Ultimate magazine theme for WordPress.

ЎЗБЕКИСТОН-ҚИРҒИЗИСТОН ЧЕГАРАСИДА МОЖАРО КЕЛИБ ЧИҚДИ

160

Кеча – 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи яқинида икки мамлакат фуқаролари ўртасида можаро юзага келди.

ОАВ маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг Боткен вилоятига туташ бўлган Фарғона вилояти таркибидаги Сўх туманида жойлашган Чашма қишлоғида сув учун катта жанжал рўй берган. Икки қишлоқ аҳолиси ушбу булоқ ўзларига тегишли эканини даъво қила бошлашган.

O‘zbekiston-Qirg‘iziston-chegarasida-mojaro-kelib-chiqdi-2

Интернетда тарқалган видеороликларда томонлар бир-бирини тошбўрон қилгани, чегара симтўсиқларини кўчириб олишга уринганини кўриш мумкин.

Қайд этилишича, юзага келган вазиятни бартараф этиш учун Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳаллий маъмуриятларининг масъул раҳбарлари воқеа жойида учрашган.

Шунингдек, Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Боткен вилоятига ташриф буюрди. Маълумотларда аниқлик киритилишича, Боронов Кубатбек Боткен вилоятининг Қадамжой туманига етиб борган. У Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув ўтказиши ва ўзаро икки мамлакатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида рўй берган можарони муҳокама қилишлари белгиланган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида чегарада юз берган воқеа натижасида 25 киши жароҳат олган, улар Айдаркен шаҳридаги Умумий амалиёт марказига ётқизилган. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

O‘zbekiston-Qirg‘iziston-chegarasida-mojaro-kelib-chiqdi-3

«Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юз берган ҳодиса натижасида жабрланганлар тўғрисида шуни маълум қиладики, Айдаркен шаҳридаги Умумий тиббий амалиёт марказига жами 25 нафар киши ётқизилди. Ҳозирда турли хил тан жароҳатлари олган тўрт нафар фуқаро шифохонада қолмоқда», – дейилади хабарда.

Икки киши реанимацияда, улар операциядан кейинги аҳволи шифокорлар томонидан оғир деб баҳоланмоқда. Икки киши жарроҳлик бўлимига ётқизилган, аҳволи ўртача оғирликда.

Қолган 21 киши бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг қониқарли ҳолатда амбулатор даволашга юборилди.

«Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Можаронинг сабаб ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда», — дейилади Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари ахборотида.

O‘zbekiston-Qirg‘iziston-chegarasida-mojaro-kelib-chiqdi-4

Қирғизистоннинг Қадамжой тумани Чечме қишлоғи ва Ўзбекистоннинг Сўх тумани Чашма қишлоғи аҳолиси ўртасидаги зиддият 31 май куни соат 12:30 атрофида келиб чиққан.

«Ҳаммаси икки қишлоқ аҳолиси (чечмеликлар ҳам, чашмаликлар ҳам) биргаликда Чечме қишлоғидаги булоқни тозалаётган вақтда юз берган. Булоқ давлатлардан бирига тегишли экани ҳақидаги даъволардан тортишув юз берган, сўнг бу низога айланиб кетган», — дейилади ахборотда.

Айрим хабарларга кўра бу можаро ва тўқнашувлар натижасида ҳар икки томондан ўнлаб нафар фуқаролар турли кўринишдаги тан жароҳатлари олишган.