Последние новости
Домой » ЯНГИЛИКЛАР » ЖАМИЯТ » Эркаклар шахс сифатида камол топишлари учун кўмаклашадиган олтин қоидалар.

Эркаклар шахс сифатида камол топишлари учун кўмаклашадиган олтин қоидалар.

Ўзингизни шакллантириш фақат ўз қўлингизда.

Дунё олимларининг бу борадаги хулосалари!

  1. Кези келса ҳар қандай омадсизликдан ҳам фойда топа билиш мумкин ва бу уддабурон эркаклар учун ҳатто шартдир. Инқироз ҳам кишини ўсишга ундайди, вазиятни турлича бахолашга ўргатади ва энг муҳими бебаҳо тажрибага эга бўласиз. Ҳар қандай ҳолатни ўз фойдангиз учун йўналтира олишингиз керак.
  1. Ҳар бир воқеликни энг майда тафсилотларигача қайд этиб бориш керак. Органайзер тутишга одатланган маъқул. Режаларингиз, ғоялар ва албатта ўй-хаёлларингизни доим қайд қилиб боринг. Ёзилганлар хотирада яхши қолади ва қайдларни узоқ муддатгача сақлаш мумкин бўлади.
  1. Турли вазиятларни ҳар доим ҳам жиддий қабул қилмаслик керак. Бироз ҳазил-ҳузулга мойиллик ва ўзингизга нисбатан ўрнида ишлатилган танқидий қараш сизни ҳар қандай ҳолатдан қутқара олади. Асабийлашмасликка, ўтмишдаги гиналарни эсламасликка, кек сақламасликка ҳаракат қилинг. Булар фақатгина ўз зарарингизга ишлайди, азобланасиз. Ҳаётга ижобий ва қувноқ кўз билан боқинг.
  1. Юз беришидан чўчиётган қўрқувларингиз 90 фоиз ишонч билан айтиш мумкинки, ҳаётда асло содир бўлмайди. Қўрқувга йўғрилган хаёлларнинг барчаси ўз номи билан хаёлот маҳсули ва улар ҳеч қандай асосга эга эмас. Шу сабабли онггингизни бу каби хаёллар билан “оввора қилманг.
  1. Ўзингизни ҳеч қачон ўзга бир инсон билан таққосламанг. Кимдир сиздан устунроқ эканлигини тан олиш қийин албатта. Шунинг учун ўзингизни фақатгина ўзингизга нисбатан қиёсланг. Ўз устингизда мунтазам ишлаб, омад ва шахсий етукликка эришинг. Айтишадику, ўзингдан ўздинг-ўзгадан ўздинг, деб.
  1. Ҳозирда, айни дамда сиз эга бўлган нарсаларингиз учун ўзингизда шукроналик ҳиссини туйишингиз керак. Яқинларингизни, қон-қариндош ва атрофингиздаги жамики инсонларни қадрлашингиз шарт.
  1. Агар сиз вазиятни ўзгартира олмасангиз у ҳолда вазиятга нисбатан ўз қарашингизни ўзгартиринг. Бу ҳолатда сиз албатта ижобий натижага эришасиз. Зероки, замон сенга боқмаса сен замонга боқ, деган нақл бор.
  1. Муомала маданиятини, омма билан мулоқотни олий даражада ўзлаштиринг. Инсонларни яқин дўстингиздек билиб мулоқотга киришинг, очиқ бўлинг.
  1. Ўзингизни ҳадеб айблайверманг. Бу ҳол кучингизни кетишига, кўтаринки кайфиятингизни тушишига ва энг ачинарлиси шахсий комолотингизга путур етишига сабаб бўлади. Хато қилган тақдирингизда ҳам ундан тўғри хулоса чиқариб яна ўз йўлингизда ҳеч бир афсусланишсиз давом этишингиз керак. Инсон хато қилибгина тўғри йўлни топа олади.
  2. Ҳаётда ўз ўрнингизни топинг, фаол бўлинг. Ўсишдан тўхтаб қолманг. Агар сусткашликка йўл қўйсангиз кўзлаган мақсадингизга асло эриша олмайсиз. Доим ҳаракатда бўлинг.
  1. Бирор нарсага эришиш учун аввало ўзингиз нимадир беришингиз керак. Бу ҳаёт қонуни. Севги, меҳр-муҳаббат ва ёрдамни кутиш эмас бериш керак. Биринчи бўлиб севгингизни изҳор қилинг, биринчилардан бўлиб меҳр кўрсатинг, ёрдам қўлини беминнат узатингки сизга ҳам шак-шубҳасиз ана шундай жавоб қайтарилади.
  1. Паркинсон қонунида назарда тутилганидек, сиз ҳар қандай ишни ўзингиз кутганингизданда аълороқ ва тезроқ бажара оласиз. Агарда сизга бирор ишни охирига етказиш учун бир ҳафта муҳлат берилса буни уддалаш наздингизда қийиндек туюлади, мабодо шу иш учун атиги икки соат вақт ажратилди дейилса сиз шу заҳотиёқ эътиборингизни бир жойга жамлаб, бу ишни уддасидан албатта чиқа оласиз.

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Oqqo'rg'onlik go'daklarning vahshiy qotilining iqrori

Оққўрғонлик гўдаклар қотилининг иқрори

Инсонга хос гўзал бир туйғу борки, унинг номини меҳр-оқибат деймиз. Юксак даражада қадрланадиган бу фазилат …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *