Последние новости
Platon jismlari yoki muntazam ko‘pyoq-miniatyura
Домой » ЯНГИЛИКЛАР » ФАН-ТАЪЛИМ » Платон жисмлари ёки мунтазам кўпёқ қандай намоён бўлади?

Платон жисмлари ёки мунтазам кўпёқ қандай намоён бўлади?

Мунтазам кўпёқ бу – ёқлари мунтазам кўпбурчаклардан ташкил топган...

Платон жисмларини мактаб геометрия курсида мунтазам кўпёқлар деб таништирилади. Мунтазам кўпёқ бу – ёқлари мунтазам кўпбурчаклардан ташкил топган, яъни, томонлари ва бурчаклари тенг катталикда бўлган уч ўлчамли геометрик объектдир. Платон жисмининг ҳар бир чўққисидан бир хил сондаги қирралар чиқиб келади.

Платон жисмлари ёки мунтазам кўпёқ қандай намоён бўлади?  

Платон жисмлари ичида энг таниқлиси ва соддаси бу – куб бўлиб, унинг ҳамма 6 та ёғи бир хил ўлчамдаги квадратлардан ташкил топган бўлади. Қадимги юнонлар геометрияни жуда яхши ривожлантиришган эди. Умуман олганда атиги 6 хил платон жисмлари ясаш мумкинлигини ҳам эрамиздан аввалги Юнонистон математиклари аллақачон исботлаб қўйишган.

Платон жисмлари ёки мунтазам кўпёқ қандай намоён бўлади?

Бу олти хил мунтазам кўпёқлар қуйидагилардир: - куб, тетраедр, октаедр, додекаедр, ҳамда, икосаедр. Масалан, икосаедр ёқлари 20 та мунтазам учбурчаклардан иборат бўлади. Тахминан, эрамиздан аввалги 428-348 йилларда яшаб ўтган юнон олими Платон ўзининг «Тимей» номли асарида ушбу мунтазам кўпёқлардан бештасининг ясалиши ҳақида батафсил тўхталган.

Platon jismlari yoki muntazam ko‘pyoq-2  

Платон ушбу жисмларнинг симметрияси ҳамда, математик жозибасига лол қолиш билан бирга, ушбу шакллар Коинотни ташкил қилувчи тўрт асосий унсурларнинг моҳият шамойилини ҳам белгилайди деб ҳисоблаган. Хусусан, олов тетраедр шаклидаги зарралардан ташкил топади деб ўйлаган бўлса, ҳавони у октаедр кўринишидаги зарралардан иборат деб ҳисоблаган.

Сув эса, платон жисмлари орасида энг «силлиқроғи» бўлган икосаедрлардан ташкил топган деб қабул қилинган. Ерни, яъни, тупроқни эса Платон энг мустаҳкам ва барқарор кўпёқ – кублардан тузилган деб таъкидлаган. Бешинчи шакл – додакаедр само бўйлаб юлдузларнинг жойлаштирилишида аҳамият касб этган деб ишонилган.

Platon jismlari yoki muntazam ko‘pyoq-3  

Самослик Пифагор тахминан эрамиздан 550 йил муқаддам, яъни, Будда ва Конфутсий замонасида яшаб ўтган бўлиб, унинг асарларида ушбу мунтазам кўпёқлардан учтаси – куб, тетраедр ва додакаедр ҳақида қайд этилади. Лекин, платон жисмларини тошдан йўниб ясашга бўлган уринишлар Платондан минг йиллаб аввал, сўнгги неолит даврида яшаган одамлар томонидан ҳам бажарилгани маълум.

Platon jismlari yoki muntazam ko‘pyoq-4  

Шундай тошдан йўнилган платон жисмлари намуналари Шотландия ҳудудидан топилган бўлиб, археологлар томонидан айнан сўнгги неолит даврига тегишли экани тасдиқланган. Немис астрономи Иоганн Кеплер (1571-1630) эса сайёраларнинг Қуёш атрофида айланиш ҳаракати йўналишларини тушунтириш учун бир-бирининг устига кийдирилган платон жисмларидан иборат манзарани тасаввур қилишга уринган.

Platon-jismlari-yoki-muntazam-ko‘pyoq-johannes-kepler  

Гарчи, Кеплернинг фаразлари хато бўлиб чиққан бўлса ҳам, у Коинот ҳодисаларининг геометрик жиҳатларини ўрганишга бўлган илк уринишлардан бири эди. Оддий додакаедр ёқлари 12 та мунтазам бешбурчаклардан иборат бўлади. Расмда эса, ёқлари сферик шаклда ифодаланган ва қирралари гипербола бўлган гиперболик додакаедр кўрсатилган.

Агар Сизга мақолада ёритилган мавзу қизиқарли бўлса, ушбу соҳага бағишланган навбатдаги мақола билан мана бу саҳифада танишиб чиқишингиз мумкин.

Ушбу wеб-сайт маъмури ва муаллифи ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

Р.С. Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг! Агар мақолага муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Ўзнетда саводсизлик муаммолари ёки ...

Ўзнетда саводсизлик муаммолари ёки ...

Ўзнетда саводсизлик муаммолари ёки ўзбек тилидаги сайтларда тилга бўлган эътибор   “Тилга ихтиёрсиз, элга эътиборсиз“. …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *