одат жуда ёқиб қолган, улар буни бутун эҳтирослари билан қилишади: деразадан эски дазмоллар, стуллар ва бошқа эскирган буюмлар ташланиб юборилар экан. Бу нарса Италияликлар учун яхши аломатларнинг бири, чунки эски буюмларнинг ўрнини албатта янги нарсалар эгаллаши керак.

Швеция. Янги йил – ёруғлик байрами

Yangi yilni kutib olish!_Shvetsiya

Швецияда болалар янги йил арафасида ёруғлик маликаси Лючияни танлашар экан. Уни оқ кўйлак билан безатишар, бошига эса ранг-баранг чироқлар билан безатилган тожни кийдиришар экан. Лючия болаларга совға, уй ҳайвонларига эса ширинликлар олиб келар экан. Янги йил оқшомида уйларда ва кўчаларда чироқлар умуман ўчирилмас экан.

Непал. Янги йилни қуёш чиқиши билан кутиб олишар экан.

Yangi yilni kutib olish!_Nepal

Непалда янги йилни қуёш чиқиши билан кутиб олишади. Кечки пайт Ой тўла шаклга кирганида, Непалликлар катта бир гулхан ёқишади ва унга бутун керак бўлмаган нарсаларини ташлашади. Эртаси куни эса кун ранг баранг бўёқлар билан бошланади. Одамлар ўзларининг юзларини, қўлларини ўзгача кўринишларда бўяб олишади, кейин эса кўчаларда қўшиқлар айтиб рақсга тушишади.

Англия

Yangi yilni kutib olish!_Angliya

Британия оролларида жуда кенг тарқалган одат бор “Янги йилни уйга киритиш” – рамзий одатда эски йилни қўйиб юбориш ва янги йилни қабул қилишдир. Соат миллари 12 ни ура бошлаганда орқа эшикларни очиб эски йилни чиқариб юборишади, соат миллари уриб бўлганидан кейин эса олди эшикларни очиб янги йилни кутиб олишаркан.

Германия. Санта Клаус немисларга эшакда келаркан.

Yangi yilni kutib olish!_Germaniya

Германияда Санта Клаус янги йилга эшакда келади деб ҳисоблашади. Болалар ухлашларидан олдин стол устига совғани қўйиш учун тарелкани, пайпоқлар ичига эса Санта Клауснинг эшаги учун сомон қўйишаркан.

Куба. Деразалардан сув тўкишаркан.

Yangi yilni kutib olish!_Kuba

Кубаликлар янги йил арафасида уйларидаги барча идишларни сув билан тўлдириб қўйишади, янги йил кечаси эса уларни деразаларидан тўка бошлашади. Шундай қилиб бу оролдаги барча яшовчилар янги йилни сувдек очиқ ва тиниқ бўлишини исташади. Соат миллари 12 ни ура бошлаганда эса, 12 та узум доначаларини ейишлари керак экан ва шунда бутун йил давомида яхшилик, иттифоқлик, ривожланиш ва тинчлик ҳар дойим ҳамрох бўларкан.

Япония

Yangi yilni kutib olish!_Yaponiya

Японияда янги йилни 1 январда нишонлашади. Ёвуз руҳларни уйларига киритмаслик учун эшик тепаларига похоллар илиб қўйишаркан. Янги йил бошланиши арафасида эса улар ҳурсанд бўлиб кулгу билан кутиб олишга ҳаракат қилишади. Японияликлар кулгуни янги йилда улар учун омад келтиради деб ишонишади.

Ушбу сайт маъмури ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда эзгули ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб Қобилжон АТАХАНОВ.

P.S. Эътиборингизга тақдим этилаётган мақолаларга муносабат билдириб, шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан! Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, яқинларингиз билан ўртоқлашинг.

Танланган сара мақолалар билан танишиш истагингиз бўлса, марҳамат ушбу манзилга ташриф буюрсангиз барча тўпланган мақолалар жамланмаси билан танишиш имконига эга бўласиз.