Последние новости
Домой » YANGILIKLAR » TEXNOLOGIYA » Интернетдаги турли таҳдидлар ва ёш авлодни улардан ҳимоялаш
Интернетдаги турли таҳдидлар ва ёш авлодни улардан ҳимоялаш

Интернетдаги турли таҳдидлар ва ёш авлодни улардан ҳимоялаш

Бугунги кунимизни модернизация жараёни ва оммавий ахборот воситаларисиз тассаввур қилиш қийин. Айниқса, интернет орқали қабул қилинадиган ахборот бир мунча ҳавф солаётгани ҳаммамизга сир эмас. Интеренет кун сайин ҳар бир ташкилот, ижтимоий муассаса, ўқув юртлари, хонадонимизга кириб келмоқда. Республикамизда интернетдан фойдалнувчилар сони ҳаддан ташқари ёшлар ҳисобига ортиб бормоқда.

Умумжаҳон миқёсида олганда ҳам бу миқдорни сезиш мумкин. Кўпчилик ёшлар ҳаётий тасаввурга етарлича эга бўлмаса-да, аммо ахборот воситасига айланиб қолмоқда. Бу таажжубсиз ҳолат, чунки ёшлар ўзларига реферат ёки курс иши излаб, мусиқа эшитиш, ўзига ёққан китобни юклаб олиш ёки форум мавзуларини жонли мушоҳадаларида иштирок этиш орқали интернетга кириб бормоқдалар.

Интернетдаги турли таҳдидлар ва ёш авлодни улардан ҳимоялаш

Интернет таълим олиш, дам олиш ёки дўстлар билан мулоқот қилишнинг ажойиб ва фойдали воситаси бўлиши мумкин. Аммо ҳаётга реал кўз билан қарайдиган бўлсак, тармоқ ўз ўрнида хавфдан ҳам ҳоли эмас: - унинг ҳам ўзига хос безорилиги, жиноий олами, зарари ва номақбуллик томонлари мавжуд.

Виртуал мулоқот инсонларга, айниқса болаларга зарар келтирувчи манба бўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Охирги пайтларда Интернетда кўпгина тажовузкор ва ижтимоий хавфли материаллар кўпайиб бормоқда. Катта ёшдагилар болаларни ушбу хавфлардан асраш учун интернетдан фойдаланишларига эътибор қаратишлари муҳимдир. Бугунги кунда ахборот технологиялари шиддат билан ёйилмоқда.

Компьютердан фақат ишчи ўринларида эмас, балки маиший турмуш масалалари, хонадонда ва дам олишда ҳам кенг фойдаланилмоқда. Булар орасида шахсий компьютердан ташкилотлардан кўра хонадонда фойдаланиши кўп ҳажмни ташкил этмоқда. Бу халқаро анъанага айланган ҳолат бўлиб, бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмайди.

Интернет маълумотлари ва унда тарқалаётган маълумотларнинг барчаси ҳам сифатли эмас ёки ўз муаллифлигига эга эмас. Бундай ҳолатларда тўғри хулоса чиқариш ва интернетдан тўғри фойдаланиш барчамиздан талаб қилинади. Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш учун олиб борилаётган ишлар: − олий ўқув юртлари, касб – ҳунар коллежлари, мактабларда “Ахборот ҳавфсизлиги” фанини дарсликларга киритилиши; − “Миллий ғоя” фанининг асосини глобаллашув ва модернизация жараёнида ахборот ҳавфсизлиги ташкил етиши; − Инернет тармоқларида миллий сайт ва дастурлар сонининг ортиб бориши.

Интернетдаги турли таҳдидлар ва ёш авлодни улардан ҳимоялаш

Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Асосий мақсад эса, ёшлар ва фойдаланувчилар ўртасида ахборот “иммунитетини” шакллантириш ҳисобланади. Интернет орқали нафақат ишончсиз маълумот олиш, балки товламачиликлар, бузғунчиликлар, пул маблағларини, шахсий маълумотларни ўғирлаш ҳолатлари ҳам кўп кузатилмоқда.

Бундан кўриниб турибдики, интернетдан фойдаланишнинг ҳуқуқий ва аҳлоқий асосларини билиш ва унга амал қилиш талаб қилинади. Бундай ҳолатлар асосан ёшлар орасида кузатилаётганлиги сабабли, ота оналарга қуйидаги бир нечта эслатмалар мавжуд: - Номақбул дастурий таъминотлар нима? Фарзандларингизга “номақбул дастурий таъминот” сифатида Сизнинг розилигингизсиз нотаниш кишини компютерда дастурий жараённи бажарувчи дастур тушунилишини тушунтиринг. Улар Сиз ва оилангиз ҳақида шахсий маълумотлар йиғиши ёки реклама маълумотлари, эълонларни кўрсатиши мумкин. Интернетдаги жиноят хавфини камайтириш учун нима қилиш лозим?

Болалар интернетдан фойдалана туриб ёвуз ниятли одамларга дуч келиб қолмоқдалар. Интернетдаги номаълум киши билан мулоқот ишончли ва дўстона муносабат ўрнатишга имкон яратади. Жиноятчи ушбу афзалликдан фойдаланган ҳолда тажрибасиз ёшларни ўзига боғлаб олмоқда. Сиз фарзандингизни тармоқдан қандай фойдаланаётганлигини назорат қила олсангиз, уни интеретдаги турли хавфлардан асрай оласиз.

Интернетдаги товламачилик нималардан иборат? Интернет муҳитида товламачилик хакерларнинг “фишинг” техникасини қўллаш орқали кенг тарқалган. Бунда сохта электрон хатда етакчи тугун (узел) ҳаволаси киритилади. У фойдаланувчи учун амалда товламачилик характерига эга бўлса-да, аммо расмийдек кўзга ташланади. Хакер фойдаланувчи ишончини қозониб, унинг паролини, кредит картаси рақамини ва бошқа махфий ахборотларни унинг зарарига фойдаланиш учун ўзлаштиришга ҳаракат қилади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, глобаллашув ва компютер асрида яшар эканмиз, ундан истеъмолчи сифатида тўғри ва самарали йўлда фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Интернетдан фойдаланишда ҳар доим керакли қонун қоидаларга риоя қилиш, унинг ҳуқуқий ва аҳлоқий нормаларидан бохабар бўлиш, шахсий хавфсизлигимизни таъминлай олиш ва энг асосийси далил билан фикрни фарқига бора олиш муҳим аҳамият касб этади.

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Интернетда пул ишлаш сирлари. Иккинчи қисм.

Интернетда пул ишлаш сирлари. Иккинчи қисм.

Интернетда пул ишлаш сирлари. Иккинчи қисм. Don't act so surprised, Your Highness. You weren't on …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *