Последние новости
Домой » ЯНГИЛИКЛАР » ЖАҲОН » Самарқандда миллий ва жаҳон классик мусиқалари кечаси ўтказилди
Самарқандда миллий ва жаҳон классик мусиқалари кечаси ўтказилди

Самарқандда миллий ва жаҳон классик мусиқалари кечаси ўтказилди

Самарқандда “Musical World” ижодий жамоаси томонидан миллий ва жаҳон классик мусиқалари кечаси ўтказилди

Мамлакатимизда мусиқа санъатининг барча йўналишларини равнақ топтириш, уларни янги анъаналар билан янада бойитиш, халқимиз, айниқса ёш авлоднинг маънавияти, мусиқий, бадиий-эстетик дидини юксалтириш масалаларига доимий эътибор қаратилмоқда.

Самарқандда миллий ва жаҳон классик мусиқалари кечаси ўтказилди  

Айни шу эътиборнинг амалий ифодаси сифатида Самарқанд шаҳрида 2019-йил 5-январ куни Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ва “Musical World” ижодий гуруҳи томонидан мусиқий кеча ташкил этилди.

ТАРОНАЛАР БАЗМИ деб номланган маданий-маърифий тадбирда миллий ва жаҳон классик композициялари ўзбек миллий мусиқа асбоблари (ғижжак, чанг, қашқар рубоб, қонун, дутор, доира, рубоб) орқали ижро этилди.

Самарқандда миллий ва жаҳон классик мусиқалари кечаси ўтказилди  

Мусиқий кеча томошабинларга жуда манзур бўлди. Тадбир сўнгида ташкилотчилар келгусида ҳам бу каби тадбирлар маҳаллий аҳоли ва шаҳар меҳмонлари учун тез-тез ташкил этишга келишиб олдилар.

Ушбу веб-сайт маъмури ва муаллифи ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

Р.S. Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг! Агар мақолага муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Бухорода меҳмонхоналар сони яна биттага кўпаяди

Бухорода меҳмонхоналар сони яна биттага кўпаяди

Олдинлари Бухоро шаҳрини Зарафшон меҳмонхонасисиз тасаввур қилиб бўлмасди. Сўнгги ўн беш йил ичида меҳмонхона биносидан …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *