Последние новости
Aliexpress — дунёдаги энг машҳур онлайн интернет савдо портали
Домой » ЯНГИЛИКЛАР » ЖАҲОН » Aliexpress — дунёдаги энг машҳур онлайн интернет савдо портали

Aliexpress — дунёдаги энг машҳур онлайн интернет савдо портали

Салом, азиз дўстлар ҳамда муҳлислар! Сизлар билан LiveJournal.Uz номли мен учун ардоқли бўлган шахсий веб-сайтим саҳифаларида нашр қилинаётган навбатдаги мақолада яна бир бор учрашиб турганимдан беиҳтиёр мамнунман!

Aliexpressда онлайн савдо-сотиқ юритиш

Сиз дунёдаги энг машҳур Aliexpress онлайн интернет савдо портали ҳақида эшитганмисиз? Агар йўқ бўлса, мен Сизга ушбу мақолам орқали унинг асосчиси кимлиги, унинг биографияси, фаолияти, оиласи ҳамда даромадлари, умуман ҳамма-ҳаммаси ҳақида батафсил тушунтириб ўтаман, фақат Сиз шошмасдан мақолани бир бошдан бошлаб сўнгги қаторигача ўқиб чиқинг, шунда Сиз тўлақонли маълумотга эга бўласиз.

Сиз мазкур веб-ресурсга ташриф буюриб ушбу мақолани ўқиётган экансиз, демак Интернет тармоғидан биринчи марта фойдаланмаётганингизга аминман.

Бундан кўриниб турибдики, барчани бир хилда қизиқтираётган Интернет тармоғида пул ишлаш каби долзарб мавзу Сизни ҳам четлаб ўтмаган. Шу соҳани кенг ёритиб бориш мақсадида, бунинг натижасида эса кишиларга батафсил ва атрофлича, кенг қамровли маълумотларни тақдим этишни ўз олдимга вазифа сифатида қўйган эканман, мақолаларим Сизларга манзур бўлишидан, шунингдек Сизга бир оз бўлсада наф келтиришидан беиҳтиёр ҳурсанд бўламан.

Aliexpress — дунёдаги энг машҳур онлайн интернет савдо портали

Бинобарин, Интернет тармоғидан биринчи кун фойдаланмаётган экансиз, Интернет соҳасида тадбиркорлик фаолиятини юритувчи кишилар, компаниялар, ташкилотлар ва муассасалар билан яқиндан таниш эканлигингизга ҳеч қандай шубҳам йўқ.

Шулар қаторида, “Alibaba Group” компанияси ҳақида ҳам эшитган ёки бевосита танишган бўлишингиз мумкин. Агар танишмаган бўлсангиз, унда марҳамат, мен ушбу мақоламда дунёда энг машҳур Интернет онлайн савдо-сотиқ фаолияти билан шуғулланиб шуҳрат қозонган компания ҳамда унинг асосчиси, олиб бораётган фаолияти, унинг даромадлари ва ҳоказолар ҳақида атрофлича ахборот беришга баҳоли қудрат ҳаракат қиламан.

Келинг, “Alibaba Group” компаниясининг асосчиси ва компания Директорлар Кенгашининг Раиси — Ма Юнь ёки Джек Ма жанобларининг биографияси билан танишиб чиқсак.

Ма Юнь ёки Джек Ма жанобларининг биографияси

Ма Юнь ёки Джек Ма — 1964-йилнинг 10-сентябрь куни Хитой халқ Республикасининг Чжэцзян провинциясидаги Ханчжоу шаҳрида мусиқачилар оиласида таваллуд топган. Болалик чоғларидан бошлаб инглиз тилини ўрганишни орзу қилиб, велосипедини мингиб ўзи яшайдиган шаҳарга яқин меҳмонхоналарнинг бирига бориб хорижий меҳмонлар билан инглиз тилида суҳбатлашиб, шу тилни ўзлаштиришга тиришган.

Aliexpress — дунёдаги энг машҳур онлайн интернет савдо портали

Ўзининг тил ўрганишга бўлган қизиқишлари кетидан уни янада чуқурроқ ўзлаштириш мақсадида ўзи яшайдиган шаҳарга келган хорижий меҳмонларни шаҳар, ундаги тарихий обидалар ва қадамжо масканлар билан таништириш учун бепул гид сифатида ишлашга ҳам жазм қилган.

Икки маротаба колледжга кириш имтиҳонларида муваффақиятсизликка учраб, ўқишга кираолмаган. Шундан сўнг 1988-йилда ўзи яшайдиган шаҳардаги Педагогика институтининг инглиз тили йўналиши бўйича таҳсил олиб тугатган. Кейинчалик мазкур институтга ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинган ва ойига 12-15 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақига кўниб меҳнат қилган. У оилали, турмуш ўртоғи ўзининг курсдоши Чжан Ин исмли аёл, икки нафар, бир ўғил ва қиз фарзандлари бор.

Aliexpress — дунёдаги энг машҳур онлайн интернет савдо портали

Ма Юнь ёки Джек Ма жанобларининг меҳнат фаолияти

Ўтган асрнинг 90-йилларини бошларида ушбу даргоҳдан ишдан бўшаб, узоқ вақт ўзига мос келувчи иш ахтариб, ҳаттоки “Kentucky Fried Chicken” («Жареный цыплёнок из Кентукки») номли таниқли ресторан менеджерининг ёрдамчиси сифатида ҳам ишга жойлашаолмаган. Бир неча йиллар давомида турли хилдаги ишларни бажариб тирикчилик юритган.

Сўнгра, 1995-йилда Ма Юнь савдо-сотиқ Палатаси вакиллари билан биргаликда таржимон вазифасида Сиэтлга боришга муваффақ бўлган. Шунда АҚШда бир дўсти унга Интернет тармоғини ишлашини унга кўрсатган ва у бундан ҳурсанд бўлиб Интернет тармоғи орқали ўз ватани ҳақида бирор бир маълумот олиш учун Yahoo излаш тизимидан ахборот излаб топишга ҳаракат қилган, аммо натижада излаш тизимида бундай маълумот мавжуд эмас деган ёзувни кўриб жуда ҳам кўнгли ўксиган.

Ўша даврларда Ма Юнь ҳали у Интернет тармоқ тизимини мавжудлиги ва ишлаш тизимини мутлақо тушунмас эди, ҳаттоки компьютердан ҳам фойдаланишни билмасди. Шундан сўнг, ўз ватанида Интернет компания ташкил этишни мақсад қилиб, ўзининг турмуш ўртоғи ва яқин дўстининг ёрдамида 2.000 АҚШ доллари миқдорида маблағ тўплаб ушбу компанияни ташкил этадилар.

Aliexpress — дунёдаги энг машҳур онлайн интернет савдо портали

Молиявий қийинчилик оқибатида компания ўз фаолиятини унинг уйида бошлашдан бошқа чора топилмайди. Дастлаб улар веб-сайт яратиш ишларини йўлга қўядилар ва бир қатор мувффақиятларга эришадилар. Кейинчалик у ўша кунларни қуйидагича эслайди;

“Биринчи кун Интернет тармоғига уланганимизда, мен ўз яқин дўстларимни таклиф этдим. Веб-саҳифа юкланишигача уч соат вақт кетди. Бу орада биз дўстларим билан бирга телевизор томоша қилдик, суҳбатлашдик ва ҳатто карта ҳам ўйнадик. Лекин мен ниҳоятда мағрурланардим ва ниҳоят мен дўстларимга Интернет тармоғи ҳақиқатан ҳам мавжуд эканлигини исботладим” – дейди.

Орадан уч йил ўтгач компаниянинг даромади 5.000.000 (беш миллион) юаней (800.000 АҚШ доллари)ни ташкил этган.

Шундан сўнг, Ма Юнь 1998-1999-йиллар давомида “Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги” ҳузуридаги Хитой халқаро электрон савдо марказини бошқарган. 1999-йилда Ма Юнь ўзи мустақил тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида ушбу лавозимдан бўшаб, 17 нафар дўстлари билан биргаликда кичик ва ўрта ишлаб чиқариш корхоналарини сотишга ихтисослашган “Alibaba Group” Компаниясини ташкил этишади.

Мазкур компанияни тўлақонли иш бошлаши учун 60.000 АҚШ доллари сарфланган. Компаниянинг номи дунё халқлари ўртасида хазина мазмунини англатгани ва бошқа халқлари тилларида ҳам бир хилда айтилиши ҳамда киши онгида тез сақланиши осонлиги сабабли уни шу ном билан аташга қарор қилишган.

Aliexpress — дунёдаги энг машҳур онлайн интернет савдо портали

1999-2000-йиллар орасида компания ўтказилган танловда 25.000.000 АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияни ютиб олишга эришган бўлишига қарамай, иқтисодий зарар билан ишлашни давом эттирган.

Шу орада компания Хитойдан товарларни экспорт қилувчи корхоналар учун АҚШ давлатидан харидорларни излаб топиш ва уларни савдога жалб қилиш тизимини ишлаб чиқгач, иқтисодий инқироз ниҳоясига етди. 2002-йилнинг бошига келиб компаниянинг соф даромади 1 (бир) АҚШ долларини ташкил қилган ва тез орада яшин тезлигида даромад орттириш юқорилашиб кетган.

2003-йилдан бошлаб Ма Юнь бир қатор “AliMama”, “AliPay” ва “Taobao” каби машҳур компанияларни ташкил этишга асос солди. “Taobao” компанияси дунёга яхши таниқли бўлган “eBay” компаниясининг аналоги сифатида яратилган бўлиб тез орада юқори кўрсатгичларга ва муваффақиятларга эришди.

Тез орада “Taobao” компанияси мислсиз тарзда оммалашиб, тараққий этди ва 2006-йилга келиб у дунё ҳамжамиятида катта шаҳрат қозонишга эришди. Бунинг натижасида шу пайтга келиб “eBay” компанияси Хитой давлатидаги ўз ваколатхонаси фаолиятини тугатишга мажбур бўлади.

Шундан сўнг “Taobao” компаниясининг акциялари сони ва қийматини ўсиб бориши ҳамда компаниянинг шуҳрати дунёга кенг оммалашгани муносабати билан “eBay” компанияси ўз акцияларини сотиб олишни Ма Юнга таклиф қилади, лекин Ма Юнь ўзи асос солган компанияларининг фаолиятини назорат қилишни афзал топиб, бу таклифни қабул қилишдан воз кечади.

Aliexpress — дунёдаги энг машҳур онлайн интернет савдо портали

Бир вақтнинг ўзида, Ма Юнь табиатни асраш бўйича фаол курашчи бўлибгина қолмай, 2009-йилда унинг қарорига асосан компания ўз фаолиятидаги тижорат сиёсатини қайта кўриб чиқди ва барча савдо шаҳобчаларида акуланинг сузгич қанотидан тайёрланадиган маҳсулотлар билан савдо қилишни тақиқлади.

Бунинг ўрнига Ма Юнь Yahoo компаниясининг асосчиси Джерри Янгани қўллаб-қувватлашни афзал кўрди, негаки, у эса ўз вақтида “Alibaba Group” компаниясининг ривожланишига 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритди. 2012-йилнинг якунига келиб “Alibaba Group” компаниясининг айланма маблағи 1 триллион юанейни ташкил қилди.

2013-йилда Ма Юнь компаниянинг Президенти лавозимини топширган бўлишига қарамай, Директорлар Кенгашининг Раиси сифатида бошқарувнинг Олий мансабини эгаллаб келмоқда. Компаниянинг Президенти лавозимидан кетгач, Ма Юнь Хитой табиатни ҳимоя қилиш Кенгашининг Раиси сифатида фаолият юритиб келди. Шу даврда у табиатни асраш, ҳаво ва сувнинг тозалигини сақлаш дастурларини амалга ошириш учун компаниянинг соф даромади ҳисобидан ҳар йили 0,3% миқдорида маблағ ажратиш ҳақида қарор қабул қилди.

Ма Юнь ёки Джек Ма жанобларининг даромадлари

2014-йилнинг сентябрь ойида “Alibaba Group” Компанияси ўз акцияларини Нью-Йорк фонд биржасига сотувга чиқариши ҳақида эълон қилди. Расман тарзда эълон қилинган оммавий пресс-релизда қайд этилишича, компания 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этишга қарор қилган.

Лекин, компания IPO (ай-пи-о) (ингилизча Initial Public Offering) — (русча — первая публичная продажа) биринчи оммавий савдони амалга ошириш тарихида энг самарали деб эътироф этилиб, 25 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияни жалб этишга эришган. Ўша даврда компаниянинг капитал жамғармаси бозор нархидан келиб чиқиб баҳоланганда 231 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган.

2015-йилнинг якунига келиб “Alibaba Group” Компанияси тизимида фаолият юритувчи ишчи-ходимларнинг сони 35.000 кишини, компаниянинг капитал жамғармаси 266 миллиард АҚШ долларини, айланма маблағлари миқдори эса 76,2 миллиард юанейни ташкил қилган.

Aliexpress — дунёдаги энг машҳур онлайн интернет савдо портали

Шунингдек, 2015-йилнинг якунида дунёнинг 240 давлатларидан компаниянинг савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи рўйхатдан ўтган фойдаланувчи мижозларининг сони 65 миллиондан ортган.

Компания ўзининг асосий фаолиятини Хитой халқ Республикаси ҳудудида амалга оширсада, дунё ҳамжамиятининг бошқа бир қатор халқаро бозорларида ҳам бевосита фаолият юритиб келмоқда. 2012-йилда “Alibaba Group” Компанияси Россия Федерациясининг  “Qiwi” компанияси билан ўзаро ҳамкорлик шартномаси тузиш йўли орқали ушбу давлат бозорига ҳам кириб боришга эришди.

Орадан бир йил ўтгач, “WebMoney Transfer” тизимига уланди, 2014-йилда эса “Яндекс.Деньги” тизими орқали Россиянинг Сбербанкини шу ном остида фаолият кўрсатувчи Интернет ҳамёнлари ва касса терминаллари орқали тўловларни амалга ошириш ишларини йўлга қўйди.

Хитойнинг энг бой инсони Джек Ма нега бахтсиз?

Alibaba” компаниясининг асосчиси бўлган Джек Ма “CNBC” каналига берган интервьюсида ўзининг бахтли эмаслигини айтиб ўтган.

“Бу ой босимларнинг ҳаддан зиёдлиги учун ўзимни бахтли ҳис қилмаяпман. Ўзимни бахтли қилишга ҳаракат қиляпман. Чунки мен бахтсиз бўлсам, менинг ҳамкасбларим ҳам, акционерларим ҳам, харидорларим ҳам ўзларини бахтсиз ҳис қилишади”, — дейди Джек Ма.
“Инсонлар бой бўлиш яхши дейишади. Тўғри, бой бўлиш яхши, лекин Хитойдаги энг бадавлат одам бўлиш эмас. Чунки сен бой бўлсанг, атрофингда кўплаб одамлар сенинг бойлигинг учун ёнингда бўлишади. Бу одамга оғир ботади”, — дейди “Alibaba” бош раҳбари.

Шунингдек, ҳозирда Джек Ма ўз пулларини ўзи яратган жамият фойдасига ишлатишнинг турли йўлларини излаётганини айтиб ўтган.

Ушбу веб-сайт маъмури, мақолаларнинг муаллифи ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга ва оилангизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик, бахтли ҳаёт кечириш ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

P.S. Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг! Агар мақолага муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан. Олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Интернетда пул ишлаш сирлари. Биринчи қисм.

Интернетда пул ишлаш сирлари. Биринчи қисм.

Интернетда пул ишлаш сирлари. Биринчи қисм. Don't act so surprised, Your Highness. You weren't on …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *