Последние новости
Домой » ЯНГИЛИКЛАР » СУД-ҲУҚУҚ » Оққўрғонлик гўдаклар қотилининг иқрори
Oqqo'rg'onlik go'daklarning vahshiy qotilining iqrori

Оққўрғонлик гўдаклар қотилининг иқрори

Инсонга хос гўзал бир туйғу борки, унинг номини меҳр-оқибат деймиз. Юксак даражада қадрланадиган бу фазилат сабаб оила файзли, маҳалла обод, мамлакат тинч ва барқарор бўлиб бораверади.

Ҳаётда инсон табиатан ана шу риштага суянгани, ундан куч-қувват олгани боис унинг ўрнини ҳеч нима билан қиёслай олмаймиз.

Афсуски, орамизда мана шундай инсоний туйғудан мосуво, қалби мажруҳ кимсалар ҳам учраб турар экан. Зокирни (барча исмлар ўзгартирилган) ўзининг жирканч ишларидан лаззатланиши ортидан мудҳиш жиноятларни содир этаверадиганлар тоифасидан, деб ҳеч ким кутмаганди. У қўл урган ваҳшийликлар тафсилотини ҳикоя қилиб бериш осон эмас.

Оққўрғонлик бу йигит уч боланинг умрига зомин бўлгани сабаби асоссиз ғазаб ва нафрат холос. Аслида эса унинг қалбида меҳр-оқибатнинг ўзи йўқ. Ниҳоятда оғир ўтган суд жараёнларида одам ақлбовар қилмас ваҳшийликларига иқрор бўлиб, мурғак қалб эгаларини қай тарзда умрига зомин бўлганлигини айтиб берганлигини эшитишнинг ўзи бир азоб эди...

oqqorgonlik-godaklar-qotilining-iqrori-8

Биринчи қотиллик 2010 йил июнь ойининг ўрталарида содир бўлганда соат 10:30 эди. Зокирнинг ишга кетишига яна бир соат вақт бор. Уйида ҳеч ким йўқлиги учун зерика бошлайди. Вақтни ўтказиш мақсадида кўчага чиқади. Маҳаллада эса ҳеч ким йўқ. Шу вақтда уйининг рўпарасидаги қўшниси Алижон аканинг уйидан 7 ёшдаги Шерзод исмли бола чиқиб қолади.

Бир пайтлар қўшнисининг “Укам оилада ёлғиз ўғилсан, ёшинг ҳам ўтиб бораяпти, тезроқ уйлангин, ширин-шакар фарзандлар қувончидан ортиқ бахт борми дунёда?!” деган гаплари ёдига тушади. Ўринли айтилган маслаҳатдан негадир ғазаби чиқиб кетади. Қўшнисидан, айниқса унинг бегуноҳ фарзандидан ғазабланади.

Шу сабаб унинг ўғлини ўлдириш орқали қўшнисига азоб-уқубат етказишни ўйлайди. Тезда Шерзодни алдаб ёнига чақиради. Ўйинқароқ болакай чопқиллаб етиб келади. Унга яхши гапириб, момиққина қўлларидан етаклаганча ҳовлисига олиб киради. Айвон ёнига етганида тўхтаб, норасиданинг юзига зарб билан тўрт марта мушт туширади. Аёвсиз зарбалар таъсирида Шерзод чайқалиб ерга йиқилади.

Шунда Зокир айвонга илиб қўйилган сочиқни олиб, уни бор кучи билан бўғиб, 2-3 дақиқа ушлаб туради. Жажжи оёқлар жон талвасасида ер тепина-тепина мажолсизланиб боради. Дўмбоққина қўллар нажот излаб, қотилнинг билакларига осилади. Гул юзли боланинг бурнидан отилиб оқаётган қон ваҳшийга лаззат бағишлайди. Охир-оқибат ёвуз қўлида питирчилаганча ҳаётдан кўз юмади.

Болакайнинг ўлганлигига ишонч ҳосил қилгач, унинг мурдасини кўтариб, эски ҳожатхонага эгнидаги кийимлари билан бирга ташлаб юборади. Жиноятини яшириш учун узун ёғоч дастаси билан унинг мурдасини устидан босиб, ахлат ичига бўктиради. Сўнг ҳовлига чиқиб, Шерзоднинг тупроққа оққан қонига сув сепиб, ювиб ташлайди. Кейин ҳеч нима бўлмагандек юз-қўлини ювиб, уй кийимини алмаштириб, кўчага чиқади.

Бу пайт соат 11 дан ошиб қолган эди. Бир оздан сўнг автобус келиб, у ишга кетади. Орадан тахминан бир ҳафталар ўтиб, у мурда ташланган ҳожатхонани бузиб, ҳовлининг бошқа бир томонидан бошқа янги ҳожатхона қуради.

Зокир қўшнисининг уйига кириб, турли баҳоналар билан воқеалар ривожини билиб туради. Бу орада ҳатто қолган икки нафар фарзанди билан бирга ўйинқароқлик ҳам қилади. Ваҳший ўзини фош қилмасликка уриниб, қўшнисининг уйида марҳум норасиданинг суннат тўйини тасвири туширилган видеотасмани кўриб ўтирган вақтларида фарзанди тез орада топилишини айтиб, ота-онани юпатгандек бўлади.

Қотил қурбонининг расмларини кўриб ўтирган вақтларида ҳам сесканмайди. Шерзоднинг уйдагилари, маҳалладагилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эса уни бедарак йўқолган деб ўйлашганидан эса кўнгли тўқ, қабиҳлигини эса ўз-ўзича оқлаб юраверади.

Иккинчи ваҳшийлик эса 2014 йил август ойида содир этилади. Ўз ишидан ҳузурланиш ҳадисини олган ёвуз кўчадан челакда сув олиб келаётганида, қўшниси Шокир аканинг 9 ёшдаги ўғли велосипед миниб, айланиб юрганлигига кўзи тушиб қолади.

Оққўрғонлик гўдаклар қотилининг иқрори

Алижон ака берган маслаҳатни Шокир ака ҳам қўллаб-қувватлаган эди. У ҳам “Тезроқ уйлан, тўй ошини еб, бир маза қилайлик”, деганди. Шу лаҳзада унинг айтган гаплари учун Алижон акага ўхшаб азоб-уқубатда қолишини истайди. Бу қўшнисини ҳам қийналишини хоҳлаб, боласини ўлдириш орқали аламини олишни ўйлайди.

Мудҳиш режасини амалга оширишга уйида ҳеч ким йўқлиги яна қўл келади. Ён-атрофга қараса маҳаллада ҳам бирон-бир киши йўқ. Бу вазиятдан тезроқ фойдаланиш ҳаракатига тушиб, бола билан саломлашди. Уни ҳам алдаб уйига олиб киради. Борлиқни имо-ишоралар орқали тушунадиган забун бола табассум ортига яширинган қабоҳатни сеза олармиди?!

Улар ҳовлига киришганида қотил қўлидаги челакни қўйиб, қўллари билан ишора қилганча болани ҳовлининг ичкарисига бошлаб келади. Тузоққа тушганини англамаган бола кўзи қонга тўлиб бораётган ваҳшийнинг ишорасидан велосипедини ерга қўяди. Буйруқни бажаришга улгурмасданоқ юзига тушган зарбдан гандираклаб кетиб, ҳовлидаги шағал устига йиқилади. Боши билан тошга урилиб жароҳатланган жойдан қон оқа бошлайди. Жон ҳолатда бақирмоқчи бўлади, лекин забунлик унга панд беради. Овози паст, лекин шафқат тилаган оҳангда чиқади.

Шунда Зокир зудлик билан уни бўғиб, бир оз ушлаб туради. Бола жон аччиғида, қўллари билан ерни тирнашга тушади. Кўзларини очиб-юмганча аянчли хириллай бошлайди. Бўғиқ овоз аста сўниб, кўзларини юмади. Тананинг қимирламай қолганидан унинг ўлганлигига ишонч ҳосил қилиб, мурдасини иккинчи ҳожатхона томон судраб кетади. Боланинг мурдасини устидаги кийимлари билан бирга ҳожатхона чуқурига ташлаб юборади. Бу ҳожатхона аввалгисидан чуқурроқ бўлганлиги сабабли, мурда ахлат остига кўмилиб кетади. Танани ахлат ташқарисига чиқиб, кўриниб қолмаслигини олдини олиш ниятида устидан тупроқ ташлайди.

Ўз ишини ими-жимида тугатганидан кайфияти чоғ бўлиб, ҳовлига чиқади-да унинг велосипедини яшириб қўяди. Кейин одатдагидек, юз-қўлларини ювиб, уйга кириб хотиржам телевизор томоша қила бошлайди.

Учинчи жиноят эса орадан 3 йил ўтиб, яъни 2017 йилнинг 28 ноябрь куни содир этилади. Ўша куни у яна уйда ёлғиз ўзи қолади. Соат 11:30 да у томорқада кўлида кетмон билан ариқ очаётганди. Шундоққина, бир девор билан тўсилган ён қўшниси Зафар аканинг 3 ёшдаги ўғли Олимжон унинг ёнига келиб қолади. Жажжи ширин, эндигина тили чиққан бола унинг ҳаракатларини ҳайрат ва қизиқиш билан томоша қилади. Ҳаяжонланиб тикилаётган мунчоқ кўзлари, ўзига ярашган кокилини кўрган қотилнинг ёдига яна ўша суҳбат тушади.

Зокирни тезроқ уйланиши кераклиги ҳақидаги маслаҳатларни Зафар ака ҳам айтганди. Шунинг учун ҳам ундан ўч олиш мақсадида қўлидаги кетмоннинг орқа қисми билан Олимжоннинг бошига кучли бир зарб билан уради. Кутилмаганда берилган зарба натижасида Олимжон ерга йиқилганича қўл ва оёқлари ачинарли бир аҳволда титрай бошлайди.

Унинг бошидан оқаётган қондан лаззатланаётган ёвуз “Олимжон, болам, қанисан?” деб меҳр билан ўз боласини чақираётган онанинг овозини эшитиб қолади. Дарҳол болани ҳовлидаги омборхонага олиб кириб яшириб қўяди. Бу пайт мурғак гўдакнинг жони ҳали узилмаган эди. Кўзмунчоқ тақилган дўмбоққина қўлларини қимирлатиб яшашга, тирик қолишга интилаётганди.

oqqorgonlik-godaklar-qotilining-iqrori-7

Буни кўрган ваҳший эса уни тезда бўғишга киришади. Бироз вақт ўтиб қўлларини олганида эса унинг боши қимирлагандек туюлади. Шунда тезда кетмонни қўлига олиб, яна бир неча маротаба гўдакнинг бошига зарб билан уради.

Бу орада ҳовлининг пастки қисмидан қўшни аёлнинг “Зокир” деган овозини эшитади. У индамасдан, омборхонадан чиқмай, яшириниб туради. Бир оздан сўнг қўшни аёл, яъни Олимжоннинг онаси кўча томондан чақира бошлайди.

Шунда у унинг олдига чиқади. Қўшниси ундан “Чақирсам чиқмадингиз, қаерда эдингиз? Олимжонни кўрмадингизми?” деб сўрайди. У унга жавобан “Ухлаб ётувдим, чақирганингизни эшитмабман, Олимжонни кўрганим йўқ” дейди ўзини хотирижам тутиб. Шундан сўнг аёл маҳалланинг пастки томонига фарзандини излаб кетади. У эса ҳовлига қайтиб кириб, ахлат ташлаш учун мўлжалланган чуқурни бели бараварида ковлаб, тезда бола мурдасини устидаги кийимлари билан бирга ўша ерга кўмиб ташлайди.

Бир оздан сўнг қўшнисининг уйига чиқади. Унинг ортидан фарзандидан хавотир ола бошлаган она бир аҳволда кириб келади. Унга “Ўғлим Олимжон йўқолиб қолди” деб, яна кўчага югириб чиқиб кетади. Зокир ҳам унинг ортидан кўчага чиқади. Шунда аёл турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб олиш учун ундан телефонини бериб туришини сўрайди.

Ҳеч нимани билдирмасликка уринаётган ваҳший эса телефонининг пули йўқлигини унга айтади. Шу пайт кўчада қўшни Раҳима исмли онахон уларнинг олдиларига келиб қолади. Кўнгли нотинч она Раҳима холага ҳам ўғли Олимжонни йўқолиб қолганлигини йиғламсираб айтиб беради.

oqqorgonlik-godaklar-qotilining-iqrori-5

Шунда у аёлдан турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб олиш учун телефонини бериб туришини сўраган вақтида қотил йигит “Зафар акани янги телефон рақамини биламан, ўзим телефон қилиб бераман” деб, Раҳима холанинг телефонини қўлидан тезда олади.

Айни шу вақтда у ўз жиноятини фош қиладиган ҳаракатларни бехосдан содир қилганлигини сезмай қолади. Телефон рақамини тера бошлаганда, қилиб қўйган ишилардан хавотирлангани сабаб қўллари титраб, қалтирашдан тўхтамайди. Рақамларни тера олмаётганини кўрган Раҳима хола унга қалтирамаслигини, тезроқ қўнғироқ қилиб беришини айтади.

Шу дақиқада у руҳий ҳолатини яширишга зўр бериб телефон аппаратини қайтариб беришни сўраганида ҳам уни бермасликка уринади. Ёвуз қотил уларни шубҳаланмасликлари учун ўзини рақамларни тергандай қилиб кўрсатиб, телефонни бир оз қулоғига тутганча ушлаб туради. Бир оз вақт ўтиб ҳеч ким жавоб бермаётганлигини айтиб, телефонни эгасига қайтариб беради.

Ўзининг ҳолатини оқлашга ҳаракат қилиб Зафар акага қўнғироқ қилаётгани, лекин у жавоб бермаётгани, агар ишхонага кириб кетган бўлса, телефонни ўчириб қўйган бўлиши мумкинлигини, қолган шериклари ҳам телефонларига жавоб бермаётганликларини айтади.

Шунда қўшни аёл унга эътироз билдириб, “Акангиз ҳали ишхонага етиб бормаган, узр сизни ҳам йўлдан қолдирдим”, деганча ўғлини излаб Раҳима хола билан биргаликда маҳалла боши томонга юриб кетишади.

Болалар йўқолиши билан боғлиқ учинчи ҳолат маҳалладагиларни ниҳоятда ваҳимага солиб қўяди. Тезда бу ҳақда туман ИИБга мурожаат қилинади. Мана шунда кўпни кўрган, ҳаётда бой тажриба орттирган Раҳима исмли онахон мудҳиш воқеа содир бўлган кундаги Зокирнинг рақам тераётган вақтидаги ҳолатини эслаб, ундан шубҳаланганлигини ички ишлар ходимларига бирма-бир айтиб беради...

Oqqo'rg'onlik go'daklarning vahshiy qotilining iqrori

Балки, сиз бу ваҳший қотилнинг иқроридан уни ақли заиф бўлса керак, деган хаёлга боргандирсиз? Йўқ, асло ундай эмас! Аксинча, у соғлом ақл эгаси. Буни шу ҳақда суд-тиббий экспертиза натижалари ҳам тасдиқлаб турибди.

Бинобарин, ақли жойида бўлгани учун ҳам суд жараёнларида ашёвий далилларни олиш, ҳовлисидан болаларнинг жасади топилгани тўғрисидаги тасвирлар туширилган видеотасмани суд муҳокамасида кўрган вақтида мудҳиш жиноятининг руҳий азоби таъсиридан бир неча бор тоби қочиб қолди.

Ваҳший қотил ўз иқрорларини якунлар экан,  охирги вақтларда руҳан мислсиз азоблардан қийналаётганлигини, ҳаттоки тушларида уч бегуноҳ гўдакларнинг унсиз нолаларини кўриб чиқаётганлигини, ёлғиз қолганда эса кўзига уларнинг руҳи кўриниб, қаттиқ безовта бўлаётганини айтди.

oqqorgonlik-godaklar-qotilining-iqrori-4

Ҳаёт қонунлари адолатли – жиноятни жазосиз қолишига имкон бермайди. Зокир қўл урган ваҳшийликнинг узлуксиз уқубатлари, руҳий азоби уни ўз айбига иқрор бўлишга мажбур қилди.

Инсондаги зўравонлик, ўз ҳовурини босишдан қониқиш ҳисси ҳамиша яширин бўлиб келган. Ўзининг жирканч ишларидан лаззатланишга мойиллик охир-оқибат инсонийлик йўқолишига, ваҳшийликни кучайишига олиб келишини мана шу жиноят мисолида янада теранроқ англаймиз.

Шу боис бир-биримизга нисбатан меҳр-оқибат бор экан унинг бетакрор мўъжизаси ҳаётимизга янгича мазмун бахш этиб бораверади.

Дилшод ТОЖИБОЕВ
Жиноят ишлари бўйича
Тошкент вилоят суди раиси

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Elit eget tincidunt condimentum

Elit eget tincidunt condimentum

Pellentesque habitant morbi tristique senectus et netus et malesuada fames ac turpis egestas. Vestibulum tortor …

Один комментарий

  1. Автор комментария

    Привет! Это комментарий.
    Чтобы начать модерировать, редактировать и удалять комментарии, перейдите на экран «Комментарии» в консоли.
    Аватары авторов комментариев загружаются с сервиса Gravatar.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *