Последние новости
Yerning o‘z o‘qi va Quyosh atrofida aylanishi-miniatyura
Домой » ЯНГИЛИКЛАР » ФАН-ТАЪЛИМ » Ернинг ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланиши

Ернинг ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланиши

Фуко маятнигининг фандаги аҳамияти

Жордано Брунони “Ер айланади!” - дегани учун даҳрийликда айблаб, гулханда тириклайин ёқиб юборишган. Айнан шу тасдиқ учун Галилео Галилей узоқ муддат инквизация судининг қийноғида бўлиб, касалланиб жон берган...

Jordano Bruno  

Қанчалик аянчли бўлмасин, юқорида айтилган гаплар тарихий ҳақиқат. Бугунги кунда Ернинг ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланишини адашмасам 4-синф табиатшунослик дарслигидан бошлаб, ҳаммага тушунтирилади ва замонамизда Ернинг айланишига шубҳа қилувчилар қолмаган бўлса керак.

Jordano Brunoning-Fuko mayatnigi-1  

Бироқ, Брунонинг ҳаётига зомин бўлган ушбу ҳақиқатни олимлар инкор этиб бўлмас аниқ тажриба ва далиллар орқали исботлашганига ҳам кўп бўлгани йўқ. Ернинг ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланиши 1961-йилда Юрий Гагариннинг коинотга учиб, ўз кўзи билан кўрганлигида эмас, балки ундан нақ 110 йил аввал, яъни, 1851-йилда фаранг физиги Жан Бернар Леон Фуконинг (1819-1868) Париж Пантеонида ўтказган тажрибаси орқали исботланган эди.

Yuriy Gagarin koinotda  

Париж Пантеони неоклассик услубда барпо қилинган гумбазли иншоот бўлиб, Фуко тажрибасида, гумбаз ўртасига 67 метр узунликдаги пўлат арқонга катталиги тахминан ўртача ошқовоқдек келадиган темир шар илиб қўйилган.

Маятник Ернинг айланиши таъсирида ҳаракатга келиб, тебранган

 

Моҳиятан бу улкан маятник бўлган. Маятник Ернинг айланиши таъсирида ҳаракатга келиб, тебрана бошлаган. Маятник тебранишининг ҳаракат йўналиши ва тезлиги секин-аста ўзгариб, соат кўрсаткичи бўйлаб, ҳар соатда 11 даража тезлик билан тебранган.

Jordano Brunoning-Fuko mayatnigi-2  

Бу эса, Ернинг айланаётганининг исботи эди. Фуко тажрибасини аниқроқ тасаввур қилиш учун, шимолий қутбнинг қоқ марказида ҳам худди шундай Пантеон қурилган деб тасаввур қиламиз. Маятникнинг тебраниш текислиги, унинг тагида айланаётган Ернинг ҳаракатига боғлиқ бўлмайди.

Бу ҳолатда Ер шунчаки улкан маятник тагида айланаётган бўлади. Шу сабабли, Шимолий қутбда маятникнинг тебраниш текислиги Ерга нисбатан, (яъни, Пантеон деворлари ва полига нисбатан) соат кўрсаткичи йўналишида суткасига 360º га айланади.

Parij Panteoni  

Тебранишлар текислигининг айланиш тезлиги, маятник жойлашган географик кенгликка боғли бўлади. Масалан, экваторда тебраниш текислиги умуман айланмайди. Парижда эса, маятник тахминан 32 соат 20 дақиқа ичида тўлиқ бир марта айланиб чиқади.

Фуко маятниги ва тажрибаси Ернинг айланишини жуда осон ва тушунарли шаклда исботлаб берган

 

Албатта, 1851-йилга келиб олимлар Ернинг ҳақиқатан ҳам айланишини аллақачон яхши билишарди ва энди уларга Бруно ва Галилейнинг тақдири каби аянчли ҳукм хавф солмаётган эди. Лекин, Фуко маятниги ва тажрибаси, Ернинг айланишини жуда осон ва тушунарли шаклда исботлаб берган илк физик тажриба бўлди.

Fuko mayatnigi va tajribasi  

Бунгача бу борадаги барча билимлар, истисносиз равишда фақат назарий йўналишда талқин қилинар эди. Бу борада Фуконинг ўзи шундай ёзганди: - “Ҳодиса секин-асталик билан бошланади ва қайтиб тўхтамайдиган бўлиб ривожланади... У билан тўқнаш келган киши бир неча дақиқага мулзам бўлиб қолади ва сукут аралаш тафаккурга ғарқ бўлади. Кейин эса, бизнинг фазо бўйлаб бетўхтов ҳаракат қилаётганимиз ҳақидаги нисбатан ўткир ва кескин фикрлар билан яна йўлида равона бўлади”.

Фуко бир неча ажойиб кашфиётларни амалга оширган

 

Фуко ўзи ёшлик йилларида тиббиёт йўналишида таҳсил олган бўлиб, лекин, ўзида айрим психологик омиллар сабабли, кейинчалик врачлик соҳасини ташлашган мажбур бўлган. У қондан қўрққан. Шундан сўнг у физика билан машғул бўлган ва бир неча ажойиб кашфиётларни амалга оширган. Агар Сизга мақолада ёритилган мавзу қизиқарли бўлса, ушбу соҳага бағишланган навбатдаги мақола билан мана бу саҳифада танишиб чиқишингиз мумкин.

Ушбу wеб-сайт маъмури ва муаллифи ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

Р.S. Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг! Агар мақолага муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Sharqshunoslik-instituti-miniatyura

Тошкент Давлат Шарқшунослик институти тарихи

1918 йил ноябрь ойида Тошкентда Туркистон Шарқшунослик институти ташкил этилди. Бу институт ўрта Осиёда ягона …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *