Последние новости
Домой » ЯНГИЛИКЛАР » ЖАҲОН » Франциянинг “World history ARTE”  канали Самарқанд шаҳрида
Франциянинг “World history ARTE”  канали Самарқанд шаҳрида

Франциянинг “World history ARTE”  канали Самарқанд шаҳрида

Самарқанд шаҳри ўзининг қадимий урф-одатлари, анъаналари билан дунёнинг турли чеккасидан ташриф буюраётган сайёҳларни ва қолаверса журналистларни ҳам ўзига жалб этиб келмоқда. Бу тарихий шаҳарнинг туризм салоҳиятини дунёга намоён этиш ва юртимизга ташриф буюрмоқчи бўлган сайёҳларга ватанимиз тарихи ҳақида кўпроқ маълумот етказиш мақсадида ҳозирги кунда халқаро телеканаллар Ўзбекистон ҳақида кўплаб видеороликлар, телекўрсатувлар тайёрлашмоқда.

Франциянинг “World history ARTE”  канали Самарқанд шаҳрида  

Айнан ана шу мақсадда Франциянинг “World history ARTE” канали режиссёрлар гуруҳи Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди. Канал ижодкорларининг Самарқанд шаҳрига ташрифидан кўзланган мақсад, қадим тарихга эга масжид-у мақбаралар, Самарқанд шаҳрида яшаб фаолият олиб борган ёзувчи ва шоирлар ҳамда туризм соҳасининг бугунги кундаги ривожи тўғрисида махсус теле-дастур тайёрлашдир.

Франциянинг “World history ARTE”  канали Самарқанд шаҳрида  

Маълумот тарзида хабар қилинадики, ушбу ролик АРТE каналида эфирга узатилади. Тасвирга олиш ишлари ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда.

Ушбу веб-сайт маъмури ва муаллифи ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

P.S. Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг! Агар мақолага муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Визасиз режим жорий этилган мамлакатлар сони 45 тага ошди

Визасиз режим жорий этилган мамлакатлар сони 45 тага ошди

Визасиз режим жорий этилган мамлакатлар сони яна бирқанча ортди Қатор хорижий давлатларнинг таклифларини ҳисобга олган …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *