Последние новости
Домой » ЯНГИЛИКЛАР » ЖАҲОН » Визасиз режим жорий этилган мамлакатлар сони 45 тага ошди
Визасиз режим жорий этилган мамлакатлар сони 45 тага ошди

Визасиз режим жорий этилган мамлакатлар сони 45 тага ошди

Визасиз режим жорий этилган мамлакатлар сони яна бирқанча ортди

Қатор хорижий давлатларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатлараро икки ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда Виза бериш тартибини либераллаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Визасиз режим жорий этилган мамлакатлар сони 45 тага ошди

Хорижий фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар

Шунингдек, юртимизга ташриф буюрувчи хорижий фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакатимизнинг тарихий, маданий мероси, бой табиат ресурсларидан ва мавжуд имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризмни тезкор ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар режаси тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Мазкур фармонда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш кунидан бошлаб 30 кун мобайнида 45 та мамлакат фуқаролари учун қўшимча визасиз режим жорий этилди.

Шунингдек, маълум қилинадики, 2019-йилнинг 15-январидан бошлаб Германия Федератив Республикаси фуқаролари учун юртимизда 30 кунлик визасиз режим жорий қилинганди.

Ушбу ҳужжатга кўра, қуйидаги мамлакатлар Австралия, Австрия, Аргентина, Босния и Герцеговина, Италия, Канада, Дания, Испания, Голландия, Норвегия, Швеция, Буюк Британия, Финляндия, Бразилия, Чехия, Швейцария, Монголия ва бошқаларни ўз ичига қамраб олади.

Визасиз режим жорий этилган мамлакатлар сони 45 тага ошди  

Ушбу чора-тадбирлар юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар оқимини ошишига, шунингдек, жаҳон мамлакатларини Ўзбекистон билан маданий, илмий, савдо-сотиқ ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги алоқаларини ривожланишига ҳамда жаҳон ҳамжамиятида юртимиз имиджини янада ошишига ёрдам беради.

Эндиликда фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатларнинг умумий сони 64 тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамизки, туризм соҳасида виза расмийлаштириш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирларини 2021-йилнинг 1-январига қадар амалга оширилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 1 февралидан эътиборан қуйидаги мамлакатлар фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача бўлган муддатга визасиз режим асосида ташриф буюриши мумкин бўлади.

1. Австралия
2. Австрия Республикаси
3. Аргентина Республикаси
4. Босния и Герцеговина
5. Ватикан
6. Люксембург
7. Венгрия
8. Бруней-Даруссалам
9. Греция Республикаси
10. Ирландия
11. Исландия
12. Италия Республикаси
13. Канада
14. Андорра
15. Лихтенштейн
16. Монако
17. Бельгия
18. Дания
19 Испания
20. Нидерландия
21. Норвегия
22. Швеция
23. Латвия
24. Литва
25. Муғулистон
26. Янги Зеландия
27. Португалия
28. Болгария
29. Кипр Республикаси
30. Малта
31. Польша
32. Сан-Марино
33. Сербия
34. Словения
35. Хорватия
36. Чили
37. Руминия
38. Словакия
39. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги
40 Бразилия
41. Финляндия
42. Черногория
43. Чехия
44. Швейцария
45. Эстония

Ушбу веб-сайт маъмури ва муаллифи ҳамда оддий бир инсон сифатида Сизга Аллоҳдан, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва ҳотирижамлик ҳамда бошлаган эзгу ишларингизда омад насиб этишини чин дилдан тилаб,

Ҳурмат ва эҳтиром ила, Қобилжон Атаханов

P.S. Мақола Сизга манзур келган бўлса, илтимос, қуйидаги тугмалардан бирини босиб яқинларингиз билан ўртоқлашинг! Агар мақолага муносабат билдириб, ўз шарҳингизни ёзиб қолдирсангиз бағоят ҳурсанд бўламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан!

О программе Қобилжон Атаханов

Смотрите также

Саудия журналистни ўлдиришни ким буюрганини очиқлаши керак.

Саудия журналистни ўлдиришни ким буюрганини очиқлаши керак.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Саудия Арабистони журналист Жамол Хашоггини ўлдиришни ким буюрганини очиқлаши шарт …

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *