Последние новости
Саудия журналистни ўлдиришни ким буюрганини очиқлаши керак.
Домой » ЯНГИЛИКЛАР » ЖАҲОН » Саудия журналистни ўлдиришни ким буюрганини очиқлаши керак.

Саудия журналистни ўлдиришни ким буюрганини очиқлаши керак.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Саудия Арабистони журналист Жамол Хашоггини ўлдиришни ким буюрганини очиқлаши шарт ва айбдорлар Истанбулда судланиши зарур, - деб баёнот берди.

Саудия журналистни ўлдиришни ким буюрганини очиқлаши керак.

Эрдоғаннинг айтишича, Саудия Арабистони расмийларининг Хашогги консуллик биноси ичида юзага келган “муштлашув” оқибатида бехосдан ҳалок бўлгани ҳақидаги иддаоларига ишониб бўлмайди. Президентнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони расмийлари уни ўлдиришни бир неча кун давомида режалаштирган.

Айрим таҳлилчилар Туркия Эрдоғаннинг танқидларига қарамасдан, мамлакатга инвестиция киритиб келган Саудия Арабистони билан бутунлай тескари бўлишни истамаслигини айтмоқда.

Washington Post газетасига мақолалар ёзган Хашогги 2 октябрь куни Истанбулдаги Саудия консуллиги биносига кириши ортидан ғойиб бўлганди.

Саудия журналистни ўлдиришни ким буюрганини очиқлаши керак.

Туркия парламентнинг етакчи партияси олдида сўзлаган Эрдоған “қотиллик” сўзини 15 марта ишлатди. Эрдоған ғарб давлатлари етакчиларининг Саудия Арабистонини Хашоггининг ўлдирилиши бўйича тўлиқ жавобгарликка тортиш чақириқларини такрорлади.

– Бу каби ҳодиса учун бир гуруҳ хавфсизлик ҳамда резведка хизматлари аъзоларини айблаш бизни ёки халқаро ҳамжамиятни қониқтирмайди, – деди президент.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Анқара журналист ўлими бўйича ҳар қандай халқаро ёки БМТ тергови билан ҳамкорлик қилишини билдирган эди.

Истанбулдаги Алтинбаш университети ходими, халқаро алоқалар таҳлилчиси Аҳмет Қасим Хан:

– Туркия арқонни узун ташлаяпти. Менимча, (президентнинг) бугунги нутқи эскалация стратегиясининг бир бўлагидир. Туркия расмийлари, афтидан, бу ишни кўп қиррали масалага айлантиришга бел боғлаган, сабаби улар Саудия Арабистони билан бу масала бўйича ёлғиз қолишни истамайдилар - деди.

Байрутдаги Карнеги Яқин Шарқ маркази директори Маҳа Яҳё Саудия Арабистони эндиликда Туркия ҳамкори бўлмиш Қатар бойкотини тўхтатишга мажбур бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

– Эдроған мазкур инцидент ёрдамида Туркия учун учун иложи борича кўпроқ фойда ва чекиниш қўлга киритиш учун курашади, – деди у.

Эрдоған қотиллик бўйича тергов ҳақида сўзлар экан, Саудия Арабистони барча 18 гумонланувчини қўлга олиб, Туркияга юбориши кераклигини таъкидлади.

Саудия журналистни ўлдиришни ким буюрганини очиқлаши керак.

Саудия Арабистони расмийлари журналист ўлими изчил ўрганиб чиқилишини ҳамда айбдорлар жавобгарликка тортилишини билдирган.

Президент Эрдоған шаҳзода Муҳаммад Бин Салмонни тилга олмади, аммо қиролликда қабул қилинадиган қарорлар одатда ҳукмрон оила тепасидагилар розилиги билан амалга оширилишидан хабардор эканлигини тахмин қилиш мумкин.

Ханнинг айтишича, Эрдоған эҳтиёткорлик билан қадам ташламоқда. Шаҳзода Муҳаммад ошиб бораётган босим туфайли истеъфога чиқиши ёки бунга қарамасдан ўз лавозимида қолиши мумкин. Таҳлилчининг айтишича, Туркияга қарши сиёсат юритиб келаётган шаҳзода лавозимини топширса, Истанбул учун яхши бўлади.

Саудия журналистни ўлдиришни ким буюрганини очиқлаши керак.

Саудия Арабистони ва Туркия ўртасидаги алоқалар 2011 йилда “Араб баҳори” бошланган пайтда совуй бошлаган. Туркия айрим араб давлатларида ҳокимият тепасига келган исломчиларни қўллади. Саудия Арабистони ва унинг ҳамкори Бирлашган Араб Амирликлари эса умумараб суннийлик ҳаракати ўзларининг авлоддан-авлодга ўтувчи ҳукмронликларига таҳдид солишидан хавотирга тушди.

Таҳлилчиларнинг айтишича, Хашогги ўлими ортидан келиб чиққан вазият Туркия ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар яхшиланишига олиб келиши мумкин. Туркияда АҚШ пастори қўлга олиниши ортидан Вашингтон мамлакатга қарши иқтисодий санкция жорий қилган эди.

Саудия журналистни ўлдиришни ким буюрганини очиқлаши керак.

Эрдоған Хашогги ўлдирилган кун 15 нафар саудиялик фуқаролардан иборат бир гуруҳ шахслар Истанбулга келишганини, ўша куни журналист кийимига ўхшаш кийимдаги бошқа шахс консулликни тарк этганини айтди.

– Нима учун ушбу ҳодисага алоқадор 15 одам қотиллик куни Истанбулда тўпланди? Биз жавоб излаяпмиз. Уларга ким буйруқ берган? Биз жавоб излаяпмиз. Қотиллик очиқ-ойдин бўлиб турган пайтда нима учун бир-бирига зид билдирувлар эълон қилинди? Ҳалок бўлгани расман тан олинган шахс танаси нега ҳалигача топилгани йўқ? – деди президент.

Бу орада турк терговчилари консулликка тегишли автомобиль ичида уч чемодан, лэптоп ҳамда кийим топгани хабар қилинди. Автомобиль душанба куни ер ости гаражида топилган.

Сешанба куни Ар-Риёдда қирол Салмон ҳамда шаҳзода Муҳаммад Хашоггининг ўғли Салаҳ ҳамда укаси Саҳелни Ямама саройида қабул қилиб, ҳамдардлик изҳор қилган. исмини ошкор қилмаслик шарти билан Associated Press агентлиги билан суҳбатлашган Хашоггиларнинг оилавий дўсти Салаҳ ўтган йилдан бери мамлакатдан чиқарилмаётганини айтди.

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Aliexpress — дунёдаги энг машҳур онлайн интернет савдо портали

Aliexpress — дунёдаги энг машҳур онлайн интернет савдо портали

Салом, азиз дўстлар ҳамда муҳлислар! Сизлар билан LiveJournal.Uz номли мен учун ардоқли бўлган шахсий веб-сайтим саҳифаларида нашр …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *