Последние новости
Hotirani-kuchaytirish-miniatyura
Домой » ЯНГИЛИКЛАР » САЛОМАТЛИК » Ҳотирани кучайтириш борасида 10 та самарали усул

Ҳотирани кучайтириш борасида 10 та самарали усул

Ҳисоб-китобларга кўра инсонлар эшитган нарсаларининг 30% қисмини орадан 20 дақиқа ўтиб, 50% қисмини эса ярим соат ўтгач унутиб юборар эканлар.

Ҳотирани кучайтиришнинг қандай усуллар билан таъминлаш мумкинлиги бугунги кунда ёшлар орасида ҳам оммабоп саволлардан бирига айланган. Қуйидаги усуллар эса бу борада Сизга беминнат ёрдам бера олади.

Ҳотирани қандай қилиб кучайтириш мумкин?

  Hotirani-kuchaytirish-mashqlar  
  1. Машқлар

Кроссвордлар, ҳаёлда санаш, мантиқий  вазифаларга ечим топиш, шеърларни ёдолиш, чет тилларини ўрганиш - мия фаолиятини аъло даражда рағбатлантиради. Бундан ташқари улар ҳотирани яхшиловчи энг оддий ва самарали усуллари саналади.

  Hotirani-kuchaytirish-uzum-sharbati  
  1. Узум шарбати

Америкалик олимларнинг ҳулоса қилишларича, таомномага киритилган узум шарбати ҳотирани 20% га яхшилайди. Узум шарбати таркибида кўплаб антиоксидантлар бўлгани боис у мияни ёшартириш хусусиятига эга.

  Hotirani-kuchaytirish-jismoniy-faollik  
  1. Жисмоний фаоллик

Пиёда сайр қилиш, лўкиллаб югуриш, рақслар - буларнинг барчаси танани чиниқтириш билан бир қаторда мия фаолиятини яхшилаш учун хизмат қилади. Бундай фаоллик мияга кислород етиб боришини таъминлайди ва маълумотларни яхшироқ эслаб қолишга ҳамда ҳотирани кучайтиришга ижобий ёрдам беради.

Биласизми, Франклин Рузвелт маълумотларни ажойиб усулда эслаб қолган экан. Бунинг учун у янги танишган инсонларининг қиёфасини уларнинг исмлари пешонасига ёзилган ҳолатда ҳотирасига муҳрлар, кейинги сафар кўрганида ана шу пешонадаги ёзув билан танишининг исми ҳам эсига тушаркан. Ушбу “ноу-хау”ни ўзингизда ҳам синаб кўринг.

  Hotirani-kuchaytirish-takrorlash  
  1. Такрорлаш

Бирор маълумотни, масалан телефон рақамлари, манзил ёки исмни овоз чиқариб айтган пайтимизда уларни эслаб қолиш имконияти катталашади.

  Hotirani-kuchaytirish-uyqu  
  1. Уйқу

Кераклигича уйқу - саломатлик гарови. Тўйиб ухлаган инсонлар кўпроқ яшашлари ҳам илмий томондан исботланган. Уйқу пайтида инсон организми бўшашган ҳолатда бўлади, ёшариш гормонлари фаоллашиб кетади. Тўйиб ҳордиқ олган организм билан инсон уйқуга тўймайдиган инсонларга нисбатан маълумотларни икки марта тезроқ ва яхшироқ эслаб қолади.

  Hotirani-kuchaytirish-uyqu-realsaksatsiya  
  1. Релаксация

Медитация, йога, уқалаш муолажалари ҳам диққатни бир ерга жамлаш борасида беқиёсдир.

  Hotirani-kuchaytirish-ko'zlar-gimnastikasi  
  1. Кўзлар гимнастикаси

Ҳар тонг уйғонганингиздан кейин кўзларингизни турли томонларга 30 сониядан ҳаракатлантиринг. Бу ҳотирани 10% га яхшилаб бериши тан олинган факт. Машқлар пайтида мия яримшарлари бир-бири билан уйғунликда ишлайди.

Бирор муҳим маълумотни эслаб қолишингиз керак бўлса, уни ўрганиш учун тонгги 7-10 ва тунги 17-20 даги оралиқ вақтларни танлаганингиз маъқул. Ушбу вақт оралиғида миянинг иш  лаёқати 30% га қадар фаол бўлади.

  Hotirani-kuchaytirish-birikmalar  
  1. Бирикмалар

Эслаб қолиш ёки ҳотирани кучайтиришнинг энг яхши усулларидан бири - маълумотни яҳлит ибора кўринишида ҳотирага жойлашдир. Бу ёрқин, эсда қоладиган қиёфа  ёки сўз бўлиши керак. Бу борада ифорлар ҳам ёрдамга келиши мумкин.

  hotirani-kuchaytirish-taomlanish  
  1. Таомланиш

Саломатлик ва тўғри таомланиш ҳотирани кучайтиришга катта таъсир кўрсатади. Истеъмол қилиш учун таркибида кўп миқдорда антиоксидантлар бўлган маҳсулотларни танланг.

Черника, брокколи, исмалоқ, ёнғоқлар, цитрус мевалар, лавлаги, қора олхўри ва майиз шулар жумласидандир. Бундан ташқари Омега-3 кислотаси ҳақида ҳам унутмаслик лозим.

  Hotirani-kuchaytirish-vitaminlar  
  1. Витаминлар

Ҳотирани ривожлантирувчи энг фойдали етакчилардан бири – “В” гуруҳидаги витаминлар саналади. Мисол учун “В12” витамини етишмаслиги ҳотиранинг пасайишига олиб келиши мумкин.

Уни балиқ, гўшт, тухум, парранда гўшти таркибидан топса бўлади. Бундан ташқари “С” ва “Е” витаминлари ҳам бу борадаги беминнат ёрдамчилардир.

Атеросклероздан ҳоли бўлиш учун таомномадаги ёғлар, маргарин, сариёғ миқдорини камайтириш керак. Ёғларнинг кундалик таомномадаги меъёри суткасига 90 гр. дан ошиб кетмаслиги лозимлигини унутманг.

Ушбу wеб-сайт маъмури ва муаллифи ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

Р.S. Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг! Агар мақолага муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

О программе Қобилжон Атаханов

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *